ИСЛОМИЙ ДАЪВАТНИ ЁЙИШ

ИСЛОМИЙ ДАЪВАТНИ ЁЙИШ
ВАЗИФАЛАР ВА СИФАТЛАР
(70-бўлак)
БАЛОГА САБР ҚИЛИШ
(мавзунинг учинчи қисми)
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Шунинг учун даъватчи даъват етказишнинг аввалги лаҳзалариданоқ халқи ва қавмининг қаршилигига дучор бўлишини билмоқлиги керак. Шунда у азоб ва озорларга дучор бўлганда, уни сабр билан қабул қилади, чунки у бу азобларга ўз нафсини тайёрлаган бўлади, акс ҳолда у ўз даъватида содиқ бўла олмайди ва даъват ундан нимани талаб қилаётганини билолмайди, натижада йўл чеккасида қолиб кетади, йўлда эса, содиқ кишилар ва даъват талаб қилаётган нарсани биладиганлар қолади. Бу ҳам Аллоҳнинг қонуни бўлиб, уни ўзгартириб бўлмайди. Аллоҳ Таоло «Муҳаммад» сурасида айтадики:
وَلَنَبْلُوَنَّكُمْ حَتَّى نَعْلَمَ الْمُجَاهِدِينَ مِنْكُمْ وَالصَّابِرِينَ وَنَبْلُوَ أَخْبَارَكُمْ
– “Албатта Биз, то сизларнинг орангиздаги (Бизнинг йўлимизда молу жонлари билан) жиҳод қилгувчи ва (яхши-ёмон кунларда) сабр қилгувчи зотларни билгунимизча ҳамда сизларнинг ҳоли-хабарларингизни текшириб-юзага чиқаргунимизча, сизларни имтиҳон қилурмиз”. (Муҳаммад:31)
«Сажда» сурасида айтадики:
وَجَعَلْنَا مِنْهُمْ أَئِمَّةً يَهْدُونَ بِأَمْرِنَا لَمَّا صَبَرُوا وَكَانُوا بِآيَاتِنَا يُوقِنُونَ
– “Улар (ўз динлари йўлидаги бало-кулфатларга) сабр-тоқат қилишгач, Биз улардан (одамларни) ҳидоят қиладиган пешволарни чиқардик. Улар Бизнинг оятларимизга аниқ ишонар эдилар”. (Сажда:24)
«Анкабут» сурасида айтадики:
وَلَقَدْ فَتَنَّا الَّذِينَ مِنْ قَبْلِهِمْ فَلَيَعْلَمَنَّ اللَّهُ الَّذِينَ صَدَقُوا وَلَيَعْلَمَنَّ الْكَاذِبِينَ
– “Ҳолбуки, Биз улардан аввалги (иймон келтирган, барча) кишиларни имтиҳон қилган эдик-ку! Бас, (шу имтиҳон воситасида) албатта Аллоҳ (“Иймон келтирдик”, деб) рост сўзлаган кишиларни ҳам, ёлғончи кимсаларни ҳам аниқ билур”. (Анкабут:3)
Даъватни етказиш одамлар ўрганиб қолган ақида, фикр ва аҳкомларга зарба бериб, уларнинг ўрнига бошқасини беришдир ва худди шунингдек азоб ва озорларга рўбарў чиқиб уларга сабр қилиш ва Аллоҳдан ёрдамни кутишдир, даъват деган ибора ўз ичига олаётган қисқача маъно шудир. Кимки даъватни етказса худди мана шу асосда етказсин ва ўз нафсини даъватнинг ҳар қандай хатарларига тайёрласин, даъватчи қачонки бирорта босқични босиб ўтса, мен азобдан қутулиб қолдим, дейиши ёки ғалаба йўлнинг аввалида келди, деб ўйлаши яхши эмас.
Даъват қилиш инсон қиладиган ишларнинг энг шарафлиси бўлиб, бутун яхшиликлар ва чиройли даражаларнинг манбаидир, шунинг учун кимки даъват қилишни хоҳласа арзимас ҳаракат ва тинчу омонликни орзу ҳам қилмасин. Даъват қилиш бу – таҳдидлар келиб, таёқлар бошига тушганда, даъват вақтни ўтказиш ва билимни кўз-кўзлаш учун бир овунчоқ, деган гумонлар билан орқага қараб чекиниши эмасдир.
Даъват мобайнида бало ва азоблар бўлиши аниқ экан, даъватчида сабр-тоқат бўлиши зарурдир. Даъватчи қанчалик даъватда холис ва ғайратли бўлса, азоб ва бало ҳам шунчалик бўлади ва табиийки даъватчи ҳам сабр-тоқатни шунчалик ошириши керак. Азоб ва бало ва бу иккаласига сабр қилиш зинапоясидан аввалида Пайғамбар ва элчилар, кейин холис, содиқ ва ғайратли даъватчилар, сўнг эса бошқа мусулмонлар сидқу ихлосига кўра жой оладилар. Саъд ибн Аби Ваққос айтадики: «Мен, эй Расулуллоҳ энг қаттиқ балоланган киши ким? Деб сўраган эдим, у киши айтдиларки»: «Пайғамбарлар, сўнг солиҳ кишилар, сўнг бир киши динини деб балоланади, агар у динида салобат билан турса, балоси янада ошади, агар динида озгина енгиллик қилса бало кетади, банда хатосиз ер юзида юрар экан бало ҳам у билан бирга бўлади». Оиша р.а.дан ривоят қилинадики: «Пайғамбар с.а.в. айтадилар: солиҳларга жуда шафқатсизлик қиладилар, мўмин одамга қачон у хато қилса ва ўзига лойиқ даражадан тушиб кетсагина мусибат етиши мумкин».
(давоми бор)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси
07.04.2020й
Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз
Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги
Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги
Насроний аёлга никоҳ қилганда валий тўғрисидаги саволга жавоб