Ислом Уммати салоҳияти
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ислом Уммати салоҳияти
Ислом Давлатини ҳаётга қайтишини умид билан юз йилдан ортиқроқ вақтдан буён кутилмоқда. Аммо мусулмонлар уни ҳаётга қайтариш учун қандай салоҳиятга эгалар? Уларда буюк ва бошқа давлатлар босимига қарши тура олиш учун имкониятлар етарлими? Буни жавобини қуйида билиб оламиз.
Буюк давлатлар билан таққослаганда харитадаги қулай жойлашувидан ташқари, Ислом Уммати улкан ресурсларга эгалик қилади:
Инсоний ресурс
Дунё бўйича мусулмонлар сон жиҳатидан жуда кўпчиликни ташкил қилади. Уларнинг умумий сони 2 миллиардга яқинлашмоқда, бу эса бутун Ер аҳолисининг 1/4 қисми дегани. Аксар мусулмонлар улкан кенгликларни эгаллаган Ислом ерларида истиқомат қиладилар. Мусулмонлар ўлкаси бўлган биргина Индонезиянинг ўзида 250 миллион аҳоли яшайди ва аҳоли сони кўплиги жиҳатидан дунёда 4-ўринда туради. Агар барча мусулмон юртлари битта давлатга бирлашсалар, унда нима бўлади?
Ислом Умматининг катта қисми ёшлар ва болалардан иборат. Мусулмон оилалари серфарзандлик борасида дунёдаги бошқа халқлардан устунликка эга. Бу устунлик эса, Ислом Умматида ёшларнинг сони бошқаларга нисбатан кўплигида яққол намоён бўлади. Бундай манзара фонида Европага қариялар қитъаси, деган ном берилди. Ҳеч кимга сир эмаски, миллатдаги ёшлар сони унинг шаклланиши ва пойдеворини барпо қилишда ҳал қилувчи роль ўйнайди.
Географик жойлашуви
Ислом олами 32 млн км2 га тенг майдонни эгаллайди, бу қуруқликнинг 1/5 қисмига тенг. Араб минтақаси Ислом оламининг юраги ва таъсир қилувчи маркази ҳисобланади ҳамда ҳар қандай ҳукмдор эга бўлишни орзу қиладиган ҳудудларни ўз ичига олади, чунки у дунёнинг аҳоли яшайдиган бошқа минтақаларида учрамайдиган хусусиятларга тўла. Масалан, дунёнинг энг катта дарёларидан ҳисобланадиган Нил, Фурот, Дажла ва бошқалар айнан шу минтақадан оқиб ўтади. Шунингдек, бу минтақанинг ўзига хос хусусиятларига қитъалараро жойлашуви, Қизил денгиз, Араб денгизи, Сувайш канали, Боб ал-Мандуб ва Гибралтар бўғозлари устидан ҳукмронлик қилишини ҳам киритиш мумкин. Бу унга халқаро савдо йўлларини бошқариш имкониятини беради.
Иқтисодий кучи
Ислом олами табиий ресурсларнинг энг катта захираларига, турли хилдаги хом-ашё манбаларига, улкан нефть конларига эгалик қилади. Ислом ерларининг барчаси нефтга тўла. Биргина араб минтақаси 772 млрд баррель нефть заҳирасига эгалик қилади. Шундай қилиб, бу стратегик ресурснинг дунё бўйича қазиб олинишининг 43 фоизи ва захирасининг 73 фоизи Ислом олами ҳиссасига тўғри келади. Нефть конларининг бу қадар улкан улуши Ислом оламини дунё бўйича нефть нархининг асосий тақсимотчисига айлантириши мумкин. Шунингдек, Ислом олами табиий газнинг энг катта захирасига эга. Табиий газ конлари 25 мусулмон давлатларда мавжуд бўлиб, дунё бўйича қазиб олинаётган табиий газнинг 8 фоизини ташкил қилади. Табиий газ захираси эса, 54 трлн метр кубни ташкил қилади ва бу дунё бўйича табиий газ захирасининг 40 фоизига тенгдир. Шунингдек, Уммат манфаатлари учун хизмат қилиши, мусулмонлар фойдаланиши учун адолатли давлат ва сиёсий бошқарувга муҳтож бўлиб турган улкан миқдордаги сув, ҳайвонот ва қишлоқ хўжалиги ресурсларини ҳам унутмаслик керак.
Қуролли кучлар
Ислом олами салмоқли миқдордаги қўшинга эга, унинг тасарруфида турли турдаги минглаб ҳарбий техникалар, жумладан, самолётлар, танклар ва зирҳли машиналар мавжуд. Бундай ҳарбий қувват Ислом Умматини дунёдаги энг қудратли миллат даражасига олиб чиқади. Ислом Уммати қўшинининг умумий сони 2.5 млн кишидан ортади, бу эса 2.3 млн киши хизмат қиладиган Хитой қўшинидан кўпдир. Ислом Уммати яна оммавий қирғин қуролига ҳам эга. Масалан, Покистонда 100 та ядровий каллакли ракеталар мавжуд. Лекин шунга қарамай, Умматнинг асосий кучи арабларни оддий чўпондан миллатлар етакчисига айлантирган ақида бўлиб қолаверади. Агар Ислом ақидаси бўлмаганида, Ислом Уммати ҳам бўлмас эди. Мустаҳкам ақида, улкан имкониятлар, Ислом минтақасининг ўзига хослиги бир вақтлар Ғарбнинг энг йирик тарихчиси бўлган Арнольд Тойнбини: “Агар тарих яратмоқчи бўлсанг, Шом қирғоқларида бўлишингга тўғри келади” дейишга мажбур қилган.
Замонавий тарих мусулмонларни бирлаштирадиган ва аждодлари шон-шуҳратини қайтариб берадиган Ислом давлатининг тикланишига гувоҳ бўлармикин?
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси
02.05.2019й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми