Ислоҳ қилиш ярамайди, тубдан ўзгартириш лозим

Ислоҳ қилиш ярамайди, тубдан ўзгартириш лозим
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ислоҳот, ислоҳ қилиш… Бу сўзлар қулоққа ёқади, бироқ улар ҳозир кўп одамларнинг меъдасига уриб бўлди. Шу даражадаки, ҳатто бу сўзлар ўз ўрнида тўғри ишлатилса ҳам одамлар парво қилмайдиган бўлиб қолди. Ислоҳот ўтказиш, деганда кўпроқ мавжуд тузумни такомиллаштиришга нисбат бериляпти. Чунки ҳозирги мавжуд тузумлар бунга доимо эҳтиёж сезади, улар ривожланадиган тузумлардир. Бироқ ушбу тузумларни ислоҳ қилишдан фойда йўқ. Улар яроқсиз аҳволга келиб бўлган, аниқроғи улар аввал-бошдан яроқсиз эди. Фақат буни одамлар олдин тушунишмаган бўлса, ҳозир тушуна бошлашди. Қисқа қилиб айтганда, бугунги системаларни ислоҳ қилиш билан одамлар аҳволини яхшилаб бўлмайди. Бунинг биргина йўли бор, у инқилобий, яъни тубдан, асосдан бошлаб ўзгартиришдир. Бошқа йўли йўқ.
Гап нима ҳақида эканлигини тушуна олмаётган бўлсангиз, келинг, оддийроқ мисол билан юқоридаги гапларни ойдинлаштирамиз. Айтайлик, сизни тўкилиб қолай деган уйингиз бор. У жуда эски, қачон мени босиб қоларкин, деган ҳадикда шу кулбангизда яшайсиз. Бир одам келиб мана бу янги стол-стуллар сизга, рўзғорингизга ишлатарсиз, деб бериб кетди. Бу сизни хурсанд қиладими? Уй борасидаги хавотирингизни кетказадими? Йўқ албатта. Сизга стол-стул эмас, балки янги уй керак. Жиҳозларнинг ҳаммасини янгилаб беришган тақдирда ҳам сизнинг муаммоингиз ечимини топмайди. Бугунги кундаги бошқарув системалари ҳам худди эски, йиқилай деб турган уй кабидир. Уни ислоҳ қилиш худди яроқсиз уйни у ер бу ерини таъмирлаб, баъзи жиҳозларини янгилаб, ямоқ солишга ўхшайди. Бу билан уй янгиланиб қолмайди, аввалгидан сал чиройлироқ бўлиб кўриниши мумкин, лекин у барибир яроқсизлигича қолаверади, хавотирлар аримайди. Худди шунингдек, яроқсиз тузумни ислоҳ қилиш ҳам ҳокимлар ҳукмронлигини ва мавжуд системанинг умрини узайтиради холос. Асло одамлар хоҳлаётган ўзгаришларни олиб келмайди. Одамлар эса, адолат ва ҳақнинг қарор топишини хоҳлашади. Бироқ буни асоси зулм ва ботилдан иборат бўлган системадан излаш оловдан совуқлик чиқишини кутишдек гап.
Шунинг учун одамлар ҳозирда амалда татбиқ қилинаётган тузумни ислоҳ қилиш учун ўз куч-қувватларини, ғайрат-шижоату билимларини бекорга сарфлашни бас қилиб, ҳақиқий ўзгаришлар олиб келадиган, жамиятда инқилоб ясаб, уни тубдан ўзгартирадиган фаолиятга киришишлари талаб қилинади. Бу борада мусулмонлар ҳаммадан олдинда турибдилар. Чунки уларда ҳозирги шафқатсиз, золим ва ботил тузумни ахлат қутисига улоқтириб, унинг ўрнига татбиқ қиладиган алтернатив тузум бор. Бу албатта Исломдир. Ислом тузуми бутун инсоният орзиқиб кутаётган ҳақ ва адолатни қарор топдиради, одамлар бошидан зулм ва ноҳақликларни аритади, эсларидан чиқаёзган хотиржам-бахтли ҳаётни яна қайтаради. Бунга бизнинг Яратувчимиз Аллоҳ Таоло кафолат бермоқда:
فَإِمَّا يَأْتِيَنَّكُمْ مِنِّي هُدًى فَمَنْ اتَّبَعَ هُدَايَ فَلاَ يَضِلُّ وَلاَ يَشْقَى + وَمَنْ أَعْرَضَ عَنْ ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكًا وَنَحْشُرُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَعْمَى + قَالَ رَبِّ لِمَ حَشَرْتَنِي أَعْمَى وَقَدْ كُنتُ بَصِيرًا + قَالَ كَذَلِكَ أَتَتْكَ آيَاتُنَا فَنَسِيتَهَا وَكَذَلِكَ الْيَوْمَ تُنسَى
– “Бас, сизларга Мен тарафдан Тўғри Йўл келганида ким Менинг Тўғри Йўлимга эргашса, йўлдан озмас ва бахтсиз бўлмас. Ким Менинг Эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг-бахтсиз ҳаёт бўлур ва Биз уни Қиёмат Кунида кўр ҳолда тирилтирурмиз. У: “Парвардигорим, нега мени кўр қилиб тирилтирдинг, ахир мен кўрар эдим-ку?!” деган эди, (Аллоҳ) айтди: “Шундай. Сенга Бизнинг оят-мўъжизаларимиз келганида уларни (“кўрмадинг”) унутдинг. Бугун сен ҳам ана шундай “унутилурсан””. (Тоха:123-126)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Фаррух
16.01.2021й
Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз
Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги
Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги
Насроний аёлга никоҳ қилганда валий тўғрисидаги саволга жавоб