Исломдан кофир Ғарбнинг илиги қалтирамоқда
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Исломдан кофир Ғарбнинг илиги қалтирамоқда
Ҳижрий 1438 йил 14 Рамазон, милодий 2017 йил 9 июн куни ал-Жазира сайти қуйидаги хабарни чоп этди:
«Австрия жамоат жойларида юзни тўла тўсувчи ниқоб кийишни тақиқлаш тўғрисида қонун қабул қилди. Қонун жорий йилнинг 1 октябридан кучга киради.
Парламент айни қонунни ўтган май ойида бир овоздан маъқуллаганди, бу ҳафта президент Александр Ван дер Беллен унга имзо чекди.
Парламент матбуот хизмати «бу янги қонунни бузганлар 150 евро (168 доллар) миқдорида жарима тўлашини ҳамда бу тақиқлов оммавий транспорт воситалари, суд заллари, олий ва қуйи ўқув юртларини ўз ичига олиши»ни таъкидлади.
Қонунда «экстремизм»га тарғиб қилувчи моддаларни тарқатишни тақиқлаш ҳамда муҳожирларга Ғарб жамиятига қоришишга имзо чекиш мажбуриятини юклаш каби чоралар ҳам айтилган.
Айни битимга кўра, муҳожирлардан Ғарб жамиятига қоришиш дастурида 12 ой қатнашишлари, қадриятлар ва немис тили курсида ўқишлари талаб қилинади, айни лойиҳада иштирок этмаганлар ижтимоий таъминотдан маҳрум қилинади.
Таъкидланишича, бу янги қонун Австрияга тўқсон минг атрофидаги бошпана изловчилар келиши ортидан мўътадил ҳукуматнинг экстремистик ўнг қанот қўллаб-қувватлови остида тайёрлаган лойиҳаси самарасидир.
Юрт раҳбари бу қонунга имзо чеккан бўлса-да, ўтган чоршанба куни «жамоат жойларида юзни тўла тўсувчи ниқоб кийишни тақиқлаш яхши қонун саналмайди», дея уни танқид қилди.
У айни амалиётнинг оқибати қандай бўлишини билмаймиз, дер экан, жумладан, «бундай тақиқдан сўнг аёллар уйларида жим ўтиришадими ёки деразаларидан ташқарига отиладиларми, буни ҳеч ким билмайди», деди.
Австрияда юзни тўсувчи бу ва бошқа ниқобларни кийишга бўлган тақиқ, Европа Иттифоқи давлатларидаги қатор шу каби чора-тадбирлар ортидан қўйилди. Чора-тадбирларнинг биринчиси Францияда 2011 йил қабул қилинган эди».
Роя газетаси шарҳи:
Афтидан, нафақат Исломдан, ҳатто унга озгинагина алоқадор бўлган нарсалардан ҳам Ғарбнинг илиги қалтираб кетаётган кўринади. Кофир ғарбликлар Исломга қарши фикрий кураш олиб бориб, ҳужжатга қарши ҳужжат билан жавоб қилишолмагач, зўравонлик, тийиб қўйиш ва бостириш йўлига ўтишга мажбур бўлишди. Фикрий ва маданий кураш майдонида мағлуб бўлган бу омадсизлар, мусулмонларга зулм қилишга ва ўз диний аҳкомларига риоя қилишларига қўймасликка ўтишди… Бу билан ўзлари тинмай оғиз кўпиртириб гапирган эркинликларни гўё унутишмоқда, масала Ислом ва мусулмонларга бориб тақалганда, эркинлик қадриятларини ўзлари оёқлари билан депсашмоқда.
Роя газетасининг 2017 йил 21 июн чоршанба кунги 135-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми