Ҳиндистон ўртасидаги алоқалар ва Кашмир масаласи Хитой билан Афғонистон… ва Толибон ўртасидаги алоқа

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Саволга жавоб
Америка билан Моди бошчилигидаги
Ҳиндистон ўртасидаги алоқалар ва Кашмир масаласи Хитой билан Афғонистон… ва Толибон ўртасидаги алоқа
Савол:
Менинг саволим уч қисмдан иборат, бунинг учун узр сўраб қоламан:
Биринчи: Обама билан Моди ўртасидаги охирги учрашув ахборот воситаларида жадал ёритилди. Бироқ бу учрашувдан ҳеч қандай амалга ошадиган қарор келиб чиқмади. Афтидан, Қўшма Штатлар билан Ҳиндистон ва Бхартия Жаната партияси ўртасида ҳамон бирон муаммо борга ўхшайди. Ҳар икки тараф ўртасидаги ана шу келиша олинмаётган масалаларни кўрсатиб бериш мумкинми?
Иккинчи: Ҳиндистондаги Бхартия Жаната партияси ҳамда Покистондаги Навоз партиясининг Қўшма Штатларга содиқлиги ва Кашмир масаласи Ҳиндистонни ҳолдан тойдираётгани ҳисобга олинса нега Ҳиндистон Кашмир муаммосини ҳал қилишда вақтни чўзяпти?
Учинчи: Хитой Толибон билан воситачилик сўзлашувларини юргизиш учун учрашмоқда. Қўшма Штатлар бунга йўл қўйиб бердими ёки бу Қўшма Штатлардан мустақил равишда юз бермоқдами? Хитойнинг бу воситачиликдан ғараз-мақсади нима?
Аллоҳ сизга яхшиликни мукофот айласин.
Жавоб:
Биринчи: Америка билан Моди бошчилигидаги Ҳиндистон ўртасидаги алоқаларни тушуниш учун қуйидаги нуқталарни эътиборга олиш лозим:
1 – Моди Конгресс партиясининг ўн йиллар давомидаги бошқарувида у билан Америка ўртасидаги алоқаларда юзага келган муаммоларнинг оғир юкини мерос қилиб олди. Чунки бундан олдин Бхартия Жаната партияси бошқаруви йилларида Нью-Деҳли билан Вашингтон ўртасидаги алоқалар мисли кўрилмаган шаклда жонланган эди. Лекин бунинг барчаси 2004 йилда Бхартия Жаната партияси умумий сайловларда ютқазиб, Британияга содиқ Конгресс партияси ҳокимиятни ўз қўлига олган пайтда ўзгариб кетди. 2010 йилда ҳинд парламенти «ядровий масъулият» қонунини чиқарди, бу қонун ядровий энергия станцияларига хом ашё етказиб берувчиларга ҳаддан ортиқ чекловларни қўйди. Мақсад Қўшма Штатлар ва унинг ширкатларини ҳинд бозорига киришдан тийиб қўйиш эди. Бу қонуннинг кучга кириши 2005 йилда Америка билан тузилган тинч мақсадлардаги ядровий келишувни имконсиз ишга айлантириб қўйди. Бошқа томондан эса Нью-Деҳли Американинг Кашмир бўйича диалог бошлашдаги уринишларини зўр бериб рад қилди ва 2008 йилдаги Мумбай ҳужумларидан кейин Вашингтондан Покистонга қарши қаттиқ чоралар кўришни талаб қилди. Американинг БРИКС давлатларига (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африкага) тазйиқ ўтказиши сабабли Нью-Деҳли билан Вашингтон ўртасида келишмовчилик юзага келди ва бу келишмовчилик бир қанча савдо можароларига ҳам боғлиқ. Аслида бу икки мамлакат ўртасида кўпгина муштарак савдо алоқалари бўлиши – бу алоқалар Конгресс партияси бошқаруви йилларида пайдо бўлган эди – кутилган эди. Лекин Қўшма Штатлар масалан қуёш панелларига «Ҳиндистонда ишлаб чиқилган» деган муҳр босилишига қарши чиқиб буни Жаҳон Савдо Ташкилоти қонунларини бузиш деб баҳолади. Ҳиндистон ҳозиргача Қўшма Штатлар томонидан 2013 йилда Жаҳон Савдо Ташкилотининг жанжалларни ҳал қилиш кенгашига топширилган шикоятга қарши ўзини ҳимоя қилиш билан банд бўлиб келяпти…
2 – Конгресс партияси бошқаруви пайтида ҳинд жамоатчилигида Америка ҳақида салбий тасаввур бор эди. Бу тасаввур Вашингтоннинг ҳинд дипломатларига қилган ҳақоратли муомаласи сабабли ёмонлашган эди. Шунинг учун Модининг энг биринчи вазифаси Америка башарасини ҳиндлар орасида, айниқса сиёсий доира ўртасида чиройли қилиб кўрсатиш бўлди. Шунинг учун Обама Ҳиндистонга ҳинд республикасининг бош меҳмони сифатида сафар қилган пайтида Моди Америка башарасини ҳинд жамоатчилиги олдида чиройли қилиб кўрсатишга уринди ва шу сафар чоғида ядровий келишув ҳам имзоланди…
3 – Президент Обама ҳозир – Қўшма Штатларда 2016 йил кузида ўтказиладиган умумий сайловлардан олдин – чўлоқ ўрдакка ўхшаб қолди. Унинг бутун эътибори сайловларда демократлар партиясининг ғолиб чиқишига қаратилган. Обаманинг аҳволи қандай бўлмасин у вақтини маҳаллий сайлов кампанияларида иштирок этиш билан эътиборни хориждаги бир неча муаммоларга қаратиш ўртасида тақсимлашга мажбур. Шунинг учун демак Обаманинг ҳинд Конгресс партиясининг 10 йиллик бошқарув даврини ортда қолдириш учун кўп иш қила олиши эҳтимоли йўқ.
Мана шу омиллар шароитида демак Обама ва Моди саммитида илгари сурилган билдиришларда қандайдир сезиларли олдга силжишга гувоҳ бўлишимиз қийин. Жуда нари борса Покистондан келиб чиқаётган «терроризм»га қарши кураш ва Хитой нуфузига чек қўйиш каби бу минтақада Америка ва Ҳинд манфаатларини бирлаштирадиган масалалар бўйича мустаҳкам ҳамкорлик бўлиши мумкин. Шу билан бирга бу ерда кўпгина тўсиқлар бор бўлиб, бу тўсиқлар Конгресс партияси бошқаруви натижасида бир мунча дарз кетишларни пайдо қилган. Шунинг учун бу тўсиқларни енгиб ўтиш ҳамда уларни йўқ қилиш учун Моди ва Обамага бир мунча вақт керак бўлади. Американинг Ҳиндистондаги собиқ элчиси Роберт Блэквилл Моди давридаги Америка-Ҳинд алоқалари ҳақида Нью-Деҳлида 2015 йил январда нутқ сўзлар экан бундай деди: «… Қўшма Штатларнинг Ҳиндистонга нисбатан келгуси йиллардаги стратегияси ҳақида айтадиган бўлсак менимча жуда яхши деганда бизнинг тахминларимиз ўтган ўн йиллик бошида бўлган нарсаларга тескари ўлароқ камтарона бўлиши лозим. Чунки на бу бош вазир ва на бу президент Қўшма Штатлар билан Ҳиндистон ўртасидаги алоқаларда бирон стратегик ўзгариш ясай олмайди, шунинг учун демак менимча бу ерда келгуси икки йилда бу икки мамлакат ўртасида бирон стратегик шериклик асло бўлмайди». (Қўшма Штатлар билан Ҳиндистон ўртасидаги алоқа вазияти ва бирлашган тижорий ишлар, 2015 йил 24 январ).
Бошқача айтганда Блэквилл бу икки мамлакат ўртасидаги алоқаларда нафас ростлаб олиш бўлишини ва Обамадан кейин – ундан олдин эмас – ўз кучини тўла тиклаб олишини тахмин қилмоқда.
Иккинчи: Кашмир масаласига келсак, бу масала атрофида ҳам Конгресс партияси бошқаруви чоғида юзага келган кўпгина чигалликлар бор. Бу эса Модини Кашмир масаласини столга қўя олиши учун бир мунча вақтга муҳтож қилиб қўяди:
1 – Конгресс партияси 2004 йилда ҳокимият тепасига келганидан бошлаб Кашмир масаласи асосан токчага қўйиб келинди. Покистоннинг Мушарраф бошқаруви даврида икки мамлакат ўртасидаги тўхтаб қолган диалог амалиётини бошлаш учун бир қанча ён беришларига қарамай бу масала токчага олиб қўйилди. Покистоннинг шунча ён беришларига қарамай Конгресс партияси Мушарраф илгари сурган ҳар қандай ташаббусни рад этди ва Кашмир масаласи бир ички масала деб қаттиқ туриб олди.
2 – Вазият 2008 йил ноябрдаги Мумбай ҳужумларига қадар шундай давом этди. Ана шу ҳужумлардан кейин Кашмир масаласи бўйича диалог бошлаш уфқларининг барчаси бутунлай музлаб қолди ва ҳинд ҳукумати ўз сўз оҳангини ўзгартириб Покистонга – у ана шу ҳужумлар борасидаги айбни ўз бўйнига олиши учун ва Покистон ичкарисида ҳаракат қилаётган барча қуролли жамоатларни, айниқса «Аскар Тоййиба» жамоатини жиловлаб қўйиши учун – босим ўтказди… Ҳинд ҳукумати 2010 йил октябрда ана шу ҳужумларни режалаштириш жавобгарлигини Покистон разведка агентлиги зиммасига юклади. Бу ҳукумат ўзи чиқарган баёнотда бундай деб билдирди: «Покистон разведка агентлиги 2008 йилда Мумбайга қилинган террорчилик ҳужумини режалаштиришга бош қўшган…». («Ҳинд ҳукумати: Мумбай ҳужумлари ортида Покистон агентлари турибди», Хиндустан Таймс, 2010 йил 19 октябр).
3 – Мумбай ҳужумларидан кейин Исломобод билан Нью-Деҳли ўртасидаги алоқалар кескинлашиб кетди. Покистон ёки Америка томонидан Кашмир бўйича диалог бошлаш мақсадида босим ўтказиш учун бўлган ҳар қандай уриниш Ҳиндистон томонидан рад этиладиган бўлди.
4 – Ана шу вақтда Америка Покистон билан бўлган чегаралардаги, айниқса назорат чизиғидаги кескинликни юмшатиш учун Ҳиндистонга босим ўтказган эди. Босимдан мақсад Покистоннинг ўз кучларини Афғонистондаги қаршилик ҳаракатига қарши уруш қилишда Америкага ёрдам бериш учун Афғонистон билан бўлган чегаралар бўйлаб жойлаштириш имконига эга бўлиши эди. Лекин Ҳиндистон ўзининг Кашмир борасидаги позициясидан чекинмади ва Покистон билан Американи бу янги воқеликни қабул қилишга мажбур қилди.
5 – Ҳиндистонда Конгресс партияси бошқаруви даврида жамоатчилик фикри Кашмир масаласи борасида Покистон фойдасига қандайдир ён беришларга нисбатан қотиб қолди. Шунга биноан демак Моди 2014 йил 26 майда бош вазир канцеляриясига кўтарилар экан Конгресс партиясининг Кашмир борасида музокарани қабул қилмайдиган позициясидан воз кечмай қайсарлик билан туриб олган 10 йил билан тўқнаш келган эди.
6 – Америка Кашмир бўйича бирон ечимни пайдо қилиш учун музокара олиб боришга бир қадам қўйиш сифатида Ҳиндистон билан Покистонни бир-бирига яқинлаштиришга уриниб кўрди. Шунга биноан Навоз мусулмонлар туйғуларига қарши чиқиб, Модини табриклаш ва унинг сайланиш маросимида иштирок этиш учун – ваҳоланки Моди мусулмонларга қарши адовати билан танилган – Ҳиндистонга келди… Натижада бу қадам яқинлаштириш ўрнига янада узоқлаштирди…
7 – Қолаверса бу ерда бошқа иш ҳам бор, у шундан иборатки, Ҳинд партиялари Кашмирнинг ҳар бир қаричига маҳкам ёпишиб олган. Шунинг учун ҳатто Жаната партияси ва Навоз Америкага содиқ бўлишса ҳам Кашмир масаласини музокаралар орқали ҳал қилиш осон эмас, аксинча тўғри ва адолатли ечим Кашмирни босиб олган Ҳинд босқинчисини куч билан йўқ қилишдир, у эса – агар Покистонда Аллоҳ Субҳанаҳуга ва Росули CАВга мухлис-содиқ бўлган давлат бўлса – Аллоҳ изни билан осон ишдир. Бундай давлат яқинда Аллоҳ изни ила бўлиб қолса ажаб эмас.
Шуларнинг барчасига қарамай Америка иккала тарафни келиштириши эҳтимолдан узоқ эмас, лекин бу иш бир мунча вақтни олади.
Учинчи: Хитой ва Афғонистон алоқаси… Толибон:
1 – Хитой Афғонистон билан савдо алоқаларини ривожлантиришга катта эътибор қаратди. Шу мақсадда давлатга қарашли конлар мажмуаси ширкатига Қобулдан жанубга қараб 50 километр масофада жойлашган Айнак мис конига 3 миллиард доллар сарфлади. Хитой миллий нефт ширкати эса – у бу мамлакатдаги энг катта нефт ширкатидир – 2011 йилда Афғонистондаги Амударё ҳавзасини ривожлантириш бўйича келишув тузди. У 7 миллиард доллар фойда келтириши мумкин бўлган лойиҳадир. Хитой миллий нефт ширкати Афғонистонда нефт қазиб олинадиган биринчи жойни ишга туширишга ёрдам берди, бу жой йилига 1,5 миллион баррел нефт қазиб олиш қувватига эга. (Хитой ва унинг Афғонистонда пайдо бўлиши, Ватания газетаси, 2014 йил 1 ноябр). Бундан ташқари Хитой яқинда «янги ипак йўли» лойиҳасини эълон қилди, унга миллиардлаб доллар сарфланади. Бу лойиҳа уч қисмдан иборат бўлиб биринчи қисми Хитойдаги Сианьдан бошланиб Покистон орқали ўтади ва Туркияда ниҳоясига етади. Иккинчи қисми эса Бангладешдан тортиб Мьянмага қадар чўзилади, учинчи қисми эса Хитойнинг Фуцзянь соҳилини оламнинг қолган қисми билан боғлайди. Ипак йўлининг иқтисодий камарини қайта тиклаш фикри президент Цзиньпиндан чиққан эди. Шунинг учун 2013 йилнинг охирги чорагидан бошлаб уни амалга ошириш устида жадал иш олиб борилди ва уни ривожлантирилди. Шунга биноан демак Афғонистон мана шу йирик лойиҳадаги бир муҳим бўлакдир. Қолаверса Хитойнинг ресурсларга бўлган «иштаҳаси» Афғонистонда янада карнай бўлади. Чунки у ерда конлардаги бойликлардан 1 триллион доллардан кўпроқ фойда кўриши кутилмоқда.
Шунинг учун ҳам Ашраф Ғани Афғонистон президенти бўлиши биланоқ унинг биринчи хорижий сафари Хитойга бўлганлиги ҳайрон бўлинадиган иш эмас, у ерда у Пекин томонидан таклиф қилинган янги контрактлар билан «мукофотланди», Хитой Афғонистонга 2017 йил давомида 2 миллиард юан (327 миллион доллар) ёрдам беришни ваъда қилди, бундан ташқари Хитой Афғонистонда 2001 йилдан бошлаб улуш қўшган 250 миллион доллар ҳам бор. Хитой 3000 афғон профессионал хизматчиларини тўлиқ машғулотдан ўтказиб беришни ҳамда афғон қишлоқ хўжалигини, электр энергияси соҳасини ва инфраструктураларни ривожлантиришда ёрдам кўрсатишни ҳам ваъда қилди.
Юқоридагилардан аён бўляптики, Хитойнинг Афғонистон билан яқин келажакда кучли алоқаларни ривожлантиришда кучли тижорий манфаатлари бор.
2 – Хитой Афғонистон билан ўзининг тижорий алоқаларидан фақат бу мамлакатда барқарорлик бўлсагина фойда кўра олади. Барқарорлик эса Афғонистонда бир кучли ҳукумат бўлишини талаб қилади. Шунинг учун Хитой Ғани ҳукуматини имкони борича зўр бериб қўллаб-қувватлаяпти. Хитой ташқи ишлар вазири Ван И 2014 йил 22 февралда Қобулга келган пайтида бундай деди: «Бу мамлакатдаги тинчлик ва барқарорликнинг Хитой ғарбидаги тинчликка таъсири бор, бундан ҳам муҳимроғи бу барқарорлик бу минтақада тўлиқ тинчлик ўрнатишга ва уни ривожлантиришга таъсир қилади, шунинг учун биз Афғонистонда мумкин қадар яқин вақт ичида бир тўла қамровли, кенг базага эга сиёсий ярашув бўлишини кўришни умид қиламиз, Хитой буни осонлаштириш учун бунёдкорлик ролини ўйнайди… Зеро бўлиниб кетган мамлакатнинг келажаги бўлмайди» (Рейтер 2014 йил 22 феврал).
Хитойнинг Афғонистонда барқарорлик бўлишидан нега манфаатдорлигини мана шундан тушуниб олиш мумкин. Бу ерда бошқа бир иш ҳам бор. Чунки Хитой Афғонистоннинг Хитой билан бўлган «Вахан ўтиш йўли» номли чегараларидан келиб чиқаётган таҳдиддан хавотир бўлмоқда. У Афғонистон шимолий шарқидаги ерлардан иборат лентасимон тор йўлакдир, у Хитойдан тортиб Тожикистонга қадар чўзилиб ётади, Покистон билан Покистоннинг Кашмир иқлими ўртасини ажратиб туради, Помирнинг ўртасида шимолга ва Гиндукушдан жанубга қадар чўзилиб ётади, унинг узунлиги 350 км.га яқин, кенглиги эса 13 км. дан 65 км.гачадир. У уйғур Исломий жангчилари ҳаракатини осонлаштириш каналини ташкил қилади. Маълумки уйғур жангчилари Хитой ичкарисида хавфсизлик масаласини юзага келтирмоқдалар. Толибон Афғонистонда ва Покистондаги Қабилалар минтақаларида «Исломий Шарқий Туркистон ҳаракати»даги уйғур қуролли жангчиларига бошпана бермоқда, уларни машқдан ўтказмоқда, бу уйғур жангчилари Хитой ҳукмронлиги бўлмаган бир мустақил ватанни қуриш учун жанг қилишмоқда. Буни Хитой ташқи ишлар вазири ўзининг ўтган йили Қобулга қилган сафари чоғида Хитой ташқи ишлар вазирлиги бу сафардан кўзланган мақсад ҳақида тарқатган баёнотда аниқ-тиниқ қилиб бундай деб айтди: «… Мақсад терроризмга қарши кураш ва Исломий Шарқий Туркистон ҳаракатига қарши кураш каби хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни кучайтиришдир…». («Ван И Афғонистон ташқи ишлар вазири билан сўзлашувлар олиб бормоқда» Хитой халқ республикасининг Чехия республикасидаги элчихонаси 2014 йил 23 феврал).
Ҳозиргина айтиб ўтилган нуқталар шароитида демак Хитой Американинг Афғонистонда барқарорликни сақлаб қолиш учун 2014 йил декабрдан кейин ҳам қолишини қўллаб-қувватламоқда. Бунга Хитойнинг Ҳомид Карзайни икки томонлама хавфсизлик келишувини имзолашга қизиқтирганида аниқ ишора қилинди. Чунки 2013 йил сентябрда президент Ҳомид Карзайнинг вакили Эмол Файзий Хитой президентининг регионал ва ажнабий давлатлар билан бўлган, аниқроғи АҚШ билан бўлган афғон ташқи алоқаларига қўллаб-қувватлов кўрсатганини айтди. Хитой шу орқали бу минтақада тинчлик ва барқарорлик ўрнатишга уринмоқда. Шунинг учун Хитой Афғонистон билан Қўшма Штатлар ўртасидаги хавфсизлик келишувини қўллаб-қувватламоқда («Хитой Афғонистон билан Қўшма Штатлар ўртасидаги хавфсизлик келишувини қўллаб-қувватламоқда» Кама газетаси, 2013 йил 28 сентябр). Газетанинг яна ёзишича Хитой Афғонистон олиб бораётган тинчлик амалиётини қўллаб-қувватлашини, афғон тинчлик сўзлашувларида, яъни Толибон билан тинчлик сўзлашувларида рол ўйнашга ўзининг тайёр эканини ҳам эълон қилди… Демак мана шу баёнотлардан – уларнинг барчаси битта мазмунда – ва шунга ўхшаш бошқа баёнотлардан Хитойнинг Афғонистонда барқарорликни сақлаб қолиш учун Американи қўллаб-қувватлаётгани аниқ кўриниб турибди. Хитой Толибон билан бўладиган тинчлик сўзлашувларини ҳам қўллаб-қувватламоқда, америкаликлар бундан тўла хабардор.
Хитой – Рейтер ёзганидек – 2014 йил ноябрда «тинчлик ва ярашув йиғини»ни ҳам уюштирди, Хитой шу орқали тинчлик сўзлашувларини олдинга силжитиш учун Афғонистонда каттароқ рол ўйнашга ҳаракат қилмоқда (Рейтер 2014 йил 11 ноябр). Ғани ҳукумати билан Толибон ҳаракати ўртасида бир тинчлик келишуви борасида воситачилик йўлларини пайдо қилиш учун охирги вақтларда Толибон ҳаракати Пекинга борди, Хитой эса Покистонга афғон Толибон ҳаракатига – Ғани ҳукумати билан ярашувга эришиш учун – босим ўтказишда ёрдам бермоқда. Буни Хитой Афғонистонда Америка ўрнини эгалламоқчи деб тушунтириш мумкин эмас, аксинча Пекин билан Вашингтоннинг манфаатлари Афғонистонда барқарорлик ўрнатиш масаласи билан мос келади. Бу тўғрида америкалик бир масъул бундай деди: «Қўшма Штатлар билан Хитой Афғонистон ҳукуматини, миллий бирликни, хавфсизлик кучларини ва иқтисодий ривожланишни биргаликда қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилиш борасида якдил фикрдадир, мақсад Афғонистондан яна террорчилар учун бир тинч бошпана сифатида фойдаланишга йўл қўймасликни таъминлашдир». («Хитой афғон Толибон ҳаракати билан тўхтаб қолган тинчлик сўзлашувларида воситачилик қилишга қадам қўймоқда», Экономик Таймс 2015 йил 13 феврал).
Буларнинг барчаси Хитойнинг Афғонистонда барқарорлик бўлишидан манфаатдор эканини очиқ кўрсатиб турибди. Чунки Хитой бу мамлакатда ўзининг кенг иқтисодий манфаатларини ривожлантиришни кўзламоқда. Шунинг учун Афғонистон барқарорлиги мавзусида Америка билан келишмоқда… Хитой Афғонистон билан Толибоннинг ўзаро ярашувидан ҳам манфаатдор, чунки бундан Хитой Шарқий Туркистон қўзғолончиларига ёрдамлар етказиб бериш чизиғини торайтириш билан фойда кўради. Хитойнинг Афғонистон ва Толибон билан бўлган анави боғланишлари шу мақсадда юзага келди…
Биз Толибон бу ишни тушуниб етади ва Хитойнинг макру ҳийласини унинг ўзининг бўғзига қайтариб уради, натижада Толибондагилар билан Шарқий Туркистон қўзғолончилари ўртасидаги Ислом биродарлиги давом этади, деб умид қиламиз.
9 жумодул-аввал 1436ҳ
28 феврал 2015м
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми