| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.11.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.11.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.10.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.10.2025
      0
    • Мирзааҳмедов Миразиз биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

      12.10.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.10.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.10.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.09.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.09.2025
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ғарбнинг ҳиссиёт орқали таъсир сиёсати – янги шаклдаги мафкуравий ҳужумдир

  • Адаштирувчи тушунча: “муаммо шахсда, тузумда эмас”

  • ЮНЕСКО конференцияси Ғарбнинг бузуқ дунёқарашини сингдириш платформаси

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Британиянинг “саратон” томирлари Ўзбекистон бўйлаб ёйилмоқда

  • Судан, «Тезкор қувватлов кучлари» Ал-Фашир устидан ўз назоратини ўрнатганидан кейин

  • Ғарбнинг мафкуравий ҳужуми

  • “Ёпиқ эшиклар” учун “очиқ эшиклар” сиёсати

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Иш хақини ундириш муаммоси ва унинг туб ечими

Иш хақини ундириш муаммоси ва унинг туб ечими

By htadmin
08.10.2025
101
0
Share:

Иш хақини ундириш муаммоси ва унинг туб ечими

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Яқинда “Air Samarkand” авиакомпаниясига алоқадор бўлган бир ҳодиса эътиборни тортди. Тарқалган хабарларга кўра, унинг 50 га яқин ходими июн ойидан бери маошлари, озиқ-овқатлари ва ижара пуллари тўланмаётганидан шикоят қилган. Шундан сўнг бу ҳолатни Ўзбекистон Бандлик вазирлиги назоратга олганини эълон қилди. Вазирлик матбуот хизмати 30 сентябр куни берган хабарга кўра, Air Samarkand'нинг ўнга яқин ходимидан иш ҳақлари тўланмаётгани бўйича аризалар келиб тушган. Меҳнат инспекцияси уларнинг июн-август ойларида тўланмаган 3 ойлик иш ҳақларини ундириш юзасидан жами 1,5 млрд сўмлик даъволар киритди. Суддан кечиктирилган ҳар бир кун учун пулли компенсация ҳам ундириб бериш сўралди.

Буларни кўриб, ниҳоят Ўзбекистон расмий идоралари одамларнинг иш ҳақини ундириб бериш учун қимирлашни бошладими, деб ўйлашингиз мумкин. Афсуски, ундай эмас. Чунки шикоятчилар – авиакомпаниянинг 50 га яқин ходими Россия фуқаролари эканлиги маълум қилинди. Ҳа, ўрис фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга астойдил киришган расмий идоралар, “ўзимизникилар”нинг ҳалол ишлаб топган иш ҳақини ундиришга келганда тепса тебранмас ҳарсанг тошга айланиб қолишади. Мана, масалан, “Saneg”, “Enter Engineering” ёки “Eriell” каби компаниялар минглаган ишчиларининг маошларини ойлаб кечиктириб юбораётгани ҳақида жуда кўплаб шикоятлар қилинди. Ишчилар бир неча марта норозилик билдиришиб, ҳуқуқларини ҳимоя қилишни талаб қилишди. Бироқ шу пайтгача бирор расмий идора, хусусан, ўрис фуқаролари ҳуқуқлари учун курашаётган Бандлик вазирлиги ва Меҳнат инспекцияси ишга аралашиб, муаммони ҳал қилганини кўрмадик. Ҳолбуки, Ўзбекистон Меҳнат кодексига мувофиқ, ходимларга иш ҳақи тўлаш муддатлари ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас. Ходимга тегишли бўлган иш ҳақининг ўз вақтида тўланиши ва миқдори бошқа тўловларни амалга оширишга ҳамда уларнинг навбатига боғлиқ қилиб қўйилмаслиги керак.

Бироқ Ўзбекистонда қонун фақат заиф ва ҳимоясизларни жазолаш ҳамда кучлиларни ҳимоя қилиш учунгина ишлаши янгилик эмас. Мазкур ҳолатда ҳам расмий идоралар Россия фуқароларини ҳимоя қилиш мақсадида судга ариза киритяпти, аммо ҳозиргача ойлаб иш ҳақини ололмаётган минглаб Ўзбекистон фуқароларини ҳимоя қилиш билан ҳеч ким шуғулланаётгани йўқ. Чунки юқорида номлари келтирилган ва бошқа монопол компаниялар ҳукуматга яқин бўлиб, уларни ҳеч ким жавобгарликка торта олмайди. Шунинг учун уларнинг ишчилари егулик учун ҳам пул топа олмай, қарзга ботиб кетишса ҳам ҳукуматнинг парвойи фалак.

Бу ҳолатни кўриб, ўзи бу ҳукумат кимга дўсту кимга душман, деб ўйлаб қолади одам. Ахир, ўзбек режимининг Россиядаги меҳнат муҳожирларини ҳимоя қилмаётганининг сабаби шундоқ кўз ўнгимизда намоён бўлмаяптими?! Ўз фуқароларини юрт ичида ҳимоясиз ташлаб қўяётган ҳукумат қандай қилиб хориждагиларни ҳимоя қилсин?!

Ҳа, минг афсуски, устимизда ўтириб олган анави режимнинг ҳатто ўзи ўйлаб топган қонунларига ўзи ҳам риоя қилмаётгани, аксинча, иккиюзламачилик қилиб, “танланган”лар ёки ҳимоя қилмаса боши балога қолиши мумкин бўлганлар учунгина қонун кучини ишга солаётганидан ҳукумат ҳеч уялмай қўйди. Бу шунақанги даражада оддий ҳолга айландики, бунга ҳеч ким ҳайрон бўлмай ҳам қолди.

Бироқ бунга кўникиш ва рози бўлиш асло ярамайди. Зеро, давлат мавжудлигининг маъноси шуки, у ўз қўл остидаги фуқароларининг туб манфаатларини ҳимоя қилиши шарт. Агар буни қилмайдиган бўлса, унда бундай давлатнинг кимга кераги бор?! Нима, фуқаро давлатга фақат сайловларда, солиқ ундириш, коммунал тўловларни тўлаш, текин мардикор бўлиш каби ҳолатлардагина керакми?! Бошқа пайт “ўзинг учун ўл етим”ми?!

Мусулмон халқимиз бундай қонунсизлик ва адолатсизликни келтириб чиқараётган нарса ҳукуматдаги баъзи шахслар ёки президент эмас, балки биринчи ўринда, устимизда татбиқ этилаётган капиталистик демократия тузуми эканлигини англаши лозим. Чунки, юқорида айтганимиздек, бундай тузумда кучли заифни эзади ва бунинг учун жазоланмайди, аксинча, улар қонун ҳимояси остида бўлади.

Мазлумнинг ҳақини золимдан олиб берадиган, зулму зўравонликни бартараф этадиган ҳамда қонунни ҳаммага баробар татбиқ қиладиган давлат бу – Халифалик давлатидир. Зеро, бу муборак давлатимиз Ислом ва унинг аҳкомлари билан сиёсат юргизади. Хусусан, минглаб одамларни қийнаб келаётган, оилавий хотиржамликка раҳна солаётган иш ҳақини вақтида ололмаслик муаммосига тамоман чек қўяди. Маълумки, Исломда маошни кечиктириш ёки бермаслик бировнинг ҳақига хиёнат қилиш ва ҳаром иш бўлиб, қаттиқ қораланадиган амалдир. Зеро, Исломда ҳар қандай ҳақ масаласига жуда қаттиқ эътибор берилади. Абдуллоҳ ибн Умар р.а.дан ривоят қилинган ҳадисда Росулуллоҳ ﷺ шундай деганлар: “Ажир(ишчи)нинг ҳаққини териси қуримай туриб, адо қилинглар”.

 

Форуқ

09.10.2025й

0
0

Related posts:

No related posts.

TagsИш хақини ундириш муаммоси
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Судан ҳарбий ва хавфсизлик делегациясининг яҳудий вужудини зиёрат қилиши тиланчилик ҳамда Аллоҳ, Росули ва мўминларга хиёнатдир

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    «Аллоҳ йўлида (жиҳодда) ўлдирилган зотларнинг амалларини (Аллоҳ) ҳаргиз зое кетказмайди»

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ғазодан… Ҳизб ут-Таҳрир мусулмонларга ва уларнинг армияларига мурожаат йўллайди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 10.11.2025

    Ғарбнинг ҳиссиёт орқали таъсир сиёсати – янги шаклдаги мафкуравий ҳужумдир

  • 10.11.2025

    Адаштирувчи тушунча: “муаммо шахсда, тузумда эмас”

  • 10.11.2025

    ЮНЕСКО конференцияси Ғарбнинг бузуқ дунёқарашини сингдириш платформаси

  • 09.11.2025

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 09.11.2025

    Британиянинг “саратон” томирлари Ўзбекистон бўйлаб ёйилмоқда

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/