Хусусийлаштириш сиёсати капитализмнинг хатарли ғояларидан биридир!
Хусусийлаштириш сиёсати капитализмнинг хатарли ғояларидан биридир!
بسم الله الرحمن الرحيم
Хабар: Kun.uz. 2023 йил 11 июлда ушбу хабарни тарқатди: Собиқ “Алгоритм” заводи сотилди. “Алгоритм” заводи бино ва иншоотлари 307 млрд сўмга сотилди. Харидор – “Strategic Development Team” МЧЖ.
Изоҳ: Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2023 йил 27 апрель куни иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми очилиш маросимида сўзлаган нутқида, Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш борасидаги ишлари жадаллашаётганини айтар экан, “2023 йилда Ўзбекистонда давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича 1000+1000+40 дастурини амалга ошириш режалаштирилмоқда. Гап, 1 мингта корхонадаги давлат улушлари ҳамда яна 1 мингта давлатга тегишли кўчмас мулк объектлари очиқ аукцион савдоларига чиқарилиши, иқтисодиёт учун стратегик аҳамиятга эга 40 та корхона IPO (Initial Public Offering, яъни бирламчи оммавий таклиф) га олиб чиқилиши ҳақида бормоқда” деди. 16 гектарлик собиқ “Алгоритм” заводи аукцион савдолари орқали сотилганлиги Мирзиёев айтган ана шу дастурни амалга оширишнинг бир кўринишидир. “Алгоритм” заводи 1982 йилда қурилган бўлиб, у собиқ СССР ҳарбий-саноат комплекси учун радиотехника ишлаб чиқаришга ихтисослашган эди. Бу заводда нишонга ўзи тўғриланадиган ракеталар учун электроникадан ташқари, Агат персонал компьютерлари (ҳозирги Эппл-2 нинг варианти) ҳам ишлаб чиқариларди.
Бу завод аслида Германияга аллақачон сотиб юборилган. Чунки “Жаҳон” Ахборот агентлиги 2018 йил 13 майда Тошкентдаги собиқ “Алгоритм” заводини Германия саноат зонасига айлантириш режалаштирилаётгани, 14-16 майда Ўзбекистонга Германия ишбилармон доираларининг икки томон ўртасидаги ҳамкорлик тарихидаги энг кўп сонли делегацияси ташриф буюриши, делагация таркибида банклар, автомобиль, кимё ва электротехника саноати, туризм ва қурилиш индустрияси, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги сектори, хизмат кўрсатиш соҳалари ва бошқа йўналишларнинг 70 дан ошиқ вакиллари бўлиши ҳақида хабар берган эди. Демак, харидор – “Strategic Development Team” МЧЖ деб айтилгани буни ниқоблаш учун, холос. Бу компаниянинг масалан “Adler group distribution” немис компаниясида улуши борлиги ҳам шуни кўрсатиб турибди. Демак, бу завод аслида кимга сотилгани яширилмоқда. Буни олдин ҳам ошкор қилинмаган эди. Ўзбекистоннинг собиқ биринчи ва охирги давлат котиби Раҳим Ражабов журналист Комилжон Шамсиддиновга 2019 йил 15 майда берган интервьюсида: “Масалан, “Алгоритм” заводи ҳозирги валютада 20-30 миллиард долларга баҳоланади. У ердаги мураккаб техника ва технологиялар, бинолар-у оромгоҳлар – ҳаммасини қўшсангиз, шунчага бориб қоларди. Уни ким, қайси пулга сотиб олди, корхона ичидаги технологияларни ким йўқотди? Бу саволларга бугун жавоб йўқ” деган эди. Ражабов бу заводда 80 минг ишчи ишлаганини ҳам кўрсатиб ўтган эди.
Хусусийлаштириш – капитализмнинг хатарли ғояларидан бири. Унинг энг ёмон хатарларидан бири, юртларимиздан оғир саноатнинг йўқ қилиниши ҳамда бундай ноёб корхоналарнинг Ислом ва мусулмонлар душмани Ғарбга сотиб юборилиши натижасида уларга бир ҳовуч капиталистларнинг эга бўлиб олиши ва минглаб ишчиларнинг ўз иш ўринларидан маҳрум бўлишидир.
Ислом мулкни учта синф – шахс мулки, омма мулки, давлат мулки қилиб, аниқ белгилаб қўйди. Давлат мулки мана шундай унда халқ оммасининг ҳаққи бор бўлган стратегик аҳамиятга молик корхона ва заводлардан иборат бўлади. Ислом бу мулкларни якка шахслар ёки давлат томонидан бўладиган ҳар қандай тажовуздан ҳимоя қилишга қаттиқ аҳамият беради. Давлат одамлар ишларини ғамхўрлик билан бошқариши лозим. Фуқароларнинг молиявий ва иқтисодий ишлари ҳақида қайғуриш эса, ана шу ғамхўрликнинг энг муҳим жиҳатларидан биридир. Пайғамбаримиз ﷺ бундай дедилар:
"كلكم راع وكلكم مسؤول عن رعيته، فالإمام الذي على الناس راع وهو مسؤول عن رعيته…".
“Барчангиз роъийсиз (муҳофаза қилиб, бошқарувчисиз) ва барчангиз ўз раъияти (қўли остидагилар) дан жавобгардир. Одамлар устида турадиган Имом роъийдир ва у ўз раъиятидан жавобгардир…”.
Аллоҳ субҳанаҳудан нафақат мусулмонлар, балки барча инсонлар ҳаёти, ор-номуси, мол-мулки ҳақида қайғурадиган ғамхўр Рошид Халифалик Давлатимизни устимизга тезроқ келтиришини сўраб қоламиз.
وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ بِنَصْرِ اللَّهِ يَنصُرُ مَن يَشَآءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ
“Ўша кунда мўминлар Аллоҳ ғолиб қилгани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишини ғолиб қилур. У қудрат ва раҳм-шафқат Эгасидир”. (Рум:4-5)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими раиси Ислом абу Халил
02.08.2023й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми