Ҳижрий 1443 йилнинг муборак рамазон ҳилолини кузатиш натижаси

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Матбуот баёноти
Ҳижрий 1443 йилнинг муборак рамазон ҳилолини кузатиш натижаси
Эълон
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қуръонни нозил қилиб, биз учун Ислом динини танлаган оламлар Парвардигори Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Исломий Умматни бино этган бутун башарият саййиди саййидимиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли оиласи ва асҳобларига салоту саломлар ёғилсин.
Бухорий ўзининг саҳиҳида Муҳаммад ибн Зиёд орқали ушбу ҳадисни келтирди. Муҳаммад ибн Зиёд айтади, мен Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг бундай деганларини эшитгандим: Набий ﷺ ёки Абу Қосим ﷺ айтдилар:
«صُومُوا لِرُؤْيَتِهِ وَأَفْطِرُوا لِرُؤْيَتِهِ فَإِنْ غُبِّيَ عَلَيْكُمْ فَأَكْمِلُوا عِدَّةَ شَعْبَانَ ثَلاَثِينَ»
«Ойни кўриб рўзани бошланглар, ойни кўриб рўзани тугатинглар. Агар ҳаво булут бўлса, шаъбон ойининг саноғини тўла ўттиз кун қилинглар».
Бугун 2022 йил 1 апрел, жумадан шанбага ўтар кечада муборак рамазон ҳилоли кузатилгандан кейин ҳилолни шаръий кўриш билан кўрилгани айрим исломий юртларда ўз исботини топди. Шунга кўра, эртага шанба куни бу йилги муборак рамазон ойининг биринчи куни ҳисобланади.
Шу муносабат билан мен Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими раиси ва матбуот бўлими ходимлари томонидан ушбу муборак ой муносабати билан йўлланган табрикни Ҳизб ут-Таҳрир амири улуғ олим Ато ибн Халил Абу Роштага етказар эканман, Аллоҳдан амиримизга ёрдам беришини, у кишининг қўллари билан барчамизга нусрат ва ғолибликни ато этишини сўраб қоламиз.
Бу йилги Рамазон – Ғарб бир аср давомида мусулмонларнинг шахсий ҳаётига қаратиб келган маънавий ҳужумини тўғридан-тўғри жисмоний ҳужумга айлантирган бир пайтда кириб келмоқда. Маълумки, «Терроризмга қарши кураш» кампанияси Ислом Умматида таслим бўлиш руҳини пайдо қила олмади. Араб баҳори қўзғолонлари эса, Ғарб ҳукмдорларига жуда оғир зарба бериб, уларнинг малайларини ағдариб ташлади, ҳатто Ғарб назоратини юртларимиздан узоқлаштиришга ҳам бир бахя қолганди. Уларнинг энг каттаси Обаманинг бу қўзғолонлар унинг сочларини оқартириб юборгани тўғрисидаги гаплари барчамизга маълум. Мана шу зарбалардан сўнг, Ғарб Ислом ва мусулмонларнинг табиати мустамлакачиликка қарши қўзғолонларни янада кучайтиришини, то мусулмонлар ўз ҳокимиятини тикламагунларигача қўзғолонлар давом этишини англаб етди.
Бироқ Россияга босим ўтказиб, Хитойни қамал қилиш масаласи Ғарб, хусусан Америка манфаатлари учун долзарб масалага айланди. Бу ҳолат Ғарбнинг ҳарбий ва логистика кучларининг катта қисмини мусулмон юртларидан олиб чиқиб кетишга олиб келди. Аммо Ғарб ўзига ва малайларига қарши Ислом Уммати қайта қўзғалмаслиги учун унинг нафас ростлаб олишини хоҳламайди. Шу боис, бутун дунё бўйлаб мусулмонларни ўз шахсий ҳаётлари билан ўралашиб, ўзаро овора қилиб қўйиш учун бир қанча чораларни кўрмоқда. Қайтиб келгунига қадар ўрнини тўлдириб туриши учун барча малай ва воситаларини шу мақсадда сафарбар қилди. У мусулмон юртларидаги ҳукмдорлар билан яҳудий вужуди ўртасида муносабатлар нормаллашувини кучайтириб, Кўрфаз давлатларига катта сондаги яҳудийларни киритмоқда. Икки ҳарам юртида эса, диндорликка зарба берилди, яъни уламолар қамоққа олиниб, амри маъруф ҳайъати Мадинаи Мунаввара ва Маккаи Мукаррамани фаҳш ва мункар ишлар билан қуршаб олаётган «кўнгилочар жойлар»ни бошқарувчи ҳайъатга алмаштирилди. Иорданияга келсак, у ерда ўқув программаларидан Қуръон оятлари олиб ташланди. Мисрдаги ўқув программаларида ҳам айни шу иш амалга оширилмоқда. Улар Суриянинг озод этилган ҳудудларидаги таълим программаларига ҳам бурун суқишмоқда. Сауд оиласи ҳукмдорлари яҳудийларни айблаб келган оятларни таълим программасидан олиб ташлади. Миср ҳукмдори эса, фиръавнларнинг мумиёланган жасадлари намойиш қилинадиган халқаро тадбирлар орқали фиръавнликни жонлантирмоқда. Америка Ҳиндистон ярим оролидаги мусулмонларни қувғин қилиш учун Исломга адовати бўлган ҳиндлар тизгинини бўш қўйиб юборди. Улар Кашмирни босиб олиб, Ассамдан мусулмонларни қувғин қилишди, катта сондаги ҳинд мусулмонларини фуқароликдан маҳрум этишди. Шунингдек, адлия ва қонун кучи билан муслималарнинг рўмол ўрашларини тақиқлашга киришишди. Худди шундай, Европада ҳам Франция мусулмон диаспорага ҳужум қилиб, масжидларни ёпди ва мусулмонларнинг ўз фарзандларини уйда қандай тарбиялашларига аралашиш учун қонунлар чиқара бошлади. Швеция бошчилигидаги Скандинавия давлатларига келсак, у ерда мусулмон оилаларга ҳужумни кучайтиришди. Ҳар хил баҳоналар билан оилалардан болалари тортиб олинди. Бу ҳолат мусулмон мамлакатларда, айниқса, муборак Фаластин заминида мусулмон оилани парчалашга қаратилган SEDAW конвенцияси бандларини фаоллаштириш жараёни бошланиши билан бир вақтга тўғри келди. SEDAW конвенцияси бандларига кўра, отанинг ўз оиласи устидан васийлиги жиноят ҳисобланади ва бу билан оила ҳамда оила бошлиғи номуссиз бузуқилар раҳм-шафқати остида қолади. Сўнгги ҳафталарда мусулмонлар ерини босиб олиб, ор-номусларини оёқ-ости қилган қотилнинг кутиб олинганини ҳам унутганимиз йўқ. Туркияда яҳудий вужуди раҳбарининг тантана билан кутиб олиниши ва Араб Амирлигида Башар Асадга кўрсатилган дўстона муносабат бутун Ислом Уммати ярасига туз сепгандек бўлди.
Эй мусулмонлар, эй куч-қудрат аҳли!
Мусулмонлар ҳукмдорлари Кофир Ғарбга юрт дарвозаларини Ислом юртларида хоҳлагандек бузғунчилик қилиши учун ланг очиб беришмаганда эди, Ғарб бундай ҳужумларни амалга ошира олмаган бўлар эди. Мусулмонларни бирлаштирадиган ҳамда уларни душманлари устидан ҳукмрон қилиб, кофирларга шайтон васвасасини унуттириб қўядиган халифа бўлмас экан, Ислом Умматининг шахсий ҳаёти оёқ-ости қилиниши асло тўхтамайди. Ғарб иккита муҳим масалани тушунганлиги учун ушбу чораларни кўришга киришди. Биринчиси, Ислом Уммати ҳамон ўзининг ҳозирги аҳволини ўнглаш учун қўзғалмоқда ҳамда ҳокимиятини қайта тиклаш ва ўз юртларидан Ғарб нуфузини чиқариб ташлашни истамоқда. Иккинчиси, Россия ва Хитой масаласи Ғарбни мусулмон юртларидан чалғитмоқда. Шу боис, Ғарб бу вазифани малай ҳукмдорларга топширди. Шу сабабдан, Ғарб малайлари, уларнинг хиёнати ва Ғарб таъсиридан халос бўлиш учун ҳамда ўз юртларини қайтариб олиш учун Уммат олдида қулай фурсат юзага келди. Бу ишнинг амалга ошиши Уммат ичидаги куч-қудрат эгаларига ҳамда жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланишига боғлиқ. Шундай экан, эй мусулмонлар, ушбу муборак ойда орангиздаги куч-қудрат эгаларини Исломга нусрат беришга чақиришга шошилинг. Токи, улар Ҳизб ут-Таҳрирнинг қўлидан тутсинлар ва шояд Аллоҳ ғалабани рўёбга чиқарса. Аллоҳ Таоло айтади:
﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِن تَنصُرُوا اللَّهَ يَنصُرْكُمْ وَيُثَبِّتْ أَقْدَامَكُمْ﴾
«Эй мўминлар, агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар, У зот ҳам сизларга ёрдам берур ва жанг майдонида қадамларингизни собит-барқарор қилур» [Муҳаммад 7]
Сизлар, ё шу ишни амалга оширасизлар ёки дунё шармандалиги ва охиратда Аллоҳнинг ғазабига рози бўласизлар. Росулуллоҳ ﷺ айтадилар:
«مَا مِنْ امْرِئٍ يَخْذُلُ امْرَأً مُسْلِماً فِي مَوْضِعٍ تُنْتَهَكُ فِيهِ حُرْمَتُهُ وَيُنْتَقَصُ فِيهِ مِنْ عِرْضِهِ إِلَّا خَذَلَهُ اللَّهُ فِي مَوْطِنٍ يُحِبُّ فِيهِ نُصْرَتَهُ، وَمَا مِنْ امْرِئٍ يَنْصُرُ مُسْلِماً فِي مَوْضِعٍ يُنْتَقَصُ فِيهِ مِنْ عِرْضِهِ وَيُنْتَهَكُ فِيهِ مِنْ حُرْمَتِهِ إِلَّا نَصَرَهُ اللَّهُ فِي مَوْطِنٍ يُحِبُّ نُصْرَتَهُ»
«Кимки бир мусулмонни номуси топталаётган ва ҳуқуқлари бузилаётган жойда ёрдамсиз ташлаб қўйса, Аллоҳ Таоло унинг ўзини ҳам ёрдамга муҳтож бўлиб турган ўринда ёрдамсиз ташлаб қўяди! Кимки бир мусулмонга номуси топталаётган ва ҳуқуқлари бузилаётган жойда ёрдам берса, Аллоҳ Таоло албатта унга ҳам ёрдамга муҳтож бўлиб турган ўринда ёрдам беради!». Абу Довуд ривояти. Бу битта кишига ёрдам бермаслик оқибати ҳақидадир. Шундай экан, эй куч-қудрат эгалари, сони икки миллиард бўлган Умматни ёрдамсиз ташлаб қўйиш оқибати қандай бўлади?! Шунинг учун мусулмонларнинг муқаддасотлари борасида ҳамда жуда кеч бўлмасидан олдин Аллоҳдан қўрқинглар.
Биз Ислом Умматини ушбу муборак ойда – гарчи Ғарб ва унинг малайларига ёқмаса-да – бу йилги рамазонни ҳаққа эргашиш бўйича Аллоҳ билан қилинадиган аҳдлашувнинг бошланғич нуқтасига айлантиришга чақирамиз ва Аллоҳнинг нусрати борасида хушхабар берамиз. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло айтади:
﴿وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُم فِي الأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَى لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُم مِّن بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْناً يَعْبُدُونَنِي لا يُشْرِكُونَ بِي شَيْئاً وَمَن كَفَرَ بَعْدَ ذَلِكَ فَأُولَئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ﴾
«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (иймон-эътиқодли) зотларни халифа-ҳукмрон қилганидек, уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир» [Нур 55]
Рамазон ойингиз муборак бўлсин. Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Якшанбага ўтар кеча, ҳижрий 1443 йилги рамазон ойининг биринчи куни
Муҳандис Салоҳиддин Азоза
Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими раиси
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми
Республика президентлиги сайловлари ҳукми
Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз