Иордания режими муборак Фаластин ерларидан воз кечишда давом этмоқда
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Иордания режими муборак Фаластин ерларидан воз кечишда давом этмоқда
«Спутник» веб-сайти (ҳижрий 1442 йил 20 рабиуссоний, милодий 2020 йил 5 декабр шанба куни) нашр қилган хабарда бундай дейилди:
«Кузатувчилар «Исроил» мудофаа вазири Бени Ганцнинг яқин кунларда Аммонга сафар қилишга ва Иордания қироли Абдуллоҳ иккинчи билан учрашишга Иордания томонидан расман таклиф этилишини Фаластин билан «Исроил» ўртасидаги сиёсий музокараларни жонлантириш учун ташланган «жиддий қадам», дея баҳоладилар.
Саудияда чиқадиган «Илаф» веб-сайти ўзининг кеча жума кунги сонида бир хабардор манбага таяниб ёзишича, пайшанба куни Иордания ташқи ишлар вазири Айман Сафадий «исроиллик» ҳамкасби Габи Ашкенази билан «Алланби кўприги» (Қирол Ҳусайн кўприги) чегарасида учрашиб суҳбатлашган.
Иордания ташқи ишлар вазирлиги баёнотига кўра, Сафадий «Исроил» икки давлат ечимига асосланган адолатли тинчликка эришиш имкониятларини бузаётган барча чора-тадбирларни тўхтатиши зарур, деб таъкидлади. Сафадийнинг айтишича, бу ечим 1967 йил 4 июн кунги чегарада Фаластин давлатини барпо этилишини ҳамда пойтахти босиб олинган Қуддус бўлишини ўз ичига олади, бу билан халқаро қонун ва араб давлатлари тинчлик ташаббусига мувофиқ «Исроил» билан ёнма-ён ҳаёт кечирилиши таъминланади».
Роя:
Иордания режимининг қўллари Фаластин аҳли қонига беланган «Исроил» мудофаа вазири Бени Ганцни Иорданияга таклиф этганлиги унинг бу босқинчилар билан қанчалар қайноқ муносабатда эканини, бу муносабатни сақлаб қолишга қаттиқ уринаётганини кўрсатмоқда. Шунингдек, бундан муносабатларга ҳеч бир кирлик аралашмаслиги, бирор воқеа-ҳодиса унга таъсир қилмаслигини учун жон-жаҳди билан ҳаракат қилаётгани ҳам кўринмоқда.
Сафадий билан Ашкенази учрашувига келсак, бундан шуларни кўриш мумкинки, Иордания режими Фаластин масаласига қарши тил бириктирувнинг асосий ўчоғи бўлиб келган ва ҳамон шундай бўлиб турибди. Масалан, бу режим икки давлат барпо қилиш, деган хоинлик лойиҳасининг амалга ошишига ёрдам беришга ҳаракат қиляпти ва унинг амалга ошишига босқинчи яҳудийларни ишонтиришга уриняпти. Қачон «тинчлик», деган даъвонинг рўёбга чиқиш имконияти пасайиб, ишлар мураккаблашадиган бўлса, айни лойиҳа асосида Фаластин режими билан босқинчилар ўртасида музокаралар ва учрашувлар уюштиряпти.
Иордания режими Фаластин масаласини сариқ чақага сотиб юборишга тайёр. Бу янгилик ҳам эмас. Чунки бир пайтлар хўжайини Британия режасига амал қилиб, 1967 йилдаги урушда Ғарбий Соҳил билан Ақсо масжидини текинга бериб юборган ҳам мана шу режим бўлади. Ҳозир эса, қолган ерларни ҳам сотишга тайёрланяпти.
Фаластин масаласи Ғарб ва яҳудийлар остоналарига бош ураётган ва уларнинг лойиҳаларини ижро этишга уринаётган бундай хоинларнинг учрашувларига муҳтож эмас. Балки ушбу масала мусулмон армияларига, шу жумладан, Иордания армиясига муҳтож. Айниқса, Иордания армияси муборак заминдан атиги бир чақирим нарида турибди, унинг яҳудий вужудини ер тишлатиб, даъво қилинган «мардлик»ларини чиппакка чиқарган Карома уруши ҳам куни кеча бўлиб ўтган. Демакки, Иордания армияси ушбу нурли саҳифаларни қайта очишга қодирдир. Нафақат бунга қодир, балки бу босқинчи вужудини илдизи билан қўпориб ташлаш ва унинг ёвузлигидан муборак Фаластин замини ва мусулмонларни халос этиш қўлидан келади.
Роя газетасининг 2020 йил 16 декабр чоршанба кунги 317-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми