Ўзбекистон ҳукуматининг Ҳизб ут-Таҳрирга қарши кураши мустамлакачи куфр давлатларининг Исломга қарши курашининг бир қисмидир

بسم الله الرحمن الرحيم
Хабар ва изоҳ
Ўзбекистон ҳукуматининг Ҳизб ут-Таҳрирга қарши кураши мустамлакачи куфр давлатларининг Исломга қарши курашининг бир қисмидир
Хабар: 28 июл 2022 йилда nuz.uz сайти рус тилида “Андижон областида бир экстремист-рецидивист қўлга олинди” деган сарлавҳа остида қуйидаги хабарни тарқатди:
Андижонда “Ҳизб ут-Таҳрир” диний-экстремистик ташкилотининг яна бир тарафдори қўлга олингани ҳақида Андижон вилояти ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 25 июл куни тезкор тадбир ўтказилиб, Андижон вилояти Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан Хўжаобод туманида яшовчи Ўзбекистон фуқароси Р.М. қўлга олинди.
Қўлга олинган шахс аввалроқ Facebook ижтимоий тармоғида гуруҳ ташкил қилиб, у ерда Ўзбекистонда тақиқланган “Ҳизб ут-Таҳрир” диний-экстремистик ташкилоти ғояларини тарғиб қилувчи видеолавҳаларни мунтазам жойлаштирган. Гуруҳда Р.М. дан ташқари яна 187 та фойдаланувчилар бор эди.
Р.М. илгари ҳам экстремистик фаолияти сабабли жиноий жавобгарликка тортилган. Аммо қамоқ муддатини ўтаганидан кейин ҳам у тўхтамади. “Бундай одамлар халқимиз ва ҳукуматимиз ишончини суистеъмол қилмоқдалар” деб ҳисоблайди ИИВ.
Изоҳ: Ўзбекистон ҳукуматининг Ҳизб ут-Таҳрирга қарши курашига Америка ва Россия каби мустамлакачи куфр давлатлари дунё бўйлаб олиб бораётган Исломга қарши кураш доирасида қарамоқ лозим. Чунки Ҳизб ут-Таҳрир Исломни ҳаёт майдонига қайтариш учун Росулуллоҳ ﷺ тариқати бўйича фаолият олиб бораётган ягона партиядир. Бу эса мустамлакачи давлатларининг тинчини бузиши аниқ. Шунинг учун улар Ҳизб ут-Таҳрирни ўзларининг манфаатларига таҳдид солувчи энг хавфли ташкилот деб ҳисоблашади. ФСБ директорининг биринчи ўринбосари генерал Сергей Смирнов 2018 йил 5 апрелда Тошкентда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг аксилтеррор тузилмаси кенгашининг 32 – йиғилиши якунлари ҳақида журналистларга интервью берар экан: “Ҳизб -Таҳрирни у олиб бораётган фаолият ва ақидаси сабабли энг хавфли ташкилот деб ҳисоблаймиз” деган эди. У Тошкентдаги йиғилишда Ҳизб ут-Таҳрир Исломийга қарши кураш бўйича ҳаракатлар алгоритмини ишлаб чиқиш қарори қабул қилинганини қайд этган эди.
“Терроризм ва экстремизмга қарши кураш” деган ниқоб остида Ҳизб ут-Таҳрирга ва у кўтариб чиқаётган Исломий ақида ва Исломий тушунчаларга қарши курашда мусулмонлар юртлари ҳокимлари, жумладан Ўзбекистон ҳукумати ҳам найза учи вазифасини бажармоқда. Америкалик шарқшунос Вильям Смит: “….. фақат диктатура билангина Исломий халқлар билан уларнинг дини ўртасига тўсиқ қўйиш мумкин” деган эди. Ўзбекистон ҳукумати шунга амал қилиб, қамоққа ташлаш каби қўрқитиш чораларини қўлласа ҳам мусулмонларни Ҳизб ут-Таҳрир кўтариб чиқаётган Исломий тушунчалардан қайтара олмаяпти. Буни ИИВ нинг: “Бундай одамлар халқимиз ва ҳукуматимиз ишончини суистеъмол қилмоқдалар” деб билдириши ҳам тасдиқлаб турибди. Шунинг учун бу ҳукумат яна қамоққа ташлаш чораларига ўтмоқда. Бу эса унинг Ҳизб ут-Таҳрир кўтариб чиқаётган Исломий мафкурага қарши курашишдан ожизлигидан далолат беради.
Бугунги кунда Исломий Умматнинг Аллоҳ изни ила Ислом давлати соясида Исломий ҳаётни қайта бошлаб, ўз азизлигига қайтишига жуда яқин қолганини кўриб турибмиз. Уммат олдида фақат битта тўсиқ қолди, холос. У ҳам бўлса мустамлакачи кофирларнинг қўриқчи қоровулларига айланган малай ҳокимлардан халос бўлишдир. Бу малайлар Исломнинг ҳаёт майдонига қайтишига узоқ қарши тура олишмайди. Уммат уларни Аллоҳ ёрдами ила албатта янчиб ташлайди. Юртларимиз узра “Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Росуллоҳ” байроғи яна албатта хилпиражак. Уммат яна одамлар учун чиқарилган энг яхши Умматга айланажак.
وَیَوۡمَىِٕذࣲ یَفۡرَحُ ٱلۡمُؤۡمِنُونَ ٤ بِنَصۡرِ ٱللَّهِۚ یَنصُرُ مَن یَشَاۤءُۖ وَهُوَ ٱلۡعَزِیزُ ٱلرَّحِیمُ ٥ وَعۡدَ ٱللَّهِۖ لَا یُخۡلِفُ ٱللَّهُ وَعۡدَهُۥ وَلَـٰكِنَّ أَكۡثَرَ ٱلنَّاسِ لَا یَعۡلَمُونَ ٦
“Ўша кунда мўминлар Аллоҳ ғолиб қилгани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хохлаган кишини ғолиб қилур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир. (Бу) Аллоҳнинг ваъдасидир. Аллоҳ Ўз ваъдасига хилоф қилмас. Лекин кўп одамлар билмаслар”. (Рум: 4-6)
Ҳизб ут-Таҳрир марказий медиа офиси радиоси учун Ислом Абу Халил — Ўзбекистон
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми
Республика президентлиги сайловлари ҳукми
Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз