Ийд ал-Фитр муборак бўлсин!

Ийд ал-Фитр муборак бўлсин!
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, Ла илаҳа иллаллоҳу Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар ва лиллаҳил ҳамд.
Азиз Биродарлар, Ийд ал-Фитр байрами муборак бўлсин! Аллоҳ таоло Рамазон рўзасини мўмин-мусулмон бандаларига тақвода янада юксалишлари учун фарз қилди. У Зот айтади:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا كُتِبَ عَلَيْكُمُ الصِّيَامُ كَمَا كُتِبَ عَلَى الَّذِينَ مِنْ قَبْلِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ
– “Эй мўминлар, тақволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан илгари ўтганларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди”. (Бақара:183)
Росулуллоҳ ﷺ дедилар:
«مَنْ صَامَ رَمَضَانَ إِيمَاناً وَاحْتِسَاباً غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ»
“Ким Рамазон рўзасини иймон билан ва иҳтисобан (савобини Аллоҳдан умид қилиб) тутса, ўтган гуноҳлари кечирилади”.
Аллоҳ раҳмат ва мағфират ойи бўлган Рамазонда тутган рўзаларингизни, адо этган ибодатларингизни қабул қилиб, ўтган барча гуноҳларингизни мағфират қилган бўлсин!
Азиз Биродарлар, мана, бир асрдан ошибдики, Ислом уммати мустамлакачи кофир давлатларнинг макр-ҳийлалари, зулм-зўравонликларидан азоб чекмоқда. Мусулмонларнинг қадр-қиммати, ҳақ-ҳуқуқлари “сариқ чақага” ҳам арзимайдиган бўлиб қолган. Тириклари у ёқда турсин, ҳатто ўликлари ҳам хор. Хуллас, дунёнинг қайси ерида мусулмонлар истиқомат қилмасин, фақат бир манзарага – уларга нисбатан бўлаётган зулмларга гувоҳ бўлмоқдамиз.
Бу йил Рамазондаги зулм-зўравонликлар олдинги йилларга нисбатан ҳам қаттиқроқ бўлди. Жиноятчи яҳуд вужуди Муборак Фаластин заминида куфрбоши Америка ёрдами билан мусулмонларни қирғин қилаётгани дунёдаги ўзга дин вакилларининг ҳам қалбларини ларзага келтирди. Мусулмон юртларининг раҳбарлари – айримлари ўзларига қабристон сукунатини лозим тутишган бўлса, бошқалари эса ҳалқаро ташкилотларга шикоят қилишдан бошқасига ярамади. Шаръий билимга эга сарой олимлари бўлса, Фаластин борасида шаръий ҳукмни рўй-рост баён қилиш ўрнига, тоғут раҳбарларнинг кетидан юриб, уларни хаспўшлашдан нарига ўтмадилар ва оқибатда Аллоҳга хиёнат қилдилар.
Юртимизга келсак, Шавкат Мирзиёев ҳам золим Каримов изидан юриб Ислом ва мусулмонларга нисбатан зулмларни давом эттирмоқда. Жумладан, Каримов даврида Роббим Аллоҳ дегани учун йигирма йиллаб қамоқда ўтириб чиққан сиёсий маҳбуслар яна қайта узоқ йилларга қамоққа ҳукм қилинди. Ёш болалар таровеҳ намозини масжидларда ўқишдан маҳрум қилинди. Хавфсизлик соҳасидаги ходимларга рўза тутиш ман қилинди. Шунингдек, Аллоҳ таоло аёлларга фарз қилган шаръий либос – ҳижобга қарши кураш, айниқса, давлат муассасаларида борган сари кучайтирилмоқда. Росулуллоҳ ﷺнинг суннати бўлган соқолга қарши кураш ҳам хавфсизлик ходимларининг кундалик ишларидан бўлиб қолди.
Хулоса ўрнида шуни айтамизки, Ислом умматининг бошида кечаётган бу зулмларнинг ягона сабаби – уларни ҳар томонлама ҳимоя қиладиган халифанинг, яъни қалқоннинг йўқлигидир. Ҳатто Аллоҳ таоло белгилаб берган байрамларни хотиржамлик билан нишонлашда ҳам Ислом Умматининг халифага муҳтожлиги яққол кўриниб турибди. Росулуллоҳ ﷺ дедилар:
«إِنَّمَا الْإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ»
“Имом-халифа қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан химояланилади”.
Аллоҳга ёлвориб дуо қиламиз, келгуси Ийд-шодиёналаримизни ғолибликда қарши олиб, қалқонимиз халифа раҳбарлигида шодлик ва хотиржамлик билан ўтказишни барчамизга насиб қилсин, амин!
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми