| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • ШАҲИДЛАР
  • МУСЛИМ САВОЛ-ЖАВОБЛАРИ
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • ШАҲИДЛАР
  • МУСЛИМ САВОЛ-ЖАВОБЛАРИ
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • “Халифалик қулатилганига 100 йил тўлиши муносабати билан... Эй, мусулмонлар! Уни қайта барпо ...

      13.02.2021
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир “Халифалик қулатилганига 100 йил тўлиши муносабати билан... Эй, мусулмонлар! Уни ...

      13.02.2021
      0
    • Жамиятда Ислом мафкураси татбиқ қилинсагина Ўзбекистон халқи ҳақиқий бахт-саодатга эришади

      02.02.2021
      0
    • “Янги Ангрен” ИЭСда юз берган ҳалокат муносабати билан таъзиянома

      28.01.2021
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрирнинг муборак Қурбон Ҳайити муносабати билан йўллаган табриги

      01.08.2020
      0
    • Улуғ олим шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг ҳижрий 1441, милодий 2020 ...

      01.08.2020
      0
    • Рамазон Ҳайити муборак бўлсин!

      23.05.2020
      0
    • Даъватчи биродаримиз Мирзохонов Мирзобаҳромнинг вафоти муносабати билан таъзиянома

      19.05.2020
      0
    • Андижон фожиаси – Уммат қалбидаги битмас жароҳатдир

      13.05.2020
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ

      08.02.2021
      0
    • Исломий тушунчалар

      04.02.2021
      0
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ

      31.01.2021
      0
    • Исломий тушунчалар

      23.01.2021
      0
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ

      22.01.2021
      0
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ

      19.01.2021
      0
    • Исломий тушунчалар

      16.01.2021
      0
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ

      15.01.2021
      0
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ

      13.01.2021
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Исломий юртларнинг бойликлари ва иқтисодий потенциаллари

  • Халифалик давлатини тиклаш – мусулмонлар учун тақдирни ҳал қилувчи масаладир

  • Исломий юртларнинг бойликлари ва иқтисодий потенциаллари

  • Исломий юртларнинг бойликлари ва иқтисодий потенциаллари

  • Муслима аёл ўз ҳимоячиси ва қалқони бўлган Халифаликнинг йўқлиги сабабли юз йилни зулмат, умидсизлик ва таҳқирловда ўтказди

  • Халифаликсиз ўтган сўнгги аср Уммат учун энг оғриқли аср бўлиб қолди

  • Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими кампания бошлади

  • Ўз тарихингизга қайтиш фурсати келди эй уммати Муҳаммад!

САВОЛ-ЖАВОБЛАРСИЁСИЙ
Home›САВОЛ-ЖАВОБЛАР›Хитой ва Ҳиндистон ўртасидаги чегара низоси

Хитой ва Ҳиндистон ўртасидаги чегара низоси

By htadmin
18.07.2020
154
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Саволга жавоб

Хитой ва Ҳиндистон ўртасидаги чегара низоси

Савол: Рейтер ахборот агентлиги 2020 йил 10 июнда нашр қилган хабарда шундай келади: (… Ҳинд расмийларининг билдиришича, олис тоғли Ладах минтақасида апрел ойидан бери юзлаб аскарлар бир-бирларига қаршилик кўрсатиб келмоқда. Ўнлаб йиллардан бери икки томон ўртасида чегара масаласида вазият кескинлашишининг энг хавфлиси ҳисобланган бу тўқнашув Ҳиндистон чегаранинг ўзига тегишли қисми деб ҳисоблаган томонга Хитой патруллари кириб келганидан кейин бошланди. Бироқ, Хитой бу жойларни ўзининг мулки, деб даъво қилиб, у ерларда Ҳиндистон йўллари қурилишига эътироз билдириб келади…). Хитой ва Ҳиндистон ўртасидаги чегара зонаси май ойининг биринчи ҳафтасидан бери икки мамлакат чегарачилари ўртасидаги отишмаларга гувоҳ бўлмоқда. Бу тўқнашув маҳаллий сабабларга кўра келиб чиқдими ёки Хитойни сиқувга олиб, унга босим қилиш учун бунинг ортида Америка турибдими? Бу низонинг босиб олинган Кашмир ва Покистондаги мусулмонларга таъсири қандай бўлади?

Жавоб: Ҳиндистон шимолидаги Ладах минтақасида жойлашган Галван водийсидаги чегарада 5 май куни отишмалар юз берди. Уч кундан кейин тоғли Натула чегара пункти олдида ҳам (Ҳиндистоннинг Сикким штати билан Тибет минтақасини боғлаб турган Гималай тоғида) отишмалар бўлиб ўтди. Бу отишмалар икки мамлакат ўртасидаги ҳарбий ва дипломатик тангликка олиб келди. Аслини олганда, Хитой ва Ҳиндистон ўртасида муносабатлар кескинлашувининг тарихи узун. Кўпинча бу кескинлик чегара устидаги можаро кўринишида бўлади. Чунки бу чегарани инглизлар Хитой билан биргаликда Сикким-Тибет деб номланган келишув асосида белгилашган. Ўша пайтда инглизлар минтақага ҳукмронлик қилиб, Ҳиндистон ярим оролини тўғридан-тўғри мустамлака қилар эди. Улар Ҳиндистон ярим оролидан чиқиб кетиш олдидан минтақани Ҳиндистон ва Покистонга бўлиб ташлашган.

Яқинда юз берган бу воқеаларни баён қилиш учун қуйидагиларни кўриб чиқамиз:

Биринчи:

Ҳиндистон ва Хитой ўртасида чегарада юз берган бундай отишмалар бу турдаги отишмаларнинг биринчиси эмас. Икки мамлакат армияси ёлғиз сўнгги ўн йилликнинг ўзида, яъни 2013, 2014 ва 2017 йиллари турли даражада уруш ёқасига бориб тўхтаган. Бу икки мамлакат 1962 йили шиддатли урушга кирган ва бу урушда Ҳиндистон мағлуб бўлиб, Хитой Кашмир шимолидаги Аксайчин минтақасини босиб олган. Икки мамлакат ўртасида шарқий ҳудуд устида келиб чиққан низонинг сабаби Британия мустамлакачилигига ва Аруначал-Прадеш штатининг Ҳиндистонга қўшилишига ҳамда Британия Ҳиндистонни мустамлака қилган давр давомида Хитой билан чегаранинг демаркация қилинмаганлигига бориб тақалади. Аммо ғарбий чегарадаги низога келсак, у ҳар икки мамлакатнинг, хусусан, 1947 йилдан кейин, исломий Кашмир минтақаларига кўз тикканлигига боғлиқ. Чегарага боғлиқ низолар кўп бўлганлиги сабабли, деярли тўрт минг километр узунликдаги чегара борасида иккала мамлакат ҳам бир-биридан катта фарқ қилувчи маълумотларни бериб келади.

Жорий йил 5 май куни юз берган тўқнашувга келсак, Тибет тоғидаги 14 минг фут баландликда жойлашган Пангонг-Цо кўли қирғоғида кучлар тўқнашган пайтда икки томондан ўнлаб аскар яраланди. Қарама-қаршилик давом этаётган бир манзарада кучларни кучайтириш ҳам давом этди. Хитой Ладах минтақасидаги баҳсли ҳудудга 5000га яқин аскар ва зирҳли транспорт воситаларини юборди. «Business Standard газетасининг хабар беришича, Хитой халқ озодлик армиясининг 5000дан ортиқ аскари Ладахдаги бешта, Галван дарёси бўйидаги тўртта ва Пангонг кўли яқинидаги битта пунктга бостириб кирди…». (www.defense-arabic.com, 2020 йил 24 май).

Иккинчи:

Ҳиндистон Ладах минтақасини Жамму ва Кашмирдан ажратганидан кейин, икки мамлакат ўртасидаги воқеа-ҳодисалар қизғин тус олди. Хитой Ладахни Жамму ва Кашмирдан ажратилиши стратегик сабабларга кўра бўлганини, яъни бош вазир Нарендра Моди 2014 йили Бхарата Жаната партияси ташкил этган ҳукумат раиси сифатида ҳокимиятга келганидан кейин Ҳиндистоннинг Хитойга қарши шиддатли қаршилигини давом эттириш учун бўлганини тушунди. Амит Шах (ички ишлар вазири) 2019 йил 5 августда Ҳиндистоннинг Ладахни ажратмоқчилигини маълум қилганидан кейин, Хитой ташқи ишлар вазирлиги вакили бунга жавобан шундай деди: «Ҳиндистоннинг ички қонунларини бир томонлама ўзгартириши Хитойга зарар етказиб, регионал суверенитетга таъсир қилади ва бу номақбулдир». Икки мамлакат ўртасида доим аланга олиб келаётган чегара масаласидаги келишмовчиликлар асосан икки марказий ўчоқда кўзга ташланади:

Биринчи ўчоқ шарқий чегарада. Чунки Хитой Аруначал-Прадеш штатини ўзига қўшиб олишни талаб қилиб келади. Бу штатнинг майдони 90 минг квадрат километр бўлиб, Хитой уни жанубий Тибет деб атайди. Бу эса, Ҳиндистон рози бўлмайдиган масаладир.

Иккинчи ўчоқ: Ҳиндистон 1962 йилдаги урушда Хитой босиб олган ғарбий чегарадаги ерларни, яъни исломий Кашмир минтақасидаги ерларни қайтариб олишни талаб қилади. Бу ерлар Аксайчин минтақаси бўлиб, унинг майдони 38 минг квадрат километрга тенг ва у аҳолиси оз сонли саҳровий минтақадир. Бу эса, Хитой рози бўлмайдиган масаладир. Қолаверса, Хитой Кашмир вилоятида кўпроқ суверенитетни талаб қилади. Хитойнинг ғарбий чегарадаги бугунги талаблари Аксайчин минтақасига туташ бўлган Кашмирнинг Ладах минтақасининг бир қисмига қаратилган. Бу минтақа Хитойнинг қадимги савдо йўли ҳисобланган «Ипак йўли»нинг бир қисми бўлган.

Учинчи:

Ҳиндистон ва Хитой ўртасидаги сўнгги тўқнашувлар юз берган Ладах минтақаси исломий минтақа бўлиб, Ислом бу минтақани бир неча аср бошқариб келган. Шу боис, у Кашмирнинг ажралмас бир бўлагидир. Бу минтақа 2019 йил 31 октябрда Жамму ва Кашмир вилоятларидан ажратиб олинганига қадар уларнинг таркибида бўлган. Ладах минтақаси аҳоли зич бўлмаган минтақа бўлса ҳам, унинг стратегик аҳамияти юқоридир. Чунки у Ҳиндистондаги энг баланд тепалик бўлиб, Инд дарёсининг юқори водийсини ўз ичига олади. Бу минтақа шарқ томондан Хитойнинг аслий (LAC) назорат чизиғи билан ғарб томондан Покистоннинг (LoC) назорат чизиғи ўртасида жойлашган. Шимолдан эса, Каракорум йўлаги (довони)да жойлашган. Шунингдек, бу минтақа Каракорум довони бўйлаб Ҳиндистоннинг энг сўнгги аҳоли пункти (Давлатбек Ўлди)дир. Маълумот учун айтиб ўтадиган бўлсак, ушбу туркий сўз «Буюк ва бой киши ўлган жой» деган маънони англатади. Айтилишича, бу Ёркент ҳокими султон Саид Хонга ишорадир. Чунки у фатҳ ҳаракатлари давомида ҳижрий 938 йил, милодий 1531 йилнинг куз ойларида Ладах ва Кашмирни фатҳ қилиш учун бу ерга келган. У 939 йилнинг охирида Ёркентга қайтиши олдидан қаттиқ касалга учраган. Айтилишича, у шу жойда вафот этган. Шунинг учун бу минтақа исломий юртдир. Бугунги кунда Ҳиндистон кўп жароҳат олган Кашмир вилоятидаги минтақалар қаторида бу минтақага ҳам ҳукмронлик қилмоқда.

Ҳиндистон Жамму, Кашмир водийси ва Ладахни назорат қилгани каби, Хитой ҳам Аксайчин ва Транс-Каракорум трактини назорат қилмоқда. Буларнинг барчаси Кашмир вилоятидаги исломий минтақалардир. Айни пайтда Покистон Озод Кашмир ва Гилгит-Балтистон минтақасинигина назорат қилади. Бу минтақа вилоят майдонининг учдан бир қисмидан озроғи бўлиши ҳам мумкин. Озод Кашмир Ҳиндистон босқини остида бўлган минтақаларга чегарадош бўлса, Гилгит минтақаси вилоятнинг Ҳиндистон ва Хитой назорати остида бўлган бошқа минтақаларига чегарадошдир. Ислом юртлари, хусусан, Покистон бугунги кунда заиф бўлиб турган бир манзарада, Ҳиндистон Ладахдаги баҳсли минтақаларни – уларни Жамму ва Кашмир вилоятининг ажралмас бир қисми деган эътиборда – ўзининг ҳаққи деб даъво қилмоқда. Бу минтақалар Шинжон вилояти, яъни Шарқий Туркистоннинг ажралмас бир қисми бўлгани учун, Хитой ҳам уларни ўзининг ҳаққи деб даъво қилмоқда. Шундай қилиб, ушбу исломий минтақаларда ҳақ талашилаётган бир пайтда, Покистон Америкага малайлик қилиб гандираклаб юрибди ва қолган бошқа мусулмонлар ҳам сукутда.

Тўртинчи:

Хитой Ҳиндистон назорати остида бўлган Ладах минтақасига алоҳида эътибор билан қарайди. Бу минтақада буддистлар мавжуд бўлишидан ташқари, у Ўрта Осиёга боғловчи қадимги икки савдо йўлини ўз ичига олади. Шунинг учун бу минтақа Хитойнинг янги «Ипак йўли» стратегиясида муҳим аҳамиятга эга. Хитой учун Ўрта Осиёга боғловчи бошқа йўллар етарли бўлсада, Ладах орқали ўтган йўл Ўрта Осиёдаги аҳоли пункти марказларига ва бозорларга боғловчи энг қисқа йўлдир. Эътиборни янада кучайтирадиган нарса шуки, ушбу қадимий савдо йўллари Хитой товарларини Хитой шарқидаги саноат марказларидан Покистондаги Гвадар портига етказиш масофасини қисқартиради. Мана шу эътибордан бу лойиҳа муҳим иқтисодий йўлак бўлиб, Хитой бу лойиҳага сўнгги йилларда ўнлаб миллиард доллар сармоя ётқизди. Шунинг учун бу можаро Хитой ақлиясида ушбу ўлчовдан холи бўлмайди. Агар Хитой (шарқий чегарада) ўзи билан Ҳиндистон ўртасида Аруначал-Прадеш штатига боғлиқ бошқа чегаравий можарони очишни истаса ўзи учун «иқтисодий йўлаклар» ютуғини қўлга кирита олмайди. Чунки у «Ипак йўли» стратегияси доирасида айни шу йўлакларни қўлга киритишга ҳаракат қилмоқда. Шунингдек, у Америка назорати остидаги минтақалар, хусусан, Малакка кўрфази орқали ўтишдан ўзини четга тортмоқда. «Ҳиндистон Хитойнинг юксалишини тўхтатиб қолиш учун Америка сиёсатига кирди», деган мазмундаги Хитойнинг шубҳаларини қуйидаги ишлар кучайтиради:

1 – Корона эпидемияси инқирозидан кейин Америка турли баҳоналар асосида Хитойдан ғолиб бўлишнинг янги баҳонасини топди. Шунинг учун Вашингтон вирус тарқалиши жавобгарлигини Хитой зиммасига олиши зарурлиги ҳақида кўп гапирди ва бошқа давлатларни, шу жумладан Ҳиндистонни Ухан вируслар институтида текширув ўтказилишини талаб қилишга тортди. Бошқа томондан, вирус Хитойга илк зарба берган пайтда Хитойдан келадиган баъзи товарларнинг узилиб қолиши, натижада бу нарса Европа ва бутун дунёдаги кўп корхоналар ишлаб чиқаришига таъсир қилиши «Товарларнинг Хитой орқали ўтказиш тизимидан воз кечиш зарур», деган талабларни пайдо қилди. АҚШ президентининг Хитойда иш олиб бораётган Америка компанияларини қайтариш, бошқача айтганда уларни Хитойдан олиб чиқиб кетиш саъй-ҳаракатларига қўшилган ушбу йўналиш туфайли, Хитой ўзини ҳақиқий таҳдид ва босим остида қолганини олдингидан кўра кўпроқ ҳис қилмоқда.

2 – Ҳиндистоннинг АҚШ сиёсатида иштирок этиши унинг Хитой иқтисодини заифлаштиришга уринаётганини кўрсатади: (Ҳиндистондаги ҳарбий амалиётлар бўйича собиқ бош директор генерал Винод Бхатия Онадўли агентлигига «Хитой корона эпидемиясининг сабабчиси деган эътиборда глобал миқёсда ўз нуфузини йўқотмоқда» деди. У яна: «Саноат компаниялари Хитойни тарк этишга интилмоқда ва бу Пекинни корона инқирозидан эътиборни буришга уринишга мажбур қилмоқда», деб қўшимча қилди ҳамда коронадан кейинги дунё Ҳиндистон учун катта имконият бўлишига ишора қилди…». (Онадўли Туркия, 2020 йил 9 июн). Кўриниб турибдики, ҳиндлар айтаётган имконият чет эл компаниялари, хусусан, Америка компанияларининг Хитойдан Ҳиндистонга кўчишидир. Хитой гувоҳ бўлмоқдаки, Америка Ҳиндистонга Хитойга қарши туриш имконини бериш учун унинг имкониятларини кучайтирмоқда. Шунинг учун, Ҳиндистонни ядровий мамлакатга айлантириш мақсадида, Америка унинг ядровий программасини қўллаб-қувватлади… Савдо ва иқтисодий муносабатларда унга имтиёзли мавқеъ ва устуворлик берди… Шунингдек, Покистонни Ҳиндистон билан кескинликни юмшатишга мажбур қилди. Икки мамлакат ўртасида кескинликнинг юмшатилиши Ҳиндистонга ўнлаб йиллардан бери Покистон билан бўлган чегарада жойлашиб келган катта ҳарбий тармоқларни кўчириб, уларни Хитой билан бўлган чегарага жойлаштириш имконини берди. Қўшма Штатларнинг Ҳиндистонга нисбатан олиб бораётган бундай сиёсати янгилик эмас, балки, узоқ йиллардан бери давом этиб келаётган сиёсатдир. Бугунги кунда Қўшма Штатлар ўзининг ушбу сиёсатига Хитойдан чет эл компанияларини чиқариб юборишда Ҳиндистонни иштирок эттириш ва уни Хитойнинг альтернативига айлантириш сиёсатини қўшди. Яъни, Қўшма Штатлар Хитойга зарба беришда Ҳиндистонни ҳам ишга солди.

3 – Айтиб ўтиш ўринлики, ҳарбий нуқтаи назардан олиб қараганда Хитой ўз армиясини сезиларли даражада кучайтира олди ва 2019 йил учун миқдори 261 миллиард доллар ҳарбий бюджет билан ҳарбий сарф харажатда дунёда Қўшма Штатлардан кейинги иккинчи давлатга айланди. Қолаверса, Россия, Британия ва Франциянинг ҳарбий харажатларини бир қилиб қўшганда ҳам Хитойнинг ҳарбий харажатлари уларникидан ортиқдир. Ҳиндистон 2019 йили биринчи бор 72 миллиард долларга етган ҳарбий бюджети билан ҳарбий сарф-харажатда Хитойдан кейинги учинчи давлатга айланган бўлсада, бироқ, унинг ҳарбий имкониятлари Хитой миллий армиясининг ҳарбий имкониятларига солиштирганда кичиклигича қолмоқда. Ҳар икки армия имкониятларининг бундай воқелиги Ҳиндистонни 1962 йилдагидан фарқли ўлароқ, Хитой билан кенг кўламли жангга кириш олдидан минг бор ҳисоб-китоб қилишга мажбур қилади. Ҳиндистон Ладахдаги баҳсли зонада анъанавий қуролларда устунликка эга. Айниқса, Ҳиндистон армияси тармоқларининг кўпчилиги Покистон билан бўлган чегарада, яъни Хитой армиясидан фарқли ўлароқ, баҳсли зонага яқин жойда жойлашган. Хитой эса, ҳатто ҳозирги кунгача бу минтақада ўз армиясини жойлаштирмаган. Бироқ, буларнинг барчасига қарамай, Ҳиндистон армиясининг имкониятлари Хитой миллий армияси имкониятларига солиштирганда озлигича қолмоқда ва шунинг учун Ҳиндистон Хитойга қарши жангга киришдан олдин минг бор ҳисоб-китоб қилишга мажбур… (Арабий Пост, 2020 йил 31 май). Бироқ, бу тўқнашувлардан кейин, Хитойнинг минтақага қўшимча куч сафарбар қилаётгани ҳамда ғарбий чегарада Ҳиндистонга қарши туриш учун ҳарбий имкониятларини ошираётгани кузатилмоқда.

4 – 2017 йили шарқий чегарада юз берган ҳинд можароси Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ва Хитой раҳбари Си Цзиньпиннинг 2018 йилги учрашуви билан ҳал қилинган эди. (Икки давлат раҳбарлари биринчи норасмий саммитини 2018 йил апрел ойида Ухан шаҳрида ўтказишди. Учрашув давомида Си Модининг иккинчи учрашувни ўтказиш учун Ҳиндистонга ташриф буюриш таклифини қабул қилди. (Евро Ньюс, 2019 йил 9 декабр). Бироқ, ҳозирги можаро Американинг Хитойга зарар етказиш саъй-ҳаракатларини икки баробар оширган бир пайтга тўғри келмоқда. Бу эса, қўшимча чигалликларни келтириб чиқаради ва бу чигалликлар можарони ҳал қилишни қийинлаштиради. Трамп маъмурияти Хитой атрофида келтириб чиқаришга ҳаракат қилаётган бундай янги чигалликлар Пекин учун тўлиқ тушунарлидир. Шунинг учун Хитой раҳбари Си Цзиньпин бугун сешанба куни «Корона пандемияси миллий хавфсизликка кучли таъсир ўтказаётган бир пайтда, Пекин қуролли жангларга тайёргарликни кучайтиради ва ҳарбий миссияларни амалга ошириш имкониятларини яхшилайди» деди. (Спутник, 2020 йил 26 май). Хитойнинг бу баёноти аниқ Ҳиндистонга қаратилган бўлмаса ҳам, бироқ у Американинг коронавирус тарқалиши жавобгарлигини унга юкламоқчилигига гувоҳ бўлганидан кейин ўзини ўраб турган катта хавф-хатарни ҳис қилмоқда. Шу боис, Хитой АҚШнинг минтақадаги иттифоқчиларини, шу жумладан Ҳиндистонни ўз ичига олган ҳар қандай ҳарбий режасига қарши туриш учун ўзининг ҳарбий имкониятларини намойиш этиш ҳақида ўйлаши ва буни режалаштириши мумкин. Гўёки, у ўзининг яқин душманларига: АҚШ билан ҳамкорлик қилманглар, акс ҳолда Хитой армияси сизларга жиддий зарар етказишга қодир, деб нома йўллади. Эҳтимол, Хитой давлат хавфсизлик вазирлиги 2020 йил апрел ойининг бошида чиқарган разведка ҳисоботи ва бу ҳисоботда Пекиндан ҳарбий қаршиликларга тайёргарлик кўриш талаб қилиниши Американинг Хитойга қарши режалари жиддийлигини очиб берар. Эҳтимол, Ҳиндистон ҳарбий сарф-харажатларининг бирдан ўзгариб қолиши ва бу харажатларнинг 2019 йили илк бор 72 миллиард долларга етиши… шунингдек, Ҳиндистон армияси тузган улкан қурол шартномалари Хитойни тўғридан-тўғри қўрқувга солиб қўйгандир ва бу унда «Ҳиндистон менга қарши Америка найзасининг учи» деган ишончни пайдо қилгандир. Ҳиндистоннинг Хитой билан бўлган баҳсли чегара зоналарда инфратузилма лойиҳаларини тузиши, шунингдек, қуролланишни тезлаштириши Хитойда Ҳиндистон билан бўладиган муносабатлар келажаги тўғрисидаги хавотирларни кучайтирмоқда.

Бешинчи:

Ҳиндистон ва Хитой ўртасида юз берган сўнгги можарога нисбатан Американинг позициясига келсак, албатта у Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади. АҚШ давлат департаментидаги Жанубий Осиё ишлари билан шуғулланувчи юқори лавозимли элчи Элис Уэллс Хитойнинг Ладахдаги ҳатти-ҳаракатларини танқид қилди ва уларни Хитойнинг Жанубий Хитой денгизидаги провакациялари билан боғлади. (NEWS 18, 2020 йил 21 май). Шунингдек, АҚШ вакиллар палатаси ташқи ишлар қўмитаси раиси ўринбосари Элиот Энгел шундай баёнот берди: «Мен Ҳиндистон-Хитой чегарасидаги амалдаги назорат чизиғи бўйлаб давом этаётган Хитойнинг агрессиясидан жуда хавотирдаман. Хитой можароларни халқаро қонунга мувофиқ ҳал қилиш ўрнига, ўз қўшниларини қўрқитишга тайёрлигини яна бир бор исботлади… Мен Хитойни меъёрларни ҳурмат қилишга, Ҳиндистон билан чегаравий масалаларни ҳал қилиш учун дипломатияни ва мавжуд механизмларни ишга солишга чақираман». (American Foreign Affairs, 2020 йил 1 июн). Бундан ташқари, Америка ушбу чегара низоларидан фойдаланишга ва уларни Хитойга қарши ўзининг қўлидаги кузир карта сифатида ишга солишга уринмоқда. Яъни, Америка Хитойнинг Ҳиндистонга нисбатан олиб бораётган сиёсатларида унга босим қилишда ва минтақага унинг нуфузи кириб келишини чеклашда шу низолардан фойдаланади ҳамда Хитойни шу тўқнашувлар билан машғул қилиб қўяди. Шунингдек, савдо урушида ва Хитойнинг ишларига аралашишда ҳам унга шантаж қилиш учун шу низолардан фойдаланади.

Шу боис, АҚШ президенти Трамп Ҳиндистон ва Хитой ўртасидаги сўнгги можаро бошланганидан кейин ечимни ўз фойдасига ҳал қилиб олиш учун улар ўртасида воситачи бўлишни таклиф қилди. Трамп 2020 йил 27 майда ўзининг твиттердаги саҳифасида: «Биз Хитой ва Ҳиндистонга Қўшма Штатлар улар ўртасида аланга олган ҳозирги чегаравий можарода воситачилик қилишга ёки ҳакамлик ролини ўйнашга тайёрлигини билдирдик», деб ёзди. (Ал-Ҳурра, 2020 йил 27 май). Бу эса, Хитой унга рози бўлмайдиган ишдир. (Хитой ташқи ишлар вазирлиги вакили Чжао Лицзян ҳар икки мамлакат ўз келишмовчиликларини ҳал қилиш учун учинчи томоннинг аралашишини истамаслигини айтди. Онадўли Туркия, 2020 йил 9 июн).

Олтинчи:

Шундай бўлсада, Америка тинчимади, аксинча, у дунёдаги ўзи учун аҳамиятли деб ҳисоблаган минтақалардан бири бўлган минтақада ўз фаолиятини давом эттирди. Хитойга қарши курашишда унинг таъсирини чеклашдан бошлаб, уни жиловлаш ҳамда Жанубий Хитой денгизида унга бевосита ва билвосита зарба беришга уриниш ҳаракатлари давом этди. Аммо Америка энди ҳамма жойда уруш олиб боролмайди ва дунёнинг аксар минтақаларида ўзининг нуфузини сақлаб қололмайди. У ўзининг фойдасига ишлайдиган регионал ва маҳаллий кучларга таянсагина бунга қодир бўлади. Корона кризиси Американинг бундай кризисларни муваффақият билан ҳал қилишга қодир давлат эмаслигини очиб қўйди. Қолаверса, вирус олдида Американинг омадсизлиги ва кучсизлиги кўриниб қолди. Америкалик оқ танли полициячи қора танли Америка фуқаросини бўғиб ўлдириши билан мураккаблашган ирқий дискриманация масаласининг портлаши унинг омадсизлигини халқаро миқёсда очиқ кўрсатиб қўйди. Бу – Хитой йирик регионал куч сифатида шаклланган бир пайтда бўлди. Шунинг учун Америка ўз манфаатларини қўлга киритиш ва нуфузини сақлаб қолиш учун олдингидан кўра кўпроқ бошқа давлатларни ишга солишга таянадиган бўлиб қолди… Шу боис, Америка Ҳиндистонни ўзининг қўлидаги қуролга айлантириш учун у ердаги малайини ҳокимиятга олиб келишга ҳаракат қилди. У ўзига содиқ бўлган Бхарата Жаната партиясини ҳокимиятга олиб келишга бор кучи билан ҳаракат қилди. Ушбу Америкапараст партия Важпаи бошчилигида биринчи бор 1998 йили ҳокимиятга келган эди ва у 2004 йилгача ҳокимиятда турди. Бу партия ўша йили бўлиб ўтган сайловларда Конгресс партиясига ютқазиб ҳокимиятдан кетди. Сўнг 2014 йили яна ҳокимиятга келди ва у ҳамон ҳокимиятда турибди.

Шундай қилиб, Америка Ҳиндистондан фойдалана бошлади. Ҳиндистон бу ролни бажариш имконига эга бўлгунига қадар, Покистонни бетараф давлатга айлантирди ва Ҳиндистон ўзини Хитой билан бўлган можарога бағишлаши учун Покистонни у билан тўқнашишдан узоқлаштирди. Ҳиндистон ўтган 2019 йил 5 августда босиб олинган Кашмирни «Ҳиндистоннинг бир қисмига айланди», деб эълон қилган пайтда Покистоннинг заифлиги энг юқори даражада кўринди. Биз 2019 йил 18 августда чиқарган савол-жавоб нашрамизда шундай деган эдик: (Америкага кўра, Ҳиндистон билан Покистон ўртасида Кашмир билан боғлиқ давом этаётган таранглик Ҳинд ярим ороли томонидан Хитойга қарши курашга салбий таъсир қилмоқда… Шу боис, айни тарангликка барҳам бериш учун Қўшма Штатлар Ҳиндистон-Покистон ўртасида муносабатларни нормаллаштиришга ҳаракат бошлади. Бундан мақсад, бу икки давлатнинг Кашмир устида бир-бири билан жанг қилишдан узоқ тутиш ва саъй-ҳаракатларини Хитойнинг ривожланишига қарши Қўшма Штатлар билан ҳамкорлик қилишга қаратишдир. Америка Кашмирни Ҳиндистон аннекция қилиб олса, мен Покистонга босим қилиб, Ҳиндистонга қарши ҳарбий ҳаракат қилишига йўл қўймай, мавзуни сўзлашув томонга бураман, шунда Ҳиндистон-Покистон муаммоси тугайди, деб ўйлаяпти. Худди Фаластиндаги Аббос режими ва араб давлатлари билан яҳудий вужуди ўртасидаги ҳарбий ҳаракатни олдини олгани каби…). Покистон ҳукмдорлари бунга риоя қилишди ва буни очиқ билдиришди. Покистон бош вазири Имрон Хон: «Ҳиндистон Покистонга ҳужум қилгудек бўлса, Покистон ҳукумати унга муносиб жавоб қайтаради» деди… (Онадўли, 2019 йил 30 август). Яъни, у Кашмир озодлиги учун эмас, балки, Покистонга ҳужум қилгани учун муносиб жавоб қайтаришини айтди. Тахминан бир ойдан кейин яна бундай деди: «Армия қўмондони Бажва «Ҳиндистон озод қилинган Кашмирга ҳужум қилгудек бўлса, Покистон армияси унга қаршилик кўрсатишга тайёр»лигини айтиб мени хотиржам қилди». (Pakistani Geo News, 2019 йил 26 декабр). Яъни, у Жамму ва Кашмирни Ҳиндистон ҳукмронлигидан озод қилиш учун эмас, балки, озод Кашмирга ҳужум қилса унга қаршилик кўрсатишга тайёрлигини айтди.

Еттинчи:

Хитой билан мустаҳкам алоқаларни сақлаб келаётган Покистонга келсак, у Хитой Ҳиндистондан босиб олган ва Кашмирнинг бир қисми бўлган Аксайчин минтақасида ҳеч қандай ҳуқуқни мутлақо талаб қилмайди. Шунингдек, Ҳиндистон назорати остида бўлган ва Хитой ундан бир қисмини талаб қилиб келаётган Кашмирнинг Ладах минтақасида ҳам ҳеч қандай ҳуқуқни талаб қилмайди! Ҳиндистоннинг Хитой билан бўлган тўқнашувларида – Хитой Покистоннинг ашаддий душмани бўлган Ҳиндистоннинг попугини пасайтириб қўяди, деган эътиборда – ўз хурсандчилигини намойиш қилиб келган Покистон бу сафар жим бўлиб қолди. CNN News-18 канали 2020 йил 26 майда Покистон оммавий ахборот воситаларини қамраб олган бундай сукунатдан таажжубга тушганини билдирди. Чунки оммавий ахборот воситалари одатига зид равишда бу тўқнашувларга муносабат билдирмади. Бу эса, Американинг босими билангина бўладиган ҳолатдир. Чунки Америка Ҳиндистоннинг Покистон билан бўлган муносабатларида ўзини қулай ҳис қилишини ва агар у Хитой билан урушга кирадиган бўлса «Покистон менга қарши пайт пойлаб турибди», деган таҳдидни сезмаслигини истамоқда. Буларнинг барчаси Ҳиндистонга Покистон чегарасидаги армиясидан каттароқ қисмини Хитой билан бўлган чегарага кўчириш имконини бериш учундир. Натижада, Ҳиндистон Хитойга босим қилишнинг ҳамда унинг Хитой денгизи минтақасида жойлашиб турган кучларини сочиб юборишнинг энг қулай вазиятида бўлиб қолади. Бу эса, Хитойни жангсиз заифлаштиради. Чунки унинг ҳарбий ресурслари жануби-ғарбий томонда Ҳиндистонга қарши шай туриш, дегиздаги асосий душманлари бўлган АҚШ флотига, шунингдек, Хитойга қарши ўз кучи ҳажмини ошириб бораётган Япония флотига қарши туриш ўртасида тақсимланиб қолади.

Саккизинчи:

Кашмир вилоятидаги мусулмонлар ўз ерлари икки кофир давлат ўртасидаги тўқнашувларга майдон бўлиб қолганини ҳис қилмоқдалар. Бу давлатлардан ҳар бири у ерларни босиб олишни ва у ерларда ўз ҳукмронлигини ўрнатишни истамоқда. Айни пайтда Покистон ҳамда мусулмонлар ҳукмдорлари томошабинлик йўлини тутишмоқда. Қолаверса, Покистон Кашмир қуролли жамоатларининг Ҳиндистонга зарар етказишларига йўл қўймаслик учун уларни ўз ерларида тақиб қилмоқда. Покистоннинг айни шу воқелиги ва Ҳиндистон-Хитой можароси Кашмирдаги мусулмонларни жуда заифлаштиради. Ҳиндистон босқинчилигига қарши курашиб келган, Покистон қуролли кучлари томонидан қўллаб-қувватланган Кашмир бугунга келиб ўзини Покистон томонидан ҳеч қандай қўллов бўлмаган ҳолда икки йирик давлат қаршисида кўрмоқда. Чунки Покистон Америкага итоат қилиш учун Ҳиндистон билан бўлган кураш майдонларининг аксаридан воз кечди.

Ҳиндистон ва Хитой ўртасидаги можаронинг исломий минтақаларни, айниқса Кашмир ва унинг атрофини бўлиб ташлаш устида бўлаётгани жуда оғриқлидир. Ҳиндистон 1962 йилги урушда Хитой эгаллаб олган ғарбий чегарадаги ерларни қайтариб олишни талаб қилмоқда. Бу ерлар исломий Кашмир минтақасидаги Аксайчин минтақасидир. Хитой эса, Аксайчин минтақасига чегарадош бўлган Кашмирнинг Ладах минтақасидан бир қисмини талаб қилиб, бу минтақа Шинжон вилоятининг, яъни исломий Шарқий Туркистоннинг бир қисми бўлгани учун ушбу минтақаларни ўз ҳаққи деб даъво қилмоқда. Икки мамлакат ушбу исломий минтақаларда бир-бири билан ҳуқуқ талашмоқда. Айни пайтда Покистон Америкага малайлик қилиб адашиб юрибди ва қолган мусулмонлар ҳам сукутда! Мусулмонларнинг қилган гуноҳлари сабабли ҳаёти танг ва турмуши оғир бўлиб қолди. Аллоҳ Таоло айтади:

﴿وَمَنْ أَعْرَضَ عَنْ ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنْكاً وَنَحْشُرُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَعْمَى * قَالَ رَبِّ لِمَ حَشَرْتَنِي أَعْمَى وَقَدْ كُنْتُ بَصِيراً * قَالَ كَذَلِكَ أَتَتْكَ آيَاتُنَا فَنَسِيتَهَا وَكَذَلِكَ الْيَوْمَ تُنْسَى﴾

«Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг-бахтсиз ҳаёт бўлур ва Биз уни қиёмат кунида кўр ҳолда тирилтирурмиз». У: «Парвардигорим, нега мени кўр қилиб тирилтирдинг, ахир кўрар эдим-ку», деган эди, (Аллоҳ) айтди: «Шундай. Сенга Бизнинг оят-мўъжизаларимиз келганида уларни унутдинг. Бугун сен ҳам ана шундай «унутилурсан»»   [Тоҳа 124-126]

Эй мусулмонлар, сизларнинг нажотингиз Аллоҳ Субҳанаҳунинг оятларига ва Росулуллоҳ ﷺнинг ҳадисига эргашишда ҳамда рошид Халифаликни барпо этишдадир. Чунки бу йўл жиҳод, азизлик йўлидир ва ёмонликлардан сақлагувчи йўлдир. Росулуллоҳ ﷺ Абу Ҳурайрадан ривоят қилинган муттафақун алайҳ ҳадисда айтадилар:

«اَلْإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ»

«Имом унинг ортида уруш қилинадиган ва у билан ҳимояланиладиган қалқондир». Бундан сабоқ чиқаринг эй ақл эгалари…

                                                                                           30 шаввол 1441ҳ

                                                                                                21 июн 2020м

0
0

Related posts:

Американинг Хитойга қарши Ҳиндистон сиёсатига таъсири Ҳиндистон ўртасидаги алоқалар ва Кашмир масаласи Хитой билан Афғонистон… ва Толибон ўртасидаги алоқа Покистон-Хитой иқтисодий коридори ва Эрон-Ҳиндистон-Афғонистон учлик лойиҳаси Коронавируснинг оқибатлари
TagsмустамлакачиХитойчегара низосиҲиндистон
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Демократия: ҳокимият халқники, Ислом: салтанат умматники

  • МАҚОЛАЛАР

    Ғарб олами, Ислом уммати ва Ҳизб ут-Таҳрир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Қуддус кунини нишонлаш керакми ёки Қуддусни озод қилиш?!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 23.02.2021

    Исломий юртларнинг бойликлари ва иқтисодий потенциаллари

  • 23.02.2021

    Халифалик давлатини тиклаш – мусулмонлар учун тақдирни ҳал қилувчи масаладир

  • 22.02.2021

    Исломий юртларнинг бойликлари ва иқтисодий потенциаллари

  • 20.02.2021

    Исломий юртларнинг бойликлари ва иқтисодий потенциаллари

  • 20.02.2021

    Муслима аёл ўз ҳимоячиси ва қалқони бўлган Халифаликнинг йўқлиги сабабли юз йилни зулмат, умидсизлик ва таҳқирловда ўтказди

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ШАРҲЛАР

  • Malika
    on
    02.08.2019
    Аллоҳ раҳматига олган бўлсин илоҳим,  бу золим Каримов режимидан қанчадан қанча мусулмон ака укаларимиз муслима опа ...

    Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз

  • Мухожир Полвон Ака Новкатлик
    on
    22.08.2018
    Ассалому алайкум биродарларим !!! Аллох.с.в. ўзи биз мусулмонларни қалбиларимизни бирлаштирсин ва ўз нусратига лойиқ қилсин Амин. Аллох Хизб ...

    Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

  • Мухожир Полвон Ака Новкатлик
    on
    22.08.2018
    Ассалому алайкум биродарларим !!! Аллох.с.в. ўзи биз мусулмонларни қалбиларимизни бирлаштирсин ва ўз нусратига лойиқ қилсин Амин. Аллох Хизб ...

    Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

  • Абу Сафия
    on
    29.11.2017
     Бундай аёлга Ислом давлати бор бўлиб турган ҳолатда ҳоким ёки қози валий бўлади. Ислом қозиси йўқ ...

    Насроний аёлга никоҳ қилганда валий тўғрисидаги саволга жавоб

  • UKAPOLVON NOVQATLIK
    on
    19.09.2017
    Ҳизбут-Таҳрир (тўла номи "Ҳизбут таҳрир ал-исломий" - "Ислом озодлик партияси"1953-йилда асос солинган Паластинда. Асосчиси - шайх Тақиюддин ...

    Қабр азоби ва унга Ҳизб ут-Таҳрирнинг муносабати тўғрисидаги саволга жавоб

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • [email protected]
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Malika
    on
    02.08.2019

    Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз

    Аллоҳ раҳматига олган бўлсин ...
  • Мухожир Полвон Ака Новкатлик
    on
    22.08.2018

    Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    Ассалому алайкум биродарларим !!! Аллох.с.в. ...
  • Мухожир Полвон Ака Новкатлик
    on
    22.08.2018

    Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    Ассалому алайкум биродарларим !!! Аллох.с.в. ...
  • Абу Сафия
    on
    29.11.2017

    Насроний аёлга никоҳ қилганда валий тўғрисидаги саволга жавоб

     Бундай аёлга Ислом давлати ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/