Ислом ақидасига боғланишнинг зарурлиги
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ислом ақидасига боғланишнинг зарурлиги
Византия императоридан Муовия абу Суфёнга:
“Бизга сиз ва Али ибн Абу Толиб ўртасида бўлган иш етиб келди. Биз шак-шубҳасиз сизнинг ҳукмдор эканлигингизни эътироф этамиз ва Алини ноҳақ деб биламиз. Агар буюрсангиз сизга дўстлик рамзи сифатида қўшин юборамиз ва Алини бошини сизга тортиқ қиламиз”.
Муовия абу Суфёндан Византия кўппагига жавоб:
“Икки биродарнинг ўзаро тортишиб қолиши билан сени нима ишинг бор? Агар ифлос оғзингни ёпмайдиган бўлсанг, Аллоҳга қасамки, боши сени остонангда ва охири мени еримда бўладиган қўшин жўнатаман. Уларга сени бошингни олишни буюраман ва биродарим Алига тортиқ қиламан”.
Юқорида тарихда бўлиб ўтган бу воқеа мусулмонлар орасида маълум ва машҳурдир. Ва бу тўқиб чиқарилган афсона ёки эртак эмас. Балки мусулмон кишининг шундай вазиятларда эгаллаши керак бўлган қатъий исломий позициянинг юксак намуналаридан биридир. Бундай позицияни эгаллашда икки муҳим асос бор. Бири мусулмонларнинг бир-бирларига биродарлиги, иккинчиси кофирларнинг мусулмонларга дўст бўлмаслиги. Ислом таълимотларидан бўлмиш шу асосларга кўра Муовия р.а. кофирлар ҳукмдорига юқоридаги жавобни берган.
Ваҳоланки, Муовия р.а. унинг таклифини қабул қилиб, Али р.а. га қарши жанг қилганда жуда катта ҳудудда ўз ҳукмронлигини ўрнатиши мумкин эди. Ўша даврда Ислом Давлати Арабистон ярим ороли, Шом ўлкаси ва бошқа ҳудудларни ўз ичига олган йирик давлат мақомига чиққанди. Муовия р.а. ана шундай бой ерлар ҳукмдорига айланган бўларди. Лекин у Ислом ақидасига боғланди, кофир ҳукмдор фитнасига учмади. Ўзининг Исломдаги биродарига қарши кофирлар билан тил бириктирмади. Бундай қилишга Аллоҳдан ҳайбатланди, арзимас дунё матоҳи учун охиратдаги абадий азобга гирифтор бўлишдан қўрқди. Шунингдек, кофир ҳукмдорга ҳам икки оғиз сўз билан бир умрга етадиган дарс бериб қўйди ва мусулмоннинг кофирларга қандай муомала қилиши кераклиги борасида ҳам буюк намуна кўрсатди.
Биз мана шундай эр кишиларнинг авлодимиз ва бундан фахрланамиз. Лекин фахрланишни ўзи камлик қилади. Биз уларнинг ҳукмни Исломдан олишлари ва амал қилишдаги жидду-жаҳдлари борасида чуқур мулоҳаза юритишимиз ҳамда уларни ўз ҳаётимизга татбиқ қилишимиз лозим. Бу гаплар, айниқса, мусулмонларга қарши кофирлар билан тил бириктираётган ва улар билан дўст тутинаётгани ҳолида ўзини мусулмон, деб биладиган шахсларга тегишли.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Фаррух
22.01.2019й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми