Хитойга қарши туришда ўзбек ҳукумати ва мусулмон халқимиз ўртасида якдиллик борми?

Хабар ва изоҳ
Хитойга қарши туришда ўзбек ҳукумати ва мусулмон халқимиз ўртасида якдиллик борми?
بسم الله الرحمن الرحيم
Хабар: Ижтимоий тармоқларда сўнгги кунларда Тошкент шаҳрида Хитой фуқаролари кўпайгани, шаҳарнинг муҳим нуқталарини ва бозорларнинг асосий жойларини сотиб олаётгани, шу сабабли кўчаларда хитой тилидаги турли баннер ва рекламалар пайдо бўлиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фойдаланувчилар пойтахт ерлари гўёки хитойлик бизнесменларга бериб юборилаётганидан хавотирлар билдирди. Кадастр агентлиги мазкур ноаниқлик фонида муносабат билдирди ва уларни “нотўғри хабарлар” деб атади. (gazeta.uz 06.03.2025й)
Изоҳ: Агентликнинг таъкидлашича, ижарага берилган ерни хусусийлаштириб олишади, деб ваҳимага тушмаслик лозим. “Хавотирга ўрин йўқ. Чет элликларга ер хусусийлаштириб берилмайди”, – деб ёзди ташкилот. Шунингдек, ташкилот Ер кодексининг 17-моддасида чет эллик фуқаролар ва юридик шахслар, фуқаролиги бўлмаган шахслар, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ер участкаларига фақат ижара ҳуқуқи асосида эга бўлиши мумкинлиги белгиланганини эслатди. Ҳозирча бошқа давлат ташкилотлари ёки расмийлар бу хавотирларга бирор муносабат билдиргани йўқ. Аслида, халқимиздаги Хитой экспансияси хавотири яқинда Навоий вилоятидаги олтин қазиб олиш мумкин бўлган 31 та ер участкасидан бир нечтасини Хитой компаниялари сувтекинга сотиб олгани ҳақида маълум бўлганидан сўнг янада кучайганди. Мана шундай вазият фонида Хитойнинг Temu платформаси солиқ тўлашдан бош тортгани сабабли блокланиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Афтидан, ҳукумат одамларнинг норозилик кайфиятини бироз юмшатиш учун шунақа йўл тутган кўринади. Албатта, юртимиз аҳолисининг хавотирлари жуда ўринли. Узоққа бормайлик, ён қўшнимиз Тожикистон Хитойдан олинган ташқи қарзнинг муҳим қисмини кечиш эвазига Помир ерининг 1,1 минг квадрат километрини Хитойга бериб юборганди. Эътиборлиси, бу қарор Тожикистон парламенти томонидан аниқ қабул қилинганига қарамай, бу факт кенг жамоатчиликдан яширилган эди. Ғафлатда қолган тожик халқи буни кейинчалик Хитой газеталаридан билиб олди. Мана шунинг ўзи хавотирга тушиш учун етарли эмасми?! Зеро, ўзбек режимининг ҳам Хитой билан шубҳали қарз шартномалари бор. Шу пайтгача бирор марта Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги қарзга оид шартномалар матни ва шартлари жамоатчиликка ошкор этилмаган. Халқ гарданига тушаётган қарзлар қандай шартларда олинганлигидан шу халқнинг ўзи бехабар. Бундан ташқари, ўзбек режими жуда кўп ишларни ўз халқидан яшириб қилиши ҳам янгилик эмас.
Ҳа, халқимиз Хитойдан келаётган ва келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни маълум даражада англаётгани учун хавотир билдиряпти. Бу билан мусулмон халқимиз аслида Ислом вожиб қилган ишни қиляпти. Маълум ва машҳурки, Ислом мусулмонларга сиёсат билан шуғулланишни вожиб қилган. Халқимиз ҳам ҳукумат юргизаётган сиёсатга бефарқ қарамай, уни тушунишга ва ўзи билган услуб-воситалар билан унга таъсир кўрсатишга уриняпти. Бироқ ўзбек ҳукумати ҳатто шу халқ даражасидаги оддий фикрлашдан ҳам маҳрум бўлганми ёки билиб туриб қасддан қиляптими, хуллас Хитой билан жуда илиқ муносабатлар ўрнатяпти. Айниқса, молиявий-иқтисодий соҳада Хитой кредитлари ва инвестицияларига сўлаги оқяпти. Масалан, хитойлик тадбиркорлар ўзларини ўз уйларида юргандек ҳис қилишяпти ва ўз юртидаги муҳитни Ўзбекистонга ҳам кўчиришяпти. Кўчалар ва бозорларимизда хитойча ёзувдаги баннер ва рекламаларнинг кўпайиб кетгани бекорга эмас.
Дарвоқе, ўзбек ҳукумати ҳар қандай Исломий номлар ва белгилар туширилган реклама ва баннерларни “динга тарғибот қилиш ҳисобланади” дея баҳона қилиб олдириб ташлаган эди. Бироқ хитойча ва бошқа тилдаги ёзувларга лом-мим дегани йўқ. Албатта, бундан хитойча ёзувлар, урф-одатлар ва бошқаларга одамларни аста-секинлик билан кўниктириш ва Хитойдан қўрқувни йўқотиш мақсад қилинган. Токи, мусулмонлар мушрик хитойликлар билан олди-сотди ва бошқа алоқаларга фаол киришиб, унга душман сифатида қарамай, дўстона муносабатда бўлсинлар. Мана, ҳатто кофир хитойликлар маҳаллий мусулмон қизларига уйланаётгани ҳақида ҳам хабарлар чиқяпти. Ажабо! Биров қизини эртароқ турмушга чиқарса ёки кимдир ҳалол шаръий никоҳ билан иккинчи хотинга уйланса жиноят ҳисобланади-ю, лекин бир мусулмоннинг қизи хитойлик кофирга эрга тегса, бу унинг шахсий иши бўлади?! Ҳақиқатан, ҳукумат инвестиция жалб қилишни важ-карсон қилиб, хитойликларга жуда катта енгиллик ва имтиёзлар беряпти. Уларнинг ишига деярли аралашмаяпти ҳам. Ваҳоланки, мана шу ҳукуматнинг хоҳлаган пайтида маҳаллий тадбиркорлар ишига бурун суқиш, ҳатто бизнесларини куч билан тортиб олишда устаси фаранг бўлиб кетган.
Халқимиз ҳукуматдан юртимизга мўр-малаҳдай бостириб келаётган Хитойга қарши бирор чора-тадбир кўришини хоҳлаяпти. Унинг хавотири замирида мана шундай хоҳиш-истак бор. Бироқ Мирзиёев бошлиқ ҳукуматнинг миллиардлаб доллар қарзи борлиги учун Хитойнинг олдида “тили қисиқ”. Зеро, Хитойнинг ташқи сиёсати манфаатга асосланган бўлиб, бу манфаатга эришиш учун у қўлидаги барча услуб ва воситаларни ишга солади. Қарз бериш, инвестиция киритиш, босим қилиш, амалдорларга пора бериш кабилар шулар жумласидандир. Хитойнинг мана шундай қопқонларига тушгандан сўнг ундан чиқиб кетиш жуда қийин бўлади. Ҳар ҳолда устимиздаги ғайриисломий тузум ва ёмон бошқарув давом этаркан, бу қийин бўлиши аниқ. Шунингдек, Хитой ўзининг нозик жойларидан бири бўлган уйғур мусулмонлари масаласи халқаро даражада ва мусулмон юртлар томонидан кўтарилишини хоҳламайди. Ўзбек ҳукумати ҳам шу вақтгача бу масалани бирор минбарда кўтармади. Бир сўз билан айтганда, у Хитойнинг ифлос пуллари эвазига уйғур биродарларимиздан воз кечди. Уларни худосиз коммунист Хитой давлатининг шафқатсиз репрессияси қаршисида ёрдамсиз ёлғиз қолдирди.
Албатта, Хитой Ислом ва мусулмонларнинг энг ашаддий душманларидан биридир. Мусулмон халқимиз унга нисбатан жуда ҳушёр бўлиши вожиб ишлардан ҳисобланади. Бироқ унга қарши норозилигимизни Америка ёки Россия хоҳлаган шакл ва йўналишда намойиш қилишимиз керак эмас! Зеро, бу икки мустамлакачи давлат Хитойни Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистонда илдиз отишига қарши мусулмон аҳолидан фойдаланишга уринишига асло шубҳа йўқ. Агар халқимиз улар хоҳлаган йўналишга қараб кетиб қолса, уларнинг манфаатига хизмат қилиб қўйиши ҳам ҳеч гап эмас. Шу эътибордан, Хитойга нисбатан қарашда, бошқа мустамлакачи давлатларга қарашимиз каби, фақат Исломга таянишимиз шарт. Мана шундагина адашмаймиз ва душманларимизга қарши энг тўғри позицияни, яъни Исломий позицияни эгаллаймиз. Аллоҳ таоло айтади:
﴿لَتَجِدَنَّ أَشَدَّ النَّاسِ عَدَاوَةً لِّلَّذِينَ آمَنُوا الْيَهُودَ وَالَّذِينَ أَشْرَكُوا﴾
– “Иймон келтирган зотларга энг қаттиқ адоват қилгувчи одамлар яҳудийлар ва мушрик бўлган кимсалар эканини кўрасиз”. (Моида:82)
Ҳизб ут-Таҳрир Марказий Медиа офиси радиоси учун Ислом Абу Халил – Ўзбекистон
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми