Инсон ҳуқуқлари ва сохта демократия воҳаси бўлмиш Америка

بسم الله الرحمن الرحيم
Роя газетаси:
Инсон ҳуқуқлари ва сохта демократия воҳаси бўлмиш Америка 550дан зиёд муҳожир болани ҳамон ҳибсда сақлаб келмоқда!!
«www.albaladnews.net» веб-сайтида ҳижрий 1439 йил 7 зул-ҳижжа, милодий 2018 йил 18 август шанба куни нашр қилинган хабарда бундай дейилади:
«АҚШ ҳукумати оила-аъзолари билан Америкага ўтиб олган 550 нафар муҳожир болани ҳануз ҳибсда ушлаб турибди. Федерал ҳукумат адлияси уларни ота-она ва оила-аъзоларидан мажбуран ажратиш тўғрисида бундан уч ҳафта олдин қарор чиқарди.
Жума куни нашр қилинган адлия ҳужжатида айтилишича, 565 нафарни ташкил қилувчи бу болалар парвариши билан ижтимоий хизмат вазирлигига қарашли қочқинларни қайта жойлаштириш бюроси шуғулланади. Маълумки, ушбу болалар орасида беш ёшгача бўлган 24 нафар бола ҳам бор.
Бюрога кўра, 366 нафар боланинг яқинлари Қўшма Штатларни тарк этган. Бу эса, бу оилаларнинг бирлашиши қийин бўлиб қолганини англатади.
Бюро – 154 нафар боланинг яқинлари болалари билан бирга бўлишни истамаган бир пайтда, ҳукумат 180 нафар болани яқинларига бера олмаслигини, чунки уларни болалари учун хавфли, деб ҳисоблашини таъкидлади.
Баҳсу мунозараларга сабаб бўлган ушбу ажратиш амалиёти май ойида АҚШ ҳукумати томонидан ноқонуний йўллар билан кирган муҳожирларга қарши оммавий ҳибсга олиш кампанияси олиб борилган пайтда бошланди. Ўшанда улардан болалари ажратиб олиниб, ўзлари ҳибсхона ёки махсус лагерларга кўчирилган эди.
Биргина май ойининг бошидан июн ойининг охирига қадар АҚШ ҳукумати чегарани ноқонуний кечиб ўтган муҳожирлардан 2500 нафар фарзандини ажратиб олган. Бу ҳаракат ноқонуний ҳижратга рухсат бермасликка оид АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан жорий қилинган сиёсатни татбиқи ўлароқ кўрилмоқда. Бу сиёсатга инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи фаоллар, ҳатто Трампнинг хотини ҳам норозилик билдириб келади.
Ниҳоят, июн ойи охирига келиб, бу масала борасида тобора кенг авж олган норозиликлар сабабли Трамп айни қарорини қайта кўриб чиқишга мажбур бўлди.
Роя газетасининг 2018 йил 22 август чоршанба кунги 196-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми