Ҳизб ут-Таҳрир – Фаластин намойиш ўтказиб, унда Халил шаҳрига зарба бериш учун нопок режа тузилаётганидан огоҳлантирди
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳизб ут-Таҳрир – Фаластин намойиш ўтказиб, унда Халил шаҳрига зарба бериш учун нопок режа тузилаётганидан огоҳлантирди
2021 йил 20 ноябр шанба куни қийин об-ҳаво шароитига қарамай, Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини оммавий намойиш ўтказди. Унда оилавий можаролар, миллатчилик ва ватанпарварлик туйғулари ҳамда қабилалардан фойдаланган ҳолда Халил шаҳрига зарба бериш учун нопок режа тузилаётганидан огоҳлантирди. Шунингдек, тажовузкорлар ва ўқ отганларнинг шахсини била туриб, уларни таъқиб қилмагани ва қамоққа олмагани учун режимга айни нопок режага тил бириктирган, деган эътиборда қараётганини билдирди.
Намойишда минглаб одамлар қатнашди. Ҳизб вакиллари, бошқа қабилалар вакиллари, Халил шаҳри ҳокими ва ҳокимлик вакиллари ҳамда савдо палатаси вакиллари нутқ сўзлади.
Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими аъзоси доктор Иброҳим Тамимий Ҳизб номидан нутқ сўзлаб, қотиллик, ўт қўйиш, вайрон қилиш ва таҳдид этиш ҳаром амаллар эканини, юртдаги оилалар унга қарши чиқиб, ундан халос бўлмоқлари ҳамда буни содир этганларнинг ҳимоя қилинишига норозилик билдиришлари кераклигини таъкидлади.
Доктор Тамимий жумладан бундай деди:
«Бу қилмишлар қабилалар ва уларнинг можароларидан ҳам ёмонроқ ишларни озиқлантиради. Биз бу сўзларни тушуниб-билиб айтяпмиз. Шунинг учун оилаларимизни бу жиноятчилардан қаттиқ огоҳликка чақирмоқдамиз. Чунки улар оилаларнинг ҳар бир фарзандлари орасидаги таассуб туйғусидан фойдаланиб, уларни дахлсиз нарсаларга дахл қилиш ва ҳаром қон тўкишга ундашмоқда. Бу билан шаҳардаги офат-балоларни келтириб чиқаришда мана шу фарзандларимизни ишга солишяпти. Ваҳоланки, бу ёшлар бундай қилмишларнинг қанчалар хавфли, ёвуз, нопок ва хатарли эканини тасаввур ҳам қилишолмайди. Шу боис, оилаларга айтар сўзимиз бундай: Бугун шундай томонлар борки, улар оиладан қурол ўлароқ фойдаланиб, оилалар ўртасидаги бирликни бўлишга, шон-шавкатини синдиришга ва ўзларига буюрилган режаларни бажаришга ҳаракат қилишяпти. Улар оилалардаги айрим фарзандлар тушиб қолган жиноят ва қонунбузарлик қопқонидан ёмон ниятда ва хунук шаклда фойдаланиб, бу фарзандларни ўзлари тушунмаган ҳолда уларнинг режаларига эргашадиган жиноятчиларга айлантиришяпти».
Ҳизб ушбу нутқ орқали Фаластин маъмуриятини тил бириктирувда айблаб, бу маъмурият ва унинг хавфсизлик хизмати айни тартибсизликларни бартараф этиш ниятида жиддийми ёки уларнинг ўзлари жиноятчиларни ҳимоя билан таъминлашяптими, деган саволни ўртага ташлади!
Тамимий яна қуйидагиларни таъкидлади:
«Ҳақ сўзни айтишдан қўрқмайдиган мард Халил аҳлининг позицияси душманлар ғазабини қўзғади. Зеро, бу Халил аҳлининг Тамим вақфи масаласида тутган позицияси ҳаммага маълум. Ўшанда Фаластин режими Росулуллоҳ ﷺ томонидан Тамим Дорийга вақф қилиб берилган Халилни рус православ соборига расмийлаштириб беришга қарор қилганда уни шу аҳлимиз ҳимоя қилган эди. Шунингдек, турар-жой қурувчи яҳудийларнинг Халилга кириб олишларига йўл қўймаслик, ишчилар мол-мулкларини сақлаш ва «ижтимоий таъминот», деган дастак остида ўмаришларидан ҳимоя қилиш ҳамда CEDAW конвенцияси ва ундан келиб чиққан шартномаларга чақираётган бузғунчи кимсаларга қарши туриш каби қатор позиция соҳиблари ҳам шу Халил аҳлидир».
Тамимий ўз нутқи сўнггида йиғилганларга Аллоҳ Азза ва Жалладан қўрқиб, динсизлик даъволарини тарк этишни ва мусулмон биродарликни маҳкам ушлашни эслатди. Намойиш қатнашчиларини ўзларидаги мавжуд мусибатларга якун ясаш ва Аллоҳнинг нусрати ила шодланиш учун Аллоҳ буюрган бошқарувни қоим қилишга даъват қилди.
Сўнг Халил шаҳри ҳокими шайх Тайсир Абу Санийя нутқ сўзлаб, Халил аҳлининг тинчлик-хавфсизликни истаётганларини таъкидлаб, барчадан ушбу хавфсизликни рўёбга чиқариш йўлида зиммаларидаги вазифани адо этишни талаб қилди. Вазмин бўлишга ва қон тўкилишини тўхтатиб, фуқаро тинчлигини сақлашга чақирди.
Қабилалар вакили сифатида Абдуваҳҳоб ҳожи Ғайс нутқ сўзлади. Нутқида у учта мужда йўллади: биринчи муждани Халил аҳли, оилалари ва қабилаларига йўллаб, уларни – худди юзлаб йил бўлгани каби – бир-бирлари билан ҳамжиҳатлик, ака-укалик, дўстлик ва ҳурматни сақлаб қолишга чақирди. Шаҳарнинг ёқилиши, вайрон этилиши ва аҳлининг кўчирилишига сабаб бўлиб қолишдан сақланишга даъват қилди. Иккинчи муждани мансабдор ва нуфузли кишиларга ҳамда ўзларини ватан посбонлари, дея кўксиларига ураётганларга йўллади ва уларни парвоз қилаётган осмондан ерга тушишга чақирди… Улардан «қачон реал ҳаракат қиласиз?!», деб сўради. Учинчи муждани Фаластин маъмурияти ва ҳукуматига йўллаб, унда «инсонлар хавфсизлигига ким масъул?! Бу юртда сизнинг вазифангиз нима ўзи?! Солиқ йиғишдан ва ўзингиздан талаб қилишган лойиҳаларни бажаришдан бошқа вазифангиз ҳам борми?! Бу пуллар қаердан келди ва қаёққа кетяпти?!» каби аниқ саволни ўртага ташлади. Ҳукуматдан бу саволларга аниқ жавоб талаб қилди.
Кейин савдо палатаси раиси Абдуҳ Идрис нутқ сўзлаб, унда юртдаги тартибсизликларга қарши туришга чақирди ҳамда барчадан шаҳарни мудофаа қилиш ва вазиятнинг ёмонлашишини олдини олишдек ўз бурчларини адо этишни талаб қилди.
Роя газетасининг 2021 йил 24 ноябр чоршанба кунги 366-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми