Исломда ижтимоий алоқалар туркумининг давоми
АЁЛГА ҚАРАШ
Исломда ижтимоий алоқалар туркумининг давоми
بسم الله الرحمن الرحيم
Мақоланинг ўтган сонида “Исломий ҳаётда эркак номаҳрам аёлга қараши” мавзусида сўз юритган эдик. Мақоланинг бугунги сонида “аёлга қараш” мавзусини ёритишда давом этамиз.
Ўтган мақоладан шу нарса аён бўладики, эркак ва аёл бир-бирларининг аврат бўлмаган жойларига лаззат ва шаҳват қасдисиз қарашлари жоиз эканлиги маълум бўлади. Эркакнинг аврати киндиги билан тиззаси оралиғи бўлса, аёлнинг аврати юзи ва кафтларидан ташқари бутун баданидир. Унинг бўйни, сочи – гарчи бир толаси бўлса ҳам – авратдир. Бошининг барча қисми авратдир. Демак, юзи ва кафтларидан бўлак бошқа аъзолари аврат бўлиб, уларни беркитиш вожиб бўлади. Бунга далил Аллоҳнинг ушбу ояти:
وَلاَ يُبْدِينَ زِينَتَهُنَّ إِلاَّ مَا ظَهَرَ مِنْهَا
“Кўриниб тургандан бошқа зеб-зийнатларини (номаҳрамларга) кўрсатмасинлар”. (Нур. 31)
“Кўриниб тургани” юз ва кафтлардир. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларида муслима аёлларнинг шу икки жойи кўриниб турарди, у зот бунга индамас эдилар. Бу икки аъзо ибодатда, яъни ҳаж ва намозда очиқ кўриниб туради. Расулуллоҳ даврларида, яъни оят нозил бўлиб турган даврда шу икки жой очиқ кўриниб турар эди. Аёл баданининг юзи ва кафтларидан бошқа барча қисми аврат эканига Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг “المرأة عورة – Аёл авратдир” деган ҳадислари ҳам далилдир. Бундан ташқари яна бошқа бир ҳадисда келади:
إن الجارية إذا حاضت لم يصلح أن يرى منها إلا وجهها ويداها إلى الفصل
“Аёл ҳайз ёшига етгач, унинг юзи ва бўғинигача бўлган икки қўлидан бошқаси кўриниши яхши эмас”. Абу Довуд ривояти.
Ушбу далиллар аёлнинг юзи ва кафтидан бошқа жойлари аврат эканини, аёл бутун баданини, яъни юзи ва кафтларидан бошқа жойларини беркитиши вожиблигини ёрқин баён қиляпти.
Аврат нима билан беркитилади? Шариат авратни беркитиш учун муайян либосни белгиламай, эркин ташлаб қўйган. Фақатгина “унинг (авратнинг) “кўринмаслиги”, яъни кўриниб турмаслиги ва “кўрсатмасинлар”, “кўриниши мумкин эмас”, “кўриниши яхши эмас” дейиш билан чекланган. Демак, аёл баданининг юз ва кафтларидан бошқа барча қисмини ёпиб турадиган ҳар қандай либос – шакли қандай бўлишига қарамай – авратни ёпувчи, деб ҳисобланади. Масалан, узун кўйлак ҳам, шим ҳам, юбка ҳам, пайпоқ ҳам авратни ёпувчи либос жумласидандир. Шореъ либос шаклини ва навини аниқ тайинлаб бермаган. Бунга кўра шакли, нави ва неча бўлаклигидан қатъий назар, авратни беркитиб турадиган, яъни аврат кўриниб турмайдиган ҳар қандай либос шаръан авратни ёпувчи кийим, деб ҳисобланади.
Бироқ Шореъ либос бадан терисини ёпиб туришини шарт қилган. Дарҳақиқат, терини, унинг оқ, қизил, буғдойранг, қора ёки бошқа рангини яшириб турадиган либос билан авратни ёпишни вожиб қилди. Яъни ёпувчи либос терини, унинг рангини, унинг оқ ё қизиллиги ёки буғдойранглигини билинтирмайдиган даражада ёпадиган бўлиши лозим. Агар шундай сифатга эга бўлмаса, авратни ёпувчи деб ҳисобланмайди. Кўйлак юпқа бўлиб, унинг остидан тери ранги кўриниб, унинг қизил ё оқ ёки буғдойранглиги билиниб қолса, бундай кўйлак авратни ёпувчи бўлишга ярамайди ва унда аврат беркитилмаган, кўриниб қолган, деб ҳисобланади. Чунки шаръан авратни беркитиш терини, унинг рангини беркитиш билан амалга ошади. Шореъ бадан терисини терининг ранги билинмайдиган даражада беркитишни вожиб қилганига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “Унинг мана бу жойлардан бошқаси кўриниши яхши эмас”, деган ҳадислари далил бўлади. Бу ҳадис Шореъ авратни беркитишда ёпувчи кийим терини беркитиб, унинг рангини кўрсатмайдиган бўлишини шарт қилганига ёрқин далилдир. Демак, аёл авратни ёпадиган кийимини юпқа, нозик қилмаслиги, яъни бу кийимни ортидаги нарсани айтиб бермайдиган, остидаги нарсани кўрсатиб қўймайдиган қилиши вожиб.
Бу – авратни ёпиш, беркитиш мавзуси эди. Ушбу мавзуни аёлнинг умумий ҳаётдаги либоси мавзуси билан ҳам, айрим либослари билан ясан-тусан қилиши мавзуси билан ҳам аралаштириб юбормаслик керак. Авратни беркитадиган либос мавжудлиги аёл уни умумий ҳаётда кўчага чиққанда кийиши жоиз, дегани эмас. Чунки умумий кўча учун Шореъ муайян либосни белгилаб берган бўлиб, унинг авратни беркитиши кифоя қилмайди. Масалан, шим авратни беркитса-да, уни умумий ҳаётда, яъни умумий кўчада кийиб бўлмайди. Чунки умумий кўча учун Шореъ кийишни вожиб қилган либос мавжуд. Агар аёл Шореънинг буйруғига хилоф иш тутиб, Шореъ белгилаган кийим ўрнига бошқасини кийса, гуноҳкор бўлади. Чунки у бир фарзни тарк қилган бўлади. Шу туфайли “авратни беркитиш” мавзусини “аёлнинг умумий ҳаётда кийиниши” мавзуси билан аралаштирмаслик керак. Шунингдек, авратни беркитиш мавзусини ясан-тусан қилиб, бегона эркакларга ўз зийнатлари ва гўзалликларини кўрсатиш мавзуси билан ҳам аралаштириб юбормаслик керак. Шунга кўра, юпқа бўлмаган шим авратни беркитиши уни бегона эркаклар олдида кийиш мумкинлигини билдирмайди. Негаки аёл шим кийгач, ўз гўзаллигини кўрсатиб, зийнатларини намоён қиладиган ҳолда бўлади. Бундай пайтда аёл авратини беркитган бўлса-да, у ясан-тусан қилиб, бегона эркакларга ўз зийнатлари ва гўзаллигини кўрсатган бўлади. Ҳолбуки Шореъ, гарчи аёлнинг аврати беркитилган бўлса ҳам, ясан-тусан қилиб, бегона эркакларга ўз зийнатлари ва гўзаллигини кўрсатишдан қайтарган. Аёл авратини беркитди, дегани авратини беркитган кийим уни ясан-тусан қилувчилар қаторидан чиқариб қўяди, дегани эмас. Шунга кўра, авратни беркитиш мавзуси билан ясан-тусан қилиб, бегона эркакларга ўз зийнатлари ва гўзаллигини кўрсатиш мавзуси алоҳида-алоҳида мавзулар бўлиб, уларни аралаштириб юбормаслик керак.
Мақоланинг келгуси сонида аёлнинг умумий ҳаётда, яъни кўчада ва номаҳрамлар олдида кийиши лозим бўлган кийими тўғрисида суҳбатлашамиз.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим
04.12.2017й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми