ИСЛОМИЙ ДАЪВАТНИ ЁЙИШ

ИСЛОМИЙ ДАЪВАТНИ ЁЙИШ
ВАЗИФАЛАР ВА СИФАТЛАР
(54-бўлак)
(дунё муҳаббати)
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Шаддод ибн Авсдан ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. дедилар: «Нафси бўйсунадиган ва ўлимдан кейинги ҳаёт учун амал қилган инсон энг зийракдир. Нафс-ҳавоси кўйига кирган ва Аллоҳдан орзу-умидлар қилган инсон эса, энг ожиз, нотавондир». Термизий ривоят қилган ва ҳасан деган. Бу ҳадисни Аҳмад, ибни Можа ва Ҳоким ҳам ривоят қилганлар.
Ушбу ҳадиси шарифдаги «ал-каййис» сўзи ақл-заковатли ва зийрак инсонни англатади. Оиша р.а.дан ривоят қилинади: «Дунё ҳовлисиз одамнинг ҳовлисидир. Ақли йўқ инсон шу ҳовли учун тўплайди». Аҳмад ва Бухорий ривояти. Энг ажабланарлиси шундаки, инсонлар итдек ташланаётган мана бу дунёнинг ҳеч қандай қадр-қиммати йўқдир. Унинг қадри охират олдида сариқ чақага тенгдир. Бани Фахд иниси Муставриддан ривоят қилади. Расулуллоҳ с.а.в. дедилар: «Охиратнинг олдида дунёнинг қиймати шунчаликки, бирортангиз бармоғини денгизга солса, қарасинки қўлида нима қолади?!» Термизий, Муслим, ибн Можа ва Аҳмад ривояти. Маскар ибн Саъддан ривоят қилади. Расулуллоҳ с.а.в. дедилар: «Агар дунёни Аллоҳнинг назарида пашшанинг қанотичалик қадри бўлганда эди, Аллоҳ бирор кофирни дунёдан бир қултум ҳам тоттирмас эди». Термизийнинг саҳиҳ санад билан қилган ривояти. Муставрид ибн Шаддоддан ривоят қилади: «Расулуллоҳ билан бирга ўлакса қўзи устида тўхталган отлиқлар орасида мен ҳам бор эдим». Расулуллоҳ дедилар: «Мана бу қўзини кўряпсизларми, ўз аҳлига арзимас-хор бўлгани учун уни улоқтириб юборибдилар». Саҳобалар: «Хор бўлганидан кейин улоқтириб юборганларда, ё Расулаллоҳ» — дедилар. Расулуллоҳ дедилар: «Дунё Аллоҳнинг наздида ўз аҳлига хор бўлган мана бу ўлакса қўзидан ҳам хорроқдир». Термизий ривояти. Муслим ҳам ушбу ҳадисни Жобир томонидан шу маънода ривоят қилган. Демак, дунёнинг қадри сув юқига тенг экан, уни Аллоҳнинг наздида пашшанинг қанотичалик қиймати йўқ экан, у Аллоҳга ўлик қўзидан ҳам хорроқ экан, қандай қилиб ақлли, зийрак мусулмон киши кенглиги еру-осмончалик жаннатлардаги мангу ва абадий неъматларни қўйиб дунё билан ғурурланади. У Расулуллоҳ с.а.в. нинг қуйидаги муборак сўзларини эшитмаганмиди? «Жаннатдаги бир қамчининг ўрни дунёдан ва дунёдаги нарсалардан яхшироқдир. Аллоҳнинг йўлида эртаю кеч юриш дунёдан ва ундаги нарсалардан яхшироқдир». Бу ҳадисни Бухорий, Термизий ва Аҳмад Сахл томонидан ривоят қилганлар. Шундай экан, Аллоҳ Таоло жаннатда тайёрлаб қўйган кенг боғу роғларни, ундаги нарсаларни роҳатлантирадиган ва кўзларни қувонтирадиган неъматларни тарк этиб, қамчининг ўрничалик нарса устида муккадан кетиш ва итдек талашиш не учун?, не сабаб? Мусулмон Расулуллоҳ с.а.в. нинг муборак қўлларини Абдуллоҳ ибн Умарнинг елкаларига қўйиб, унга гапирган гапларини эшитмаганмиди: «Дунёда ғарибдек ёки йўловчидек бўлгин». У Расулуллоҳ с.а.в. нинг «Дунё мўминнинг қамоқхонаси, кофирнинг жаннатидир» деган сўзларини эшитмаганмиди? Муслим, Термизий, ибн Можа ва Аҳмад ривояти. Нечук у дунёда сафар қилмайдиган муқим янглиғ яшамоқда? Ҳолбуки, бу дунё қамоқхона, ўзининг жойига, жаннатдаги уйига фақат шу қамоқхонадан чиқиш билан қайтар эди. Бунга жавоб шуки, мусулмон ушбу ҳадисларни эшитган бўлса ҳам, бироқ бир «нарса» унинг ақлини пардалаб, ундан заковат ва ҳидоятини тортиб олган бўлиши мумкин. У нарса ҳавои-нафсдир. Ҳавои-нафс ўрта хорликни остин-устин қилиб юборишга, ақлли, зийрак мусулмонни охиратдан дунёни афзал биладиган қилиб қўйишга, мусулмон билан Аллоҳнинг шариатига чекланиш орасини тўсиб қўйишга ҳамда уни маъсият ва гуноҳлар ботқоғига ботириб қўйишга кафилдир. Буларнинг барчаси охират неъматларига ва Аллоҳнинг розилигига олиб борадиган нарсаларни тарк этиб, дунёвий лаззатлар, дунёвий манфаатлар ортидан югуриш сабабли вужудга келади. Демак, ҳавои-нафс ва дунё муҳаббати битта нарса бўлиб, бири бошқасидан ажралмайди. Уларнинг қаршисида Аллоҳдан қўрқиш ва охират учун амал қилиш туради.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси
17.07.2019й
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми
Республика президентлиги сайловлари ҳукми
Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз