Хориж билан алоқаларни фақат давлат олиб боради, чунки Уммат ишларини амалда бошқариш ҳуқуқи фақат давлатга тегишлидир
Матбуот баёноти
Хориж билан алоқаларни фақат давлат олиб боради, чунки Уммат ишларини амалда бошқариш ҳуқуқи фақат давлатга тегишлидир
Айрим оммавий ахборот воситалари хабар беришича, 2025 йил 2 август, шанба куни Шарқий Судандаги партия ва ҳаракатлар коалицияси делегацияси Эритрея президенти Исайяс Афеверки билан унинг қароргоҳида учрашди. Шайба Зирор бошчилигидаги ва нуфузли шахслар ҳамроҳлигидаги делегация учрашувда Афеверки билан Судандаги умумий вазият, айниқса, мамлакат шарқи минтақасидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари ҳақида атрофлича фикр алмашди. Шунингдек, Суданда барқарорликни таъминлаш ҳамда сиёсий ва хавфсизлик кризисларини бартараф этиш учун қўшни давлатлар билан ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Судан ҳукумати ожизлик ва хорликда наҳотки шунчалар пастга тушиб кетган бўлса?! Ёки у одамларни ана шу, жумладан Эритрея ҳудудида маҳаллий ёки қабилавий мансубликка садоқатли жангарилар тайёрлаш каби хунук манзараларга кўникишга мажбур қилиб, ўзининг қандайдир махфий манфаатларига эришишни кўзлаяптими?!
Судан ҳукуматидагилар эс-ҳушларини йиғиб олиб, ўт билан ўйнашни дарҳол тўхтатсинлар, акс ҳолда, юртнинг қолган бирлигидан ҳам асар қолмайди. Бу эса улкан хиёнатдир! Юрт бирлигини йўққа чиқаришга қаратилган ҳар қандай сиёсий ҳаракатни тўхтатсинлар! Маҳаллий ёки чет элда жангарилар тайёрлашга ҳам зудлик билан барҳам берсинлар!
Ислом давлати фуқароларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда уларнинг хорижий давлатлар билан муносабатлари масаласига келсак, бу аввало шаръий масаладир. Ислом бу ҳақда аниқ ва равшан баён қилган: фуқароларга мамлакатнинг ички ёки ташқи ишларига оид ҳоким-халифанинг вазифаларини шариатда белгиланган тайинловсиз бажариш жоиз эмас. Чунки фуқароларнинг ички ва ташқи ишларини бошқариш масъулияти Росулуллоҳ ﷺнинг қуйидаги ҳадисига биноан, айнан халифага тегишли:
«فَالْإِمَامُ الَّذِي عَلَى النَّاسِ رَاعٍ وَهُوَ مَسْئُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ»
«Халқ устидаги имом-халифа бошқарувчидир ва ўз қўли остидагилардан жавобгардир». Шунингдек, бу масъулият халифа тайинлаган муовинлар, волийлар ва бошқа масъул амалдорлар зиммасида ҳам бор.
Аллоҳнинг изни билан яқинда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик барпо бўлганда, на шахс, на партия, на гуруҳ ёки жамоа – ҳеч ким хорижий давлатлари билан алоқа ўрнатиш ёки уларнинг раҳбарлари билан учрашиш ҳуқуқига эга бўлмайди. Ҳизб ут-Таҳрир Умматга тақдим этган Халифалик давлати лойиҳасининг 182-моддасида бундай дейилган: «Ҳеч бир шахс, партия, ташкилот ёки гуруҳнинг ҳар қандай хорижий давлат билан алоқада бўлиши мутлақо ман этилади. Бошқа давлатлар билан алоқа ўрнатиш ваколати фақат давлат ихтиёрида бўлади. Чунки Уммат ишларини амалда бошқариш ҳуқуқи фақат давлатга тегишлидир. Уммат ва ташкилотлар эса давлатни ушбу ташқи алоқалар борасида сўроққа тутишлари лозим».
Эй Судан аҳли!
Биз сизни даъват қилаётган йўл яхшими ёки сиз яшаётган бу бадбахт ҳаётми?! Сиз учун Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш йўлида, ҳеч қачон сизни алдамайдиган Ҳизб ут-Таҳрир билан бир сафда ҳаракат қилиш вақти келмадими?! Зеро, ёлғиз Халифаликкина давлат вужудини ҳимоя қилиб, уни ҳайбатли ва қудратли қилади. У ўз ички ишларига бошқа давлатларнинг аралашишига ҳам, фуқаролари билан мустақил алоқа ўрнатишига ҳам ҳеч қачон йўл қўймайди. Чунки бу улкан жиноят бўлиб, Ислом давлатининг вужуди учун жиддий хатар ҳисобланади.
﴿يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱسۡتَجِيبُواْ لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمۡ لِمَا يُحۡيِيكُمۡۖ وَٱعۡلَمُوٓاْ أَنَّ ٱللَّهَ يَحُولُ بَيۡنَ ٱلۡمَرۡءِ وَقَلۡبِهِۦ وَأَنَّهُۥٓ إِلَيۡهِ تُحۡشَرُونَ﴾
«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага даъват қилар экан, уни қабул қилинглар ва билингларки, шубҳасиз, Аллоҳ ҳар бир киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб турур ва шубҳасиз, Унинг ҳузурига тўпланурсизлар» [Анфол 24]
Иброҳим Усмон (Абу Халил)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан
вилоятидаги расмий нотиғи
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми