ИСЛОМИЙ ДАЪВАТНИ ЁЙИШ

ИСЛОМИЙ ДАЪВАТНИ ЁЙИШ
ВАЗИФАЛАР ВА СИФАТЛАР
(58-бўлак)
(дунё муҳаббати)
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ислом мусулмонни дунёдан ўз насибасини олиб ва дунё тоййиботларидан фойдаланишдан ман қилмайди. Аллоҳ «ал-Қасос» сурасида айтади:
وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الآخِرَةَ وَلاَ تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا
– “Аллоҳ Таоло берган бойлик билан охират ҳовлисини умид қилгин ва дунёдаги насибангни ҳам унутмагин”. (Қасос:77)
«Аъроф» сурасида айтади:
قُلْ مَنْ حَرَّمَ زِينَةَ اللَّهِ الَّتِي أَخْرَجَ لِعِبَادِهِ وَالطَّيِّبَاتِ مِنَ الرِّزْقِ قُلْ هِيَ لِلَّذِينَ آمَنُوا فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا خَالِصَةً يَوْمَ الْقِيَامَةِ كَذَلِكَ نُفَصِّلُ الآيَاتِ لِقَوْمٍ يَعْلَمُونَ
– “Айтинг (эй Муҳаммад) “Аллоҳ бандалар учун чиқарган безак (либосларни) ва ҳалол-пок ризқларни ким ҳаром қилди?!” Айтинг, “Улар (безак ва ҳалол ризқлар) ҳаёти-дунёда иймон эгалари учун (бўлиб, кофирлар ҳам уларга шерик бўлур) қиёмат кунида эса, фақат (мўминларнинг) ўзларига хосдир. Биладиган қавм учун оятларни мана шундай муфассал қилурмиз”. (Аъроф:32)
Бироқ дунёдан насибани олиш ва ҳалол-пок нарсалардан фойдаланиш ҳалол йўл билан, Аллоҳнинг шариатига мувофиқ бўлиши шарт. Масалан, мол-бойлик дунёдандир, уни савдо-сотиқ билан ҳосил қилиш дуруст бўлгани ҳолда ёлғончилик ёки судхўрлик билан ҳосил қилиш ножоиздир. Бойликни емоқ-ичмоққа, кийим-кечакка, уй-жойга, ҳожатларни чиқаришга, муҳтожларга садақа қилишга сарфлаш дуруст. Ароқ сотиб олиш, хўжакўрсинга зиёфатлар уюштириш, рақс ва ўйин-кулгу биноларини қуришга сарфлаш мумкин эмас. Никоҳ ҳам дунёдан, унга зино билан эмас, зивож билан эришилади. Кийим-кечаклар дунёдан. Улар кибру-ҳаво ёки зийнат учун эмас, балки авратни тўсиш учун, иссиқ-совуқдан сақланиш учун кийилади. Ўйин-кулгу дунёдан. Шунинг учун отларни тарбиялаш, камондан ўқ отиш ва шунга ўхшаш ўйинларни ўйнаш мумкин. Расулуллоҳ дедилар: «Мусулмон киши ўйнайдиган ўйинларнинг барчаси ботилдир. Магар, камондан ўқ отиш, отни тарбиялаш ва ўз аҳли-аёли билан ўйнаши мумкин. Булар ҳақдандир». Термизий, Абу Довуд, Доримий, Нисоий, Аҳмад ва ибн Можжаларнинг Уқба ибн Омирдан қилган ривояти. Демак, қимор ўйнаш, рақс ва куй йиғинларига бориш, эркак-хотин аралаш бўлган пляжларда чўмилиш дуруст эмас.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси
04.09.2019й
Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз
Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги
Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги
Насроний аёлга никоҳ қилганда валий тўғрисидаги саволга жавоб