Инсонмисиз, инсондек яшанг!

Инсонмисиз, инсондек яшанг!
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Инсон ва ҳайвон ўртасида фарқ борлигини, бошқа ҳеч қайси нарсада йўқ бўлган ақл инсондагина мавжуд эканлигини, у шуниси билан ҳайвонлардан фарқланиши тўғрисидаги гапларни кўп эшитганмиз. Эшитаверамизу, лекин бу тўғрида тафаккур қилишга келганда кўпчилик дангасалик қилади. Зеро, ақл юргизиш инсон учун муҳим ишдир ва биринчи навбатда, тафаккур қилиш бу дунё ҳаёти ҳақида бўлиши лозим. Чунки инсон бу дунё ҳаёти тўғрисида фикрлаш орқали ҳаётни тушуниш, унда қандай яшаш тўғрисида тўғри хулосага келиши мумкин. Агар инсон бу ишни қилмайдиган бўлса, уни ҳайвондан қандай фарқи бор? Ошириб юбординг, дейишга шошилманг. Буни воқеликда бўлиши мумкин бўлган бир ҳолатни мисол тариқасида келтириш билан тушуниб олиш мумкин.
Масалан, қўйлар подасини бир яйловдан ундан узоқроқ бўлган бошқа яйловга олиб бориб қўйиб юборилса, қўй нима қилади? Албатта, индамай ўтлаб кетаверади. Сиздан мени нимага бу ерга олиб келдинг, мақсадинг нима, деб сўрамайди. Чунки қўйда ақл йўқ, унга барибир, қаерда бўлса ҳам қорни тўйса бўлди. Энди бир одамни унга нотаниш бўлган бир уйга олиб бориб, устидан қулфлаб қўйилса у нима қилади? У уйда ҳамма шароитлар бор, озиқ-овқат етарли, ҳеч қандай камчилик йўқ. У ҳам қўйга ўхшаб яшаб кетаверадими ёки саволлар берадими? Албатта, мени нимага бу ерга олиб келишди, мақсад нима, энди нима бўлади каби саволлар уни қийнайди. Чунки инсонда ақл бор, у ҳайвон эмаски фақат қорин тўйдириш учун яшайдиган.
Шунинг сингари ҳайвонлар нимага бу дунёга келганлари, бу ҳаётда қандай яшаш кераклигини, ўлимдан кейин нима бўлиши ҳақида ўйламайдилар. Чунки уларга буларни фикрлайдиган ақл берилмаган. Уларнинг қорни тўқ бўлса бўлди. Бироқ ақлли инсон ўзини кимлигини англашни, бу ҳаётни тушунишни хоҳлайди. У бу ҳаётга қаердан келганини, нимага келганини, ўлимидан кейин нима бўлишини билишни хоҳлайди. Бунинг натижасида бу дунё ҳаёти ҳақида хулоса чиқаради ва унда қандай турмуш тарзи билан яшашни белгилайди. Бу гап ақл эгаларига тегишли бўлган гапдир. Энди инсонлар орасида – гарчи ақл деган нарса бор бўлса-да – тафаккур қилмаётган, ўзининг кимлигини англашга ҳаракат қилмаётганлар ҳақида нима дейиш мумкин? Агар улар инсонни ҳайвондан ажратиб турадиган ақлни ишлатмаётган бўлсалар, Аллоҳнинг мана бу оятларидаги кимсалардан бўлиб қолишдан эҳтиёт бўлсинлар:
وَلَقَدْ ذَرَأْنَا لِجَهَنَّمَ كَثِيراً مِّنَ الْجِنِّ وَالإِنسِ لَهُمْ قُلُوبٌ لاَّ يَفْقَهُونَ بِهَا وَلَهُمْ أَعْيُنٌ لاَّ يُبْصِرُونَ بِهَا وَلَهُمْ آذَانٌ لاَّ يَسْمَعُونَ بِهَا أُوْلَـئِكَ كَالأَنْعَامِ بَلْ هُمْ أَضَلُّ أُوْلَـئِكَ هُمُ الْغَافِلُونَ
– “Батаҳқиқ, жаҳаннам учун кўплаб жин ва инсларни яратиб қўйдик. Уларнинг қалблари бор-у, у билан англамаслар. Кўзлари бор-у, у билан кўрмаслар. Қулоқлари бор-у, у билан эшитмаслар. Ана ўшалар чорвалар кабидирлар. Балки янада адашганроқдирлар. Ана ўшалар – ўзлари ғофиллардир” (Аъроф:179)
أَمْ تَحْسَبُ أَنَّ أَكْثَرَهُمْ يَسْمَعُونَ أَوْ يَعْقِلُونَ إِنْ هُمْ إِلَّا كَالْأَنْعَامِ بَلْ هُمْ أَضَلُّ سَبِيلًا
– “Ёки уларнинг кўплари тинглай олурлар, ёки ақл юрита олурлар деб ҳисоблайсанми? Улар чорва кабидирлар, холос. Балки улар яна ҳам йўлдан адашганроқдирлар”. (Фурқон:44)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
22.01.2021й
Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз
Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги
Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги
Насроний аёлга никоҳ қилганда валий тўғрисидаги саволга жавоб