ИСЛОМИЙ ДАЪВАТНИ ЁЙИШ
بسم الله الرحمن الرحيم
ИСЛОМИЙ ДАЪВАТНИ ЁЙИШ
ВАЗИФАЛАР ВА СИФАТЛАР
(8-бўлак)
Аллоҳ сураи Жосияда:
إِنَّ فِي السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ لَآيَاتٍ لِّلْمُؤْمِنِينَ
– “Осмонлар ва ерда мўминлар учун оятлар мавжуд”. (45:3)
ҳамда сураи Юнусда:
وَمَا خَلَقَ اللَّهُ فِي السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضِ لَآيَاتٍ لِقَوْمٍ يَتَّقُونَ
– “… ва Аллоҳ Таоло осмонлар ва ерда яратган нарсаларда тақво қилувчи қавм учун оятлар мавжуд”. (10:6)
деб еру-осмонлар ва улардаги барча мавжудотларни «оят» деб номлашининг ўзи кифоя қилади. Чунки борлиқ еру-осмонлар ва улардаги мавжудотдан иборат бўлиб, юқоридаги икки оятда қудратли яратувчининг борлигига далолат этувчи «оят» яъни «аломат» деб номланди. «Пайғамбар А.нинг Аллоҳ Таоло «Мен яратганим каби яратмоқчи бўлган кишидан ҳам золимроқ киши борми?! Бир зарра яратсинларчи ёки бир дона уруғ ёки буғдой яратсинларчи» деди – деб айтаётганларини эшитдим», дея ривоят қилган Абу Ҳурайра. Чунки ушбу ҳадисдаги Ҳақ Субҳонаҳунинг сўзи барча махлуқотнинг яралишида мўъжиза мавжуд эканига ёрқин далилдир.
Яратувчининг бу сўзида борлиқ оятлари каби мўъжиза яратишга чорланса, сураи Исрода Қуръон оятларига ўхшаш оят ижод этишга чорланяпти.
قُل لَّئِنِ اجْتَمَعَتِ الإِنسُ وَالْجِنُّ عَلَى أَن يَأْتُواْ بِمِثْلِ هَـذَا الْقُرْآنِ لاَ يَأْتُونَ بِمِثْلِهِ وَلَوْ كَانَ بَعْضُهُمْ لِبَعْضٍ ظَهِيرًا
– “Айтинг: агар барча инсу—жин мана шу Қуръон ўхшашини келтириш учун тўплансалар ҳам у каби келтира олмайдилар, гарчи бир—бирларига ёрдам берсалар ҳа”. (17:88)
Нозил қилинган оятлар ўхшашини келтира олмаган инсон борлиқ оятлари каби оят яратишдан ҳам ожизлик қилди.
Қуръон ўқиладиган оятлар китоби бўлса, борлиқ кўриладиган оятлар китобидир. Ҳар иккисининг ҳам оятлари халлоқи олам мавжудлигига далолат этади.
(давоми бор)
Маҳмуд Абдуллатиф Увайза
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми