Хитойнинг Исломга қарши кураши ҳатто Қуръону жойнамозларгача етиб борди

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Роя газетаси:
Хитойнинг Исломга қарши кураши ҳатто Қуръону жойнамозларгача етиб борди
Ҳижрий 1439 йил 9 муҳаррам, милодий 2017 йил 29 сентябр жума куни «Sky News Arabia» сайтида қуйидаги хабар келди:
«Ахборот воситалари хабарларига кўра, Хитой режими юртнинг шимолий ғарбидаги Шинжон (Шарқий Туркистон) вилояти мусулмонларига навбатдаги чекловларни жорий қилган. Чекловда мусулмонлардан қўлларидаги барча диний материалларни, жумладан, Қуръон ва жойнамозларни ҳам топшириш талаб қилингани ҳамда бунга қарши чиққанларга жазо қўллаш билан таҳдид этилгани айтилади.
«Озод Осиё» радиосининг чоршанба кунги хабарида айтилишича, хитойлик масъуллар маҳаллалар ва масжидларни кезиб, мусулмон фуқароларни огоҳлантиришган ва уйларидан мазкур материаллар, Қуръон ва жойнамозлар топилган шахсларга бериладиган жазо шафқатсиз бўлиши билан таҳдид қилган.
Уйғур Жаҳон Конгресси ташкилоти матбуот воизи Дилкат Ракситнинг радиога маълум қилишича, ҳукуматнинг бу тадбири ўтган ҳафта татбиқ қилина бошлаган.
«Бизга уйғур миллатидаги ҳар бир шахс уйидаги Ислом дини билан боғлиқ материаллар, шу жумладан, Қуръон ва жойнамозлар, барча диний кўринишдаги материалларни топширсин, деган буйруқ келди», дейди Раксит.
Буйруқда улардан ўз ихтиёрлари билан топширишлари, шу билан бирга, қарши чиққанлар шафқатсиз жазога тортилишлари айтилгани, аммо қай турли жазо қўлланиши очиқланмагани қўшимча қилинган.
Ракситнинг сўзларига кўра, полиция айни эълонни Хитойда кенг тарқалган «WeChat» алоқа тармоғи орқали тарқатмоқда».
Роя газетаси шарҳи:
Хитойнинг уйғур мусулмонларига қарши содир этаётган қатор жиноятлари, мана, Қуръон ва жойнамозларгача етиб келди. Бунгача у мусулмонларга Рамазон ойида рўза тутишни, масжидларда намоз ўқишни, фарзандларига исломий исм қўйишни, эркакларга соқол қўйишни, аёлларга ҳижоб кийишни тақиқлаган эди. Ундан ҳам олдин эса, ўн минглаган уйғур мусулмонларини қирғин қилиб, миллионлабини қочқинга айлантирди… Ҳатто уларнинг асл юртлари-Шарқий Туркистонни истило қилди. Ҳа, агар мусулмонларни мудофаа қилувчи қалқони-халифаси бўлганда эди, буларнинг барчаси бўлмасди, албатта. Унинг йўқлиги учун ҳам бу Хитой жазодан қутулиб қоляпти, ғоят ҳаддан ошяпти. Чунки хитойлик ҳукмдорлар ўз императорларининг «агар мусулмонлар тоғни суғуришни истасалар, албатта суғуриб олажаклар», деган тарихга татигулик машҳур сўзини унутишди. Лекин ўша кунлар келади, Аллоҳнинг ваъдаси сўзсиз амалга ошиб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати албатта барпо бўлади. Ана шунда бу давлатимиз босқинчи жинояткор Хитойни илигига болта уради. Эртанги кун кутувчи учун яқиндир.
Роя газетасининг 2017 йил 4 октябр чоршанба кунги 150-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми