Исломий диаспорага имом Жалолиддин ўлдирилганидан кейинги насиҳат
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Исломий диаспорага имом Жалолиддин ўлдирилганидан кейинги насиҳат
Албатта имом Жалолиддиннинг (уни Аллоҳ раҳмат қилсин) фожиали ўлдирилиши диаспорамизда илгари бўлмаган бир мисли кўрилмаган ҳодисадир. Биз аввало Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолога дуо қилиб уни мағфират қилишини ва жаннатга киритишини ҳамда диаспорамизнинг унинг оиласига бор имконияти билан ёрдам беришини сўраб қоламиз. Унинг ўлдирилиши хатарли асоратларнигина қолдирмасдан балки ана шундан кейин бўлган судга сиёсий тус бериш ҳам бўлади.
Қуйидагилар диаспорага сидқидилдан қилган холис насиҳатимиз ва фикрларимиздир:
Тоифачилик бир мараз-иллатдир: мусулмонлар – хоҳ «салафий»лар бўлсин, хоҳ «сўфий»лар бўлсин ёки бир хос ном билан аталмаган мусулмонлар бўлсин – ўн тўрт аср давомида Аллоҳга, Унинг малоикаларига, китобларига, росулларига, охират кунига, ўлимдан кейинги ҳаётга ва бошқа қатъий масалаларга бўлган имон асосида бирлашиб ҳаёт кечирдилар.
Ўтган асрлар давомида мусулмонлар ақидадаги унчалик қатъий бўлмаган масалалар борасида турли нуқтаи назарларга эга бўлганлар. Уларда кўпгина фиқҳий масалаларда ҳам ихтилофли раъйлар бўлган. Бирон мусулмон бошқа бир мусулмоннинг Исломдаги машруъ ихтилоф доирасига тушмайдиган бирон ношаръий раъйни кўтариб юрганини ёки бирон ношаръий амални қилаётганини кўрса бу ишга нисбатан муомала тариқати насиҳат қилиш ёки суҳбатлашиш орқали бўлган. Асло ҳаром қилинган зўравонлик ёки ўлдириш орқали бўлмаган. Чунки Набий САВ:
«سِبابُ الْمُسْلِمِ فُسُوقٌ، وِقِتَالُهُ كُفْرٌ»
«Мусулмонни сўкиш фосиқлик, уни ўлдириш эса куфрдир» деганлар. (Саҳиҳ Муслим).
Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, баъзи уламолар билдирган ва куфр эҳтимоли бор деб билинган раъйлар ва амалларга дарҳол куфр деган сифат берилмаган. Аксинча бунинг ўрнига шундай раъйларни кўтариб юрган ёки шундай амалларни қилаётган кишиларга насиҳат қилинган ёки уларнинг хатосини кўрсатиб бериш учун улар билан суҳбат олиб борилган. Ҳатто улар ана шунда қаттиқ туриб олишган тақдирда ҳам мусулмонларнинг – якка шахсларнинг ёки жамоатларнинг – қонунни ўзлари ижро қилишларига йўл берилмаган. Аксинча бундай ишларни муолажа қилиш – Халифалик ғойиб бўлганига қарийб бир аср бўлганидан кейин қандайдир бир ношаръий ҳоким эмас, балки мусулмонларнинг ҳақиқий амири бўлмиш шаръий халифа соясида – маҳкама томонидан бундай ишларга қарши қозилик ҳукмини чиқариш орқали бўлади. Халифалик ғойиб бўлиши оқибатида бундай бўлинишлар ва уларни муолажасиз қолдириш янада ортди.
«Экстремизм» Исломга ҳужум қилиш учун бир янги қурол бўлиб қолди. Лекин бу ерда биз айбланаётган ва баъзимиз баъзимизга ҳужум қилишда қурол қилиб олаётган бошқа бир муаммо бор. Масалан сиёсатчилар ва ахборот воситалари бундай ҳолатларда «экстремист» деган сўзни қўллашади. Ана шу жиноят ортидан биз баъзи мусулмонларни бир-бирларига – қотиллик жинояти учун интиқом олишнинг бир тури сифатида – экстремист деган тамғани ёпиштириб ҳужум қилишаётганини кўриб турибмиз. Шунинг учун демак диаспорамиздаги «сўфий»лардан баъзи биродарларимиз «салафий» биродарларимизга – уларга мансуб шахслар қилган бўлиши мумкин бўлган жиноятлар сабабли – уларни экстремист деб атаб ҳужум қилишлари мумкин.
Шу билан бирга мана шу қотиллик жинояти бўйича суд даъвоси асносида «экстремизм» тамғасини фақат бир мусулмон кишининг ўлдирилишига олиб келган бузилган фикрларга нисбатангина эмас, балки Аллоҳ ваҳдониятига гувоҳ сифатида намозда «бармоқни кўтарадиган» анави кишиларга қарши ҳам қўллайдиган бўлиб қолишгани аниқ бўлиб қолди. Бу тамғани (Росулуллоҳ САВнинг байроқлари сифатида) икки шаҳодат калимаси ёзилган қора ва оқ байроқлар олдида турган кишиларга қарши ҳам қўллашди. Ҳолбуки бу байроқлар кўринишда ИШИД деб аталаётган жамоа ишлатадиган байроқдан бутунлай бошқачадир! Бу атамани янада кўпроқ қўллай бошлашди. Натижада бу атама ўз динларига амал қилаётган мусулмонларга – сўфийларга ҳам, салафийларга ҳам ва бошқаларга ҳам – қарши қўлланадиган бўлиб қолди. «Экстремист» деган сўз исломий рамзларни ва таъбирларни норасмий жиноятга чиқариш учун қўлланмоқда. Мақсад ўз динларига амал қилаётган мусулмонларни ўз динлари ҳақида очиқ гапиришдан доим қўрқув ҳиссида ушлаб туриш ёки ўзларини «экстремист эмас»ликларини кўрсатадиган ишларни қилиш зарур деб билишга – масалан масжидлари ичига кирган британ аскарларини олқишлари кабиларга – мажбур қилишдир!
Ислом душманлари «шахс Исломга қанчалик кўп амал қилса унинг жамиятга таҳдид бўлиши эҳтимоли шунчалик кўп бўлади» деган ёлғонни зўр бериб тарқатишди. Шунинг учун уларнинг даъвосича одамлар «террорчилар»га айланишдан олдин «фундаменталист» бўлишар эмиш. Демак муолажа – уларнинг назарида – мусулмонларнинг Исломга камроқ амал қилишларидир! Ҳолбуки буни тасдиқлайдиган ҳеч қандай далил йўқ. Аксинча Жон Хорган каби экспертлар: «фундаментализм террорга сабаб бўлмоқда деган фикр бугун терроризм ҳақидаги тадқиқотларда мавжуд энг катта чўпчак бўлса керак… Чунки аввало фундаменталистик эътиқодларга эга одамларнинг энг кўп қисми зўравонлик амалиётларида иштирок этишмайди. Иккинчидан эса террорчилик қилаётган одамларнинг фундаменталистик эътиқодларга мутлақо эга эмасликлари тўғрисида бу ерда тобора кўпаяётган далиллар бор».
Британия ва Франция каби мустамлакачи кучлар ўз ҳукмронликларини ўрнатиш осон бўлиши учун узун асрлар давомида мусулмонларни бўлиб ташлаш учун бўлинишлардан фойдаланибгина қолмай балки бўлинишларни ўзлари пайдо қилишди. Охирги йилларда эса Қўшма Штатлар Ироқ, Сурия ва Яманда урушларни аланга олдириш учун сунний ва шиаларнинг бўлинишларидан фойдаланди. Тоифачилик қарашларини сиёсийлаштириш оламнинг барча жойларидаги исломий диаспораларнинг ҳаммаси «ла илаҳа иллалоҳ» рояси остида бирлашиш ўрнига янада кўпроқ бўлиниб бир-бирига қарши бўлиб қолишини англатади.
Эй биродарлар ва опа-сингиллар: шайтоннинг тузоғига тушиб қолмаслигимиз керак, акс ҳолда тоифачилик асосидаги бўлинишларни янада авж олдирамиз. Шунингдек экстремизм» ва «фундаментализм» лафзларини фақат ношаръий зўравонлик билан шуғулланаётган анави кимсаларга нисбатан қўллаш ўрнига ўз динлари амрларини қилаётган мусулмонларга нисбатан қўлламаслигимиз ҳам керак. Жалолиддиннинг вафоти бу диаспора учун бир катта йўқотиш ва ҳар қайси жойдаги ҳар қандай мусулмон учун бир азият, бир номақбул иш бўлди. Шунинг учун бундай ҳодисанинг янада авж олиб диаспорамизни парчалаб ташлашига ва диаспорамиз ичида идеологик бўлинишларни авж олдиришга ҳаракат қилаётган ахборот воситаларининг бақир-чақириғи билан бизни банд қилиб қўйишига асло йўл қўймаслигимиз лозим.
Аллоҳ Таоло дейди:
وَاعْتَصِمُوا بِحَبْلِ اللَّـهِ جَمِيعًا وَلَا تَفَرَّقُوا ۚ وَاذْكُرُوا نِعْمَتَ اللَّـهِ عَلَيْكُمْ إِذْ كُنتُمْ أَعْدَاءً فَأَلَّفَ بَيْنَ قُلُوبِكُمْ فَأَصْبَحْتُم بِنِعْمَتِهِ إِخْوَانًا وَكُنتُمْ عَلَىٰ شَفَا حُفْرَةٍ مِّنَ النَّارِ فَأَنقَذَكُم مِّنْهَا ۗكَذَٰلِكَ يُبَيِّنُ اللَّـهُ لَكُمْ آيَاتِهِ لَعَلَّكُمْ تَهْتَدُونَ
«Ва барчангиз Аллоҳнинг арқонига (Қуръонга) боғланингиз ва бўлинмангиз! Ҳамда Аллоҳнинг сизларга берган неъматини эсланг: бир-бирингизга душман бўлган пайтларингизда дилларингизни ошно қилиб қўйди-ю, сизлар Унинг неъмати сабаб биродарларга айландингиз. Ва дўзах чоҳининг ёқасида турган эдингиз, сизларни ундан халос қилди. Ҳақ йўлни топишингиз учун Аллоҳ сизларга ўз оятларини мана шундай баён қилади» [Оли Имрон 103]
Ҳизб ут-Таҳрир 28 зул-ҳижжа 1437ҳ
Британия 30 сентябр 2016м
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми