Икки дунё хорлигига олиб борувчи турмуш тарзини рад қилинг!

Икки дунё хорлигига олиб борувчи турмуш тарзини рад қилинг!
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Қачонки инсоният бузилиш гирдобига чўка бошлаган чоғда Аллоҳ Субҳанаҳу Ўз раҳмати ила инсонларни тубан яшаш тарзини ўзгартириб, юксак яшаш тарзига олиб чиқиш учун Пайғамбарларини, Набийларини юборади. Натижада, инсоният яна ўз ҳолига қайтиб, ҳақиқий бахт, деб номланувчи хотиржамлик билан турмуш тарзини давом эттиради. Аллоҳ Субҳанаҳу Ўз каломида айтади:
لَقَدْ كَانَ لَكُمْ فِي رَسُولِ اللَّهِ أُسْوَةٌ حَسَنَةٌ لِّمَن كَانَ يَرْجُو اللَّهَ وَالْيَوْمَ الْآخِرَ وَذَكَرَ اللَّهَ كَثِيراً
– “(Эй мўминлар), сизлар учун — Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг пайғамбарида гўзал ибрат бордир”. (Ахзоб:21)
Бугунги кунда дунёда ҳукм суриб турган ғарб дунёқарашига енгилгина назар ташлар эканмиз, бизга шу нарса аён бўладики, ғарб дунёқараши инсониятга хотиржамликни кафолатлаб беришга қодир эмас. Балки аксинча, тиконлар орасида олам тўлғанаётган ҳамда унинг ўтида қовурилаётган, кўз ўнгимизда рўй бериб турган бахтсизликларга сабабчи бўлди. Инсон фитратига зид равишда динни ҳаётдан ажратишни ўзига асос қилиб олган, умумий ҳаёт соҳаларида руҳий жиҳатга ҳеч қандай ўрин бермайдиган, ҳаётни фақат манфаатдан иборат, деб тасвирлайдиган, ҳаётда инсонни инсонга боғлайдиган восита соф манфаатдир, деб ҳисоблайдиган бундай дунёқараш инсониятга фақат моддий бахтсизлик ҳамда изтиробни олиб келди. Бугунги кунда оламда тарқалган башарият кўнглидаги руҳий инқирозлар, доимий беқарорлик ва ҳар тарафга қулоч ёйган ёвузликлар бу дунёқараш оқибатларининг ёрқин далилидир. Чунки мана шу дунёқараш бутун оламда ҳукмрондир. Айни шу дунёқараш шундай даҳшатли ва инсоният учун хатарли бўлган натижаларга олиб келди. Бунинг ягона сабаби, илоҳий қонунларни ер юзидан супуриб, унинг ўрнига инсоннинг ноқис ақлидан келиб чиққан демократия деб номланувчи илмоний мафкуранинг келганидир.
Тарихдан хабари бор инсонларга маълумки, Ислом келмасидан аввал араблар Инжил таълимотларини унутиб, ширк ботқоғига ботган, жаҳолат шу даражага етган эдики, ўз қизларини тириклайин кўмар, зино каби иллатлар урчиган, ичкиликка муккасидан кетган, судхўрлик, фолбинлик каби ишлар оддий кун тартибига кириб улгурган эди. Бундай ҳолат ўша давр жамиятининг муҳити эди. Ёхуд бугунги кунимизда ҳам эркинликлар тўлиқ берилган демократик жамиятларда оддий ҳол каби кўрилаётган иллатлар тўлиб кетди, жумладан оталар ўз қизларининг номусига тажовуз қилаётгани, эр ўз жуфтини қизғонишни маданиятсизлик, дея тушуниши ёки бир жинслилар никоҳини шахс эркинлиги, деб ҳазм қилинаётгани каби ишлардир.
Сизу биз мусулмонларнинг ўз ақидамиз бор бўлиб, ушбу эътиқодимиз талабида ҳаёт кечиришга буюрилганмиз. Шунинг учун мусулмон ҳаётда ҳар бир нарсада Ислом билан чегараланади. Унда мутлақо эркинлик йўқ. Бинобарин, мусулмоннинг ақидаси Ислом билан чегараланган бўлиб, у ақида эркинлигига эга эмас. Шунинг учун унинг диндан чиқиши – агар тавба қилиб динга қайтмаса – ўлимга ҳукм қилинадиган қаттиқ жиноят ҳисобланади. Иқтисод соҳаси ҳам шариат билан чегараланган ва шариат мулк орттириш учун шахсга рухсат берган сабаблар билан ҳамда хусусий мулкнинг ҳуқуқийлиги билан чегараланган. Бу чегаралардан чиқиш турларига – ўғрилик, босқинчилик ва бошқаларга – қараб, бу жиноятларга бериладиган жазо ва уқубатлар ҳам ҳар хил бўлади. Шунингдек, Исломда шахс эркинлиги йўқ бўлиб, шахсий ишлар ҳам Ислом қонунлари билан чегараланган. Шунинг учун ҳам зино ҳамманинг кўз ўнгида, шафқатсиз жазоланадиган жиноят ҳисобланади:
وَلْيَشْهَدْ عَذَابَهُمَا طَائِفَةٌ مِنْ الْمُؤْمِنِينَ
– “Зино қилганларнинг ҳар иккисининг жазоланаётганини бир гуруҳ мўминлар кўриб турсинлар”. (Нур:2)
Шунга кўра, биз мусулмонлар Аллоҳнинг даргоҳидан бўлмаган ҳар қандай турмуш тарзини инкор этамиз. Сабаби, бундай турмуш тарзлари нафақат охиратда, балки шу дунёда ҳам бахтсизликка элтади. Натижада, икки дунё расволигига мубтало бўламиз.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Зайниддин
20.01.2021й
Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз
Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги
Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги
Насроний аёлга никоҳ қилганда валий тўғрисидаги саволга жавоб