Ислом ва мусулмонларга қарши ажнабийлардан қўрқув қоидаси зўрлаб тиқиштирилмоқда
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Швецарияда ниқоб тақиқланди
Ислом ва мусулмонларга қарши ажнабийлардан қўрқув қоидаси зўрлаб тиқиштирилмоқда
2016 йил 1 июл жума куни Швецариянинг жанубий вилояти Тичинода муслималарнинг ниқоб кийишини тақиқловчи қонун қабул қилинди. Қонунга кўра, муслима аёллар жамоат жойларида, шу жумладан, савдо марказларида, ресторанларда, меҳмонхоналарда, умумий турар-жойларда ниқоб кийсалар, 7890 евро жарима тўлашга мажбур бўладилар.
Саудиянинг Швецариядаги элчихонаси эса, муслима аёлларни адолатсиз равишда нишонга олаётган ва дискриминация қилаётгган бундай қонунни қоралаш ўрнига, ўз фуқароларига Твиттер орқали «Швецария қонун ва қоидаларини ҳурмат қилиб, турли муаммолардан сақланиш учун уларга итоат қилиш зарурлигини» эслатди.
Швецария айни қонунни қабул қилиш билан ва ниқобни бутунлай ёки қисман тақиқлаш орқали муслима аёлларни қоралаган, жамиятдан ажратган ва иккинчи даражали фуқаро синфига қўшган Франция, Белгия, Испания, Болгария ва Италия каби бошқа илмоний Ғарб давлатлари қаторига қўшилди. Бу ирқчилик қонунлари ҳамда Ислом ва мусулмонларга қарши илмоний ҳукуматлар, сиёсатчилар ва ахборот воситалари томонидан тарғиб қилинаётган нафрат ва маърузалар, буларнинг барчаси Ғарбдаги муслима аёл учун даҳшатли муҳитни пайдо қилди. Зеро, биринчи нишон шу муслима бўлиб, кийган исломий либоси сабабли мусулмонларга қарши душманлик муҳитини яратишда биринчи ўринни эгалламоқда. Сўнгги йилларда бу жиноятлар Ғарб давлатларида – хусусан, Париж ва Белгия ҳужумлари ортидан – янада кучайди. Бироқ Ғарб ҳукуматлари мана шундай нозик паллада жамиятдаги таранглик оловини ўчиришни исташмаяпти. Афтидан, улар – худди Швецарияда ниқобни тақиқлаш каби – ажратувчи қонунлар ишлаб чиқиш орқали ҳамда исломий эътиқод ва маросимлардан халқда қўрқув пайдо қилиш учун эҳтиросли маърузалар билан вазиятни баттар таранглаштирмоқчи кўринади.
Буларнинг барчасида зимдан бўлиш-ажратиш бор, «мусулмонлар ҳам, Ислом сақофати ҳам Ғарб жамияти учун хавфли», деган миссия бор. Ўз навбатида, бу миссия сабабли юртда яшаётган ҳар бир мусулмон шубҳа остига олинди, бу ҳолат ирқчиларга тайёр баҳона бўлди. Шубҳасиз, бугун ўз эътиқодларига мувофиқ ҳаёли либосга бурканган аёллар жиноятчига чиқарилган ҳар бир тузумнинг ростгўйлиги савол остида қолмоқда. Чунки бу тузумлар ажнабийларга нисбатан душманона руҳдаги сиёсатчилар ва партияларнинг мусулмонларга ва муҳожирларга қарши қилаётган душманона танқидларини, ирқчилик оловини ёқишларини, озчилик халққа қарши ҳужумларни қўллаб-қувватлашларини қонунга зид эмас деб ҳисоблаяпти. Буларнинг барчаси илмоний тузумларда илдиз отган хавф ва зиддиятларни ўзида акс эттирмоқда. Қарангки, бу тузумлар ажнабийларга душманона сўзларни сўз эркинлиги, дея ҳимоя қилмоқда. Бироқ, диний озчиликни ҳеч кимга зиёни етмайдиган эътиқодларга амал қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилмоқда. Бу эса уларнинг илмоний тузумдан бошқаси бағрикенгликни, маданиятни, жамиятлар уйғунлигини таъминлай олмайди, деган даъволарини пучга чиқаради ҳамда илмоний тузумнинг идеологик жиҳатдан омадсизлигини яна бир бор исботлайди. Зотан, айнан шу тузум ҳеч кимга зарари тегмайдиган диний либосдаги аёллар жамоаси томонидан ўзини хавф остида қолган, деб ҳис қилмоқда… Айнан шу тузум турли диний эътиқоддаги озчилик билан ҳурмат ва адолат асосида муомала қилишга қодир эмаслигини исботламоқда… Айнан шу тузум Ислом ва мусулмонларга нисбатан адолатсиз ва нохолис муносабатда бўлишни табиий муносабат, деб ҳисоблайдиган тузумга айланди… Бу билан адолатсиз ва ботил демократияга ўзи зид иш тутмоқда.
Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатида татбиқ этиладиган Ислом тузумида одамларни Исломни қабул қилишга мажбурлаш қатъий ҳаром саналади, мусулмон бўлмаган фуқароларининг ўз эътиқодларига мувофиқ диний маросимларига риоя қилишларини тақиқламайди, мусулмон ва мусулмон бўлмаган фуқаролар ҳуқуқларида бирор ажратиш бўлишини ҳам ҳаром деб билади, бошқа дин вакилларига нисбатан ирқчилик ёки ҳужум қилинишига йўл қўймайди. Айнан шу сабабдан бир неча тарихчилар Халифаликнинг улуғ бошқарувини Олтин аср, дея атадилар. Бу даврда яҳудий ва насроний каби зиммийлар Ислом бошқаруви соясида тинч, фаровон ҳаёт кечирганларини қадрладилар. Зеро, рошид Халифаликкина ишончли намунани ўзида акс эттириб, барча фуқаро ҳуқуқини кафолатга олади, жамиятда уйғунлик ва ҳамжиҳатлик ҳукм суришини таъминлайди.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий
матбуот бўлими аёллар қисми
Телефон-факс: 00961 1 30 75 94
Уяли телефон: 00961 71 72 40 43
Электрон почта: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.">ws-cmo@hizb-ut-tahrir.info
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми