| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.09.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.09.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.09.2023
      0
    • Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистон борасида геосиёсий кураш авж олмоқда

      31.08.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.08.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.08.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      14.08.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      07.08.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.07.2023
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Кеча ва бугун

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Демократия ва гендер тенглиги лойиҳалари сабаб аёллар ва оилалар издан чиқмоқда

  • Нафс ва унинг шахсият шаклланишига бўлган таъсири

  • Аллоҳга қарши журъат қиладиларми?

  • Нафс ва унинг шахсият шаклланишига бўлган таъсири

  • Уни кечиришга куч тополмадим!

  • Ўзбекистон муфтийси масжид имомлари билан бирга ҳукуматнинг галдаги ғайриисломий қонуни ҳимоясида

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›“Инсоннинг ноқис дастурига – ЙЎҚ! Қуръон ва Суннат асосидаги дастурга – ҲА!”

“Инсоннинг ноқис дастурига – ЙЎҚ! Қуръон ва Суннат асосидаги дастурга – ҲА!”

By htadmin
15.04.2023
744
0
Share:

“Инсоннинг ноқис дастурига – ЙЎҚ! Қуръон ва Суннат асосидаги дастурга – ҲА!” номли кампания доирасида

Конституцияни амалдагисининг ҳам, янгисининг ҳам Ислом ва мусулмонларга ҳеч қандай алоқаси йўқ

(1-қисм)

بسم الله الرحمن الرحيم

Ҳеч шубҳасиз, амалдаги ва янгиланиши кутилаётган конституциянинг Ислом ва мусулмонларга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Чунки унинг манбаси динни ҳаётдан ажратишга асосланган капиталистик ақидадир. Капитализмнинг таркибий қисми бўлган демократик принциплар асос қилиб олинган бундай конституцияни Исломни тушунмайдиган ёки қасддан Исломга зарба бермоқчи бўлганларгина уни Ислом билан боғлаши ёки Исломдан дейиши мумкин. Бу шу даражада очиқ ҳақиқатки, уни исботлаш учун далил келтиришга ҳам ҳожат йўқ. Ақли расо кишига биргина динни ҳаётдан ажратишга асосланганига назар ташлаш кифоя қилади. Шундай бўлса-да, ўтказилишига бир ойдан озроқ вақт қолган референдум атрофидаги сиёсий манзарани идрок қилиш лозим. Буни қуйидаги тартибда кўриб чиқиш мумкин:

1. Янги Конституция кимга ва нимага керак?

Қисқа ва лўнда жавоб шуки, янги конституция Шавкат Мирзиёевга ўз президентлик муддатини узайтириш учун керак. Бу ҳаммага очиқ-ойдин кўриниб турган бўлса-да, бундай сиёсий найрангни асосли равишда фош қилиш лозим. Унга чуқурроқ назар солган ва у билан боғлиқ бўлган, унинг атрофидаги нарсалар билан қўшиб фикрлаган киши шунга амин бўладики, ушбу спектакл сценарийси Россия томонидан ижод қилинган. Ҳатто ушбу сценарий тўлиғича Путинни тахтда қолдириш сценарийсининг айнан ўзи дейиш мумкин. Бошидан бошлайдиган бўлсак, Ўзбекистонда конституцияни янгилаш масаласини биринчи марта Мирзиёевнинг ўзи кўтарган. Иккинчи муддатга сайланган Мирзиёевнинг 2021 йилнинг 6 ноябрида бўлиб ўтган инаугурация маросимида сўзлаган нутқида жумладан шундай деганди:

“Барча номзодларнинг сайловолди учрашувларида электорат вакиллари томонидан бугунги кунда ҳаётнинг ўзи, ислоҳотларимиз мантиғи талаб этаётган яна бир муҳим таклиф илгари сурилди. У ҳам бўлса, мамлакатимизда конституциявий ислоҳотларни амалга оширишдан иборат”. 

Шундан сўнг конституцияни янгилаш масаласи кун тартибига чиқарилди. Бу сиёсий жараёнга асос-пойдевор қурилгандан бошлаб ҳозиргача бўлган воқеалар ривожини кузатиб борган кишини янги таҳрирдаги конституциянинг 90-моддаси борасидаги таклиф ким ёки кимлар тарафидан, қаердан келиб қолгани қизиқтириши табиий. Ушбу таклифга кўра, президентлик муддати 5 йилдан 7 йилга узайтирилади. Бу билан амалдаги президент Мирзиёевнинг иккала муддати ноллаштирилиб, яна учинчи ва тўртинчи муддатга сайланишига йўл очилади. Бундан аввал ҳам шунга ўхшаш сиёсий ўйин яҳудий Каримов даврида амалга оширилганди. Аввал 5 йилдан 7 йилга, кейинроқ 7 йилдан яна 5 йилга ўзгартирилганди. Шундай сиёсий найранглар орқали Каримов ўз режими умрини 25 йилга узайтира олди. Мирзиёев ҳам унинг йўлидан бориб, ўз ҳокимиятини 2040 йилгача узайтиришни қасд қилган кўринади.

90-моддага ўзгартириш киритиш таклифи қаердан келди, деган саволга қайтадиган бўлсак, албатта бундай таклиф Мирзиёевнинг ўзидан чиқмаган. У бу даражада безбетлик қилиб ўзи ҳақида салбий фикр шаклланишига йўл қўядиган аҳмоқ эмас. Бундан ташқари, расмийлар ҳозиргача – биргина Содиқ Сафоевнинг изоҳини ҳисобга олмаганда – бу ўзгариш ҳақида ҳеч қандай изоҳ бермай келишади. Нафақат расмийлар, балки расмий ва норасмий нашрлар, журналистлар, блогерлар ва бошқалар ҳам бу мавзуга яқин йўлаганлари йўқ. Яъни бу мавзу ҳукумат томонидан қизил чизиқ сифатида белгилаб қўйилган. Лекин шуниси аниқки, ҳукумат халқда президентлик муддатини ўзгартириш гўё халқдан чиққан таклиф, деган тасаввурни ҳосил қилишга уриняпти. Чунки расмийлар халқдан 200 мингдан ортиқ таклиф келиб тушгани, гўёки одамларнинг конституциявий ислоҳотларга юқори даражада қизиқиш билдираётгани ҳақида тинмай баёнотлар беришди. Ваҳоланки, аҳолининг каттагина қисми ҳатто конституция нималигини ҳам билмайди, у билан иши ҳам йўқ.

Энди ушбу спектакл сценарийсининг Россиядан кўчириб олинганига келсак, 2020 йилда Россияда конституцияга ўзгартириш киритишлар бўйича референдум ўтказилган эди. Ўшанда президент Путиннинг 2024 йилда тугайдиган ваколат муддати ноллаштирилиб, унга яна икки муддатга сайланиш ҳуқуқи берилди. Конституцияга ўзгартириш киритишга важ-карсон сифатида Мирзиёев ва бошқа расмийлар келтирган сабаблар айтилганди. Жумладан, Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков шундай деган: “Бундай мураккаб йилларда ҳокимиятнинг барқарорлиги, қатъиятлиги, изчиллиги катта аҳамият касб этади…”. Мирзиёев ҳам шунга яқин гапларни айтганди. Масалан, Конституциявий комиссия аъзолари билан ўтказилган учрашувда халққа қилган мурожаатида: “Азиз юртдошлар, бугун нотинч дунёда, ўта таҳликали замонда яшаяпмиз. Мамлакатимиз тараққиётида ғоят масъулиятли даврни бошдан кечирмоқдамиз… Шу боис барчамиз Конституцияга киритиш таклиф этилаётган янги норма ва қоидаларга… муносабатимизни билдиришимиз лозим”, — деди. Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев берган интервьюсида шундай деганди: “Шахсан, менинг фикримни сўрасангиз, тажрибадан келиб чиқиб ва халқаро вазиятни таҳлил қилган инсон сифатида шуни айтишим керакки, бугун биз бир ниҳоятда таҳликали дунёда яшаяпмиз. Кундан кунга мураккаблашиб кетяпти… Лекин шунга қарамасдан биз ислоҳотларни давом эттиришимиз керак. Мен аминманки, бу ислоҳотларни бошлаган инсонда (Мирзиёевда – таҳр.) уни охиригача етказишга имконият бўлиши керак”. Рус ва ўзбек расмийларининг конституцияга ўзгартириш киритишга сабаб қилиб келтирган дунёдаги мураккаб вазият, таҳликали замон… каби важ-карсонлари деярли бир хил янграмоқда. Худдики халққа таҳдид қилиб, бу мамлакатни хавф-хатарлардан мен ҳимоя қилиб турибман, сизлар мени танлашингиз лозим, акс ҳолда инқироз ва ҳалокатга юз тутасиз, дейишаётгандек. Аслини олганда, юртимиз барча соҳада жар ёқасига келиб бўлган, бунинг бош сабабчиси мана шу динни ҳаётдан ажратишга асосланган конституция ва уни татбиқ қилаётган, ўз манфаатига кўра хоҳлаган вақтида ўзгартириб, алмаштириб олаётган ўзбек режимидир. Ислом ва мусулмонларнинг ақидавий душмани, яҳудий Каримов конституцияни икки марта ўзгартириб олган бўлса, буниси ҳеч уялмай учинчи марта ўзгартиришга ҳозирлик кўряпти. Ва яна уялмай бу халқ иродаси, хоҳиши деяпти.

Ўзлари бош Қомусимиз, тараққиётимиз кафолати дея кўкларга кўтараётган конституциясига амал қилишни халқдан талаб қилишиб, ўзларига келганда уни ўйинчоқ қилиб ташлашди. Бундай ифлос ва ёлғон сиёсатни оммага фош қилиши керак бўлган маҳаллий ОАВ эса, оғизларига толқон солиб олганлар. Зеро, Россиядаги Путинни тахтда қолдириш бўйича референдумни мана шу иккиюзламачи ОАВ зўр бериб танқид қилганди. Қатор мақолалар эълон қилиб, Путин ва ундан бошқа президентларнинг тахтда қолиш учун қилган сиёсий ўйинларини кенг ёритиб, ҳатто улар устидан кулишган эди. Бугун эса, бошларига худди шу иш тушганидан кейин ўзларини билмаганга олиб, ҳеч нима бўлмагандек янги конституциянинг бошқа моддаларини қизғин муҳокама қилиб, мутахассислар билан интервьюлар уюштириб, халқ эътиборини асосий мавзудан чалғитишга хизмат қилишяпти. Бундан кейин сиз иккиюзламачи ОАВга одамлар қандай қилиб ишонади?! Холислигингизни чегараси шуми?! Бўйнингиздаги занжирингиз етиб келган жой шуми?!

Давоми бор…

#Инсоннинг_ноқис_дастурига_ЙЎҚ_Қуръон_ва_Суннат_асосидаги_дастурга_ҲА

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Форуқ

15.04.2023й

+1
0

Related posts:

No related posts.

TagsИнсоннинг ноқис дастурига – ЙЎҚ!кампанияконституцияҚуръон ва Суннат асосидаги дастурга – ҲА!
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Политехника университетидаги Ал-Ваъй гуруҳи сиёсий қамоққа олишларга қарши пикет ўтказди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Рувайбиза ҳукмдорлар Америка томонидан ўз юртлари дахлсизлиги бузилишига ёрдам беришмоқда

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Қобул шаҳридаги тўйда юз берган портлаш хусусида Ҳизб ут-Таҳрир – Афғонистон вилояти чиқарган баёнот

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 19.09.2023

    Кеча ва бугун

  • 18.09.2023

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 16.09.2023

    Демократия ва гендер тенглиги лойиҳалари сабаб аёллар ва оилалар издан чиқмоқда

  • 16.09.2023

    Нафс ва унинг шахсият шаклланишига бўлган таъсири

  • 15.09.2023

    Аллоҳга қарши журъат қиладиларми?

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ШАРҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/