| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • ШАҲИДЛАР
  • МУСЛИМ САВОЛ-ЖАВОБЛАРИ
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • ШАҲИДЛАР
  • МУСЛИМ САВОЛ-ЖАВОБЛАРИ
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • “Халифалик қулатилганига 100 йил тўлиши муносабати билан... Эй, мусулмонлар! Уни қайта барпо ...

      13.02.2021
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир “Халифалик қулатилганига 100 йил тўлиши муносабати билан... Эй, мусулмонлар! Уни ...

      13.02.2021
      0
    • Жамиятда Ислом мафкураси татбиқ қилинсагина Ўзбекистон халқи ҳақиқий бахт-саодатга эришади

      02.02.2021
      0
    • “Янги Ангрен” ИЭСда юз берган ҳалокат муносабати билан таъзиянома

      28.01.2021
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрирнинг муборак Қурбон Ҳайити муносабати билан йўллаган табриги

      01.08.2020
      0
    • Улуғ олим шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг ҳижрий 1441, милодий 2020 ...

      01.08.2020
      0
    • Рамазон Ҳайити муборак бўлсин!

      23.05.2020
      0
    • Даъватчи биродаримиз Мирзохонов Мирзобаҳромнинг вафоти муносабати билан таъзиянома

      19.05.2020
      0
    • Андижон фожиаси – Уммат қалбидаги битмас жароҳатдир

      13.05.2020
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ

      08.02.2021
      0
    • Исломий тушунчалар

      04.02.2021
      0
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ

      31.01.2021
      0
    • Исломий тушунчалар

      23.01.2021
      0
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ

      22.01.2021
      0
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ

      19.01.2021
      0
    • Исломий тушунчалар

      16.01.2021
      0
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ

      15.01.2021
      0
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ

      13.01.2021
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Судандаги «Биродарлик бағрикенглиги» форуми яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштиришнинг нопок самарасидир!

  • Халқаро квартет Ислом ва мусулмонларга душмандир

  • Судандаги янги ҳукумат мудом капиталистик тузум остида экан, аҳлимиз аҳволи фақат ёмон томонга ўзгаради!

  • Мевалар кўп бўлса тош отиб қоқилади

  • Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими аёллар қаноти: Муслима аёл Халифаликсиз 100 йил зулмда яшади

  • Халқаро ҳамжамиятдан мусулмонлар муаммолари ечимини сўраётганлар ё содда оптимист ёки разил малайдирлар

  • Ҳизб ут-Таҳрир Халифалик ағдарилганининг аламли 100 йиллик хотирасида халқаро тадбирлар ўтказмоқда

  • Фаластин масаласи миллий эмас, исломий масаладир

САҚОФИЙ БЎЛИМ
Home›САҚОФИЙ БЎЛИМ›Исломий тушунчалар

Исломий тушунчалар

By htadmin
04.02.2021
28
0
Share:

Исломий тушунчалар

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ

3-қисм

Инсоннинг хусусиятлари

Ғаризалар, узвий эҳтиёжлар ва ақл

رَبُّنَا ٱلَّذِيٓ أَعۡطَىٰ كُلَّ شَيۡءٍ خَلۡقَهُ ۥ ثُمَّ هَدَىٰ

“Парвардигоримиз барча нарсага ўз ҳилқатини – шаклини ато этиб, сўнгра (уни) тўғри йўлга солиб қўйган Зотдир”. (Тоҳа: 50)

Инсон  — бу модда. Аллоҳ Таоло унга ҳаёт сири бўлган руҳни жойлади ва унда ҳаётий куч пайдо бўлди. Бу инсонда мавжуд бўлган хусусиятлар – ғаризалар, узвий эҳтиёжлар ва ақлдир.

Ғаризалар

      Ғаризалар — инсондаги туғма хусусиятлар бўлиб, тана ичкарисидаги мавжуд хоҳишларни қондириш учун муайян ишларни бажаришга инсонни ундайди ёки бу нарсаларни бажаришликдан қайтаради.

      Тадқиқочилар ва олимлар ғаризалар сони бўйича ихтилоф қилдилар. Ихтилофнинг сабаби — бу ғаризаларнинг воқеълигини бевосита ҳис қилиш ва англашни иложи йўқлиги эди. Улар ғаризаларнинг кўринишларини ҳам ғариза сифатида қабул қилганликлари сабабли улардаги ғаризаларнинг сони кўпайиб кетди. Масалан, қўрқув ғаризаси, жинсий мойиллик ғаризаси, ахлоқ ғаризаси, муқаддаслаштириш ғаризаси, илмга бўлган муҳаббат ғаризаси, мулкдорлик ғаризаси каби.

    Ғаризалар деб қабул қилинган бу кўринишлар тадқиқ қилинганидан кейин шу нарса аниқ бўлди-ки, бу кўринишлар учта турга киради ва ҳар бир тоифа ғаризалардан бирига тегишли.

   Биринчи турдаги кўринишлар қўрқув, мулкдорликни яхши кўриш, илмга қизиқиш, ватанпарварлик, миллатчилик, ҳукмронликни, раҳбарликни яхши кўриш каби кўринишлар инсонни шахс сифатида сақлаб қолувчи бақо ғаризасидир.

    Иккинчи турдаги кўринишлар – жинсий мойиллик, оналик, оталик, болаларни яхши кўриш, бошқаларга ҳамдард бўлиш, муҳтожларга ёрдам бериш кабилар инсонни навини, жинсини сақлаб қолишга қаратилган нав ғаризасидир. Яъни бақо ғаризаси инсонни шахс сифатида сақлаб қолишга ундаса, нав  ғаризаси жинси, ранги, миллати, динидан қатъий назар, инсоният навини сақлаб қолишга ундайди.

     Учинчи турдаги кўринишлар – қаҳрамонларни ҳурмат қилиш, Аллоҳга ибодат қилиш, ожизлик, ноқислик, ўзидан бошқага муҳтожлик кабилар диндорлик- тадайюн ғаризасига оиддир. Бу кўринишларнинг барчаси инсонни ҳеч нарсага муҳтож бўлмаган, аксинча барча махлуқотлар Унга муҳтож бўлган, бенуқсон қудрат соҳиби бўлган Яратувчисини излаб топишга ундайди.

     Ғаризалар – инсон моҳиятининг бир қисми, инсоннинг шахс сифатида, уни нав сифатида сақлаб қолишга ҳамда Яратувчига олиб борувчи тўғри йўлни топишга ундовчи, ҳар бир инсонда мавжуд бўлган ҳаётий кучлардир. Бу ғаризаларнинг воқеълигини сезги аъзолари орқали ҳис қилиб бўлмайди, лекин ақл ғаризаларнинг мавжудлигини унинг кўринишларини ҳис қилиш орқали идрок қила олади.

     Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло инсонлар ва ҳайвонларга бу хоссаларни ҳамда улардан фойдаланишликни жойлади. Аллоҳ Таоло Мусо алайҳиссалом орқали Фиръавнга шундай деб жавоб беради:

قَالَ رَبُّنَا ٱلَّذِيٓ أَعۡطَىٰ كُلَّ شَيۡءٍ خَلۡقَهُ ۥ ثُمَّ هَدَىٰ

“(Мусо) айтди: “Парвардигоримиз барча нарсага ўз ҳилқатини – шаклини ато этиб, сўнгра (уни) тўғри йўлга солиб қўйган Зотдир”.               (Тоҳа: 50)

 Яъни, ҳар бир нарсага хусусият-хоссаларни жойлади ва шу сифатлар билан инсонни узвий эҳтиёж ва ғаризаларини қондирадиган йўлга олиб борувчи амалларни кўрсатди. Баъзилар бу оятни очиқлаб шундай дейишди: “Аллоҳ ҳар бир махлуқни жуфти билан яратди ва уларга жинсий алоқани шаклини жойлади”, “ҳамма нарсага” жумласини эса “махлуқларга” қиёсладилар. Биринчи маънодаги сўз янада умумийроқ маънони билдиради ва бу сўз Қуръонда келгани учун  ҳам тўғрироқ, чунки оятда "ҳар нарса" сўзини ишлатади ва бу барча мавжудотларни ўз ичига олган ҳолда умумийроқдир.

Аллоҳ Таоло шундай дейди:

وَأَوۡحَىٰ رَبُّكَ إِلَى ٱلنَّحۡلِ أَنِ ٱتَّخِذِي مِنَ ٱلۡجِبَالِ بُيُوتٗا وَمِنَ ٱلشَّجَرِ وَمِمَّا يَعۡرِشُونَ

“Парвардигорингиз асаларига ваҳий-амр қилди: “Тоғларга, дарахтларга ва (одамлар) қурадиган инларга уя солгин”.                        (Наҳл: 68)

Бошқача сўзлар билан айтганда, асаларига тоғларда уя қура олиш хусусиятини берган эди.

     Аллоҳ Таоло ғаризаларнинг бир қанча кўринишларини кўрсатиб шундай дейди:

أَوَ لَمۡ يَرَوۡاْ أَنَّا خَلَقۡنَا لَهُم مِّمَّا عَمِلَتۡ أَيۡدِينَآ أَنۡعَٰمٗا فَهُمۡ لَهَا مَٰلِكُونَ

“Ахир Биз улар учун Ўз қўлларимиз-ла қилган нарсалардан чорваларни яратиб қўйганимизни кўрмайдиларми?! Бас, улар ўшаларга молик-эгадирлар-ку!”                                                                          (Ёсин: 71)

     Аллоҳ Табарока ва Таоло инсонлар учун жуда кўп нарсаларни яратди. Шулардан бири чорва моллари, инсон буларга эгалик қилиш орқали бақо ғаризасининг кўринишларидан мулкка эгалик қилиш истагини қондирсин.

     Пайғамбар Иброҳим алайҳиссаломга мурожаат қилиб Аллоҳ Таоло шундай дейди:

قَالَ إِنِّي جَاعِلُكَ لِلنَّاسِ إِمَامٗاۖ قَالَ وَمِن ذُرِّيَّتِيۖ قَالَ لَا يَنَالُ عَهۡدِي ٱلظَّٰلِمِينَ

“Аллоҳ Таоло деди: “Албатта, Мен сени одамларга имом қилгувчидирман”, деди. “Зурриётимни ҳам-а?”- деб сўради у. (Аллоҳ Таоло) айтди: “Менинг бу аҳдим (сенинг зурриётинг орасидаги) золим кимсаларга етмайди”.      (Бақара: 124)

     Иброҳим алайҳиссаломнинг ўз авлодига бўлган севгиси нав ғаризасининг кўриниши эди ва бу ғаризани қондиришликка қилинган ҳаракат уни Аллоҳ Таолодан ўз наслига раҳбарликни сўрашга мажбур қилди. Аллоҳ Таоло “Менинг бу аҳдим золим кимсаларга етмайди”, деб жавоб бераркан, раҳбарлик фақат солиҳ авлодларга берилади деб изоҳлайди, бу фақат Иброҳим а.с.нинг авлодларига тааллуқли эмас.

     Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло “Юсуф” сурасида шундай дейди:

وَلَقَدۡ هَمَّتۡ بِهِ ۦۖ وَهَمَّ بِهَا لَوۡلَآ أَن رَّءَا بُرۡهَٰنَ رَبِّهِ

“Батаҳқиҳ, (Зулайҳо) унга интилди. У (Юсуф) ҳам Роббининг очиқ ҳужжат-аломатини кўрмаганида, (Зулайҳога) мойил бўлар эди”. (Юсуф: 24)

     Жинсий мойиллик – нав ғаризасининг кўринишларидан бири, бунинг таъсирида сарой амалдори Азизнинг хотини Зулайҳо Юсуфга хоҳиш истаги билан ёнди. Бу нав ғаризасининг кўриниши Юсуф алайҳиссаломда ҳам бор эди, лекин у Зулайҳога ўхшаб иш қилмади, чунки Аллоҳ Таоло унга ҳаром қилинган нарсани кўрсатди. Юсуф алайҳиссалом Зулайҳога яқинлашишдан ўзини тийди, чунки Роббисининг аломатини кўрган эди. Оятнинг маъноси шундай. Агар Аллоҳ Таолонинг ҳужжат-аломатини кўрмаганида эди, жинсий мойиллик натижасида Юсуф алайҳиссалом ҳам Зулайҳони истаган бўлар эди.

     Аллоҳ таоло шундай дейди:

وَإِذَا مَسَّ ٱلۡإِنسَٰنَ ضُرّٞ دَعَا رَبَّهُ ۥ مُنِيبًا إِلَيۡهِ

“Қачон инсонни бирон зиён ушласа, у Парвардигорига тавба-тазарру қилган ҳолида дуо-илтижо қилур”.                                    (Зумар: 8)

إِنَّا نَخَافُ مِن رَّبِّنَا يَوۡمًا عَبُوسٗا قَمۡطَرِيرٗا

“Албатта, бизлар Парвардигоримиз томонидан бўладиган, (даҳшатли азобидан юзлар) тиришиб, буришиб қўрқувчи бир Кундан қўрқурмиз”. (Инсон: 10)

Аллоҳга қилинган дуо-илтижо ва буюк жазодан қўрқишлик – бу тадайюн ғаризасининг кўринишларидан.

     Бу учта ғариза инсонда доим мавжуд бўлади ва бу ғаризаларни йўқ қилиш ёки уни сиқиб чиқариш мумкин эмас. Лекин ғаризанинг бир кўриниши иккинчисини ўрнини босиши, сиқиб чиқариши мумкин. Масалан хотинига бўлган севги ўрнини онасига бўлган севги босиб кетиши мумкин, ҳокимиятни яхши кўришни мулкни яхши кўришга алмаштириш мумкин, инсонни ёки бутларни муқаддаслаштириш ва уларга сиғинишни Аллоҳга бўлган сиғиниш билан алмаштириш мумкин, аммо ғаризаларни бутунлай инсондан чиқариб ташлаш мумкин эмас. Чунки ғаризалар инсон моҳиятининг ажралмас қисмидир, айни вақтда ғаризанинг кўринишлари эса инсон моҳиятининг ажралмас қисми эмас.

     У ёки бу кўринишни қайси ғаризага оид эканлигини аниқлаш учун инсон бу кўринишнинг воқеълиги яхшилаб ўрганиши керак. Агар кўриниш шахсни сақлашга хизмат қиладиган истак ёки бу нарсадан тийилишликни намоён қилса, у ҳолда бу кўриниш бақо ғаризасига оид бўлади. Масалан, қўрқув, қаҳрамонлик, хасислик каби. Агар кўриниш инсон навини сақлашга қаратилган бўлса, у нав ғаризасига оид бўлади, масалан, жинсий мойиллик, раҳм-шафқатли бўлиш, хайрихоҳлик каби.

     Агар кўриниш инсондаги ноқислик ҳиссиётини Яратувчига бўлган муҳтожлик ҳиссиётига олиб борса, бу кўриниш тадайюн ғаризасига оиддир. Масалан, Қиёмат куни олдидаги қўрқув, кучлиларга ҳурмат, Коинотдаги қонунларга қойил қолишлик каби.

     Ғаризанинг кўриниши – бу инсон содир қилган амал эмас. Мулкка бўлган истак — мулк эмас, мулкка интилишлик – инсонни унга эгалик қилишга ва бирон нарсани қўлга киритишга ундайдиган туйғу, айни вақтда мулкни қўлга киритишлик содир қилинган амал. Масалан, машина сотиб олишлик ёки пул ўғирлашлик. Шунинг учун ғаризанинг кўриниши ғаризани қондирмайди, балки мана шу ғаризанинг кўриниши ундаган ҳаракат натижасида содир қилинган амал ғаризани қондиради ёки қисман қониқиш ҳосил қилади. Масалан, Аллоҳ Таолонинг розилигига эришиш  истаги ибодат эмас, ибодат тадайюн ғаризасини қондиради, айни вақтда фақат истакнинг ўзи ғаризани ҳеч қачон қондирмайди. Жинсий мойиллик нав ғаризасини қондирмайди, эркак ва аёл содир қилган жинсий алоқа нав ғаризасини қисман қондиради. Агар эркак ва аёл ўртасидаги алоқа доимий бўлса-ю, улардан фарзанд туғилмаса, бу амал ғаризанинг кўринишини қондира олмайди. Чунки ғаризанинг кўриниши асосида содир қилинган амал мана шу кўриниш оид бўлган ғаризани қондиришга хизмат қилиши керак. Фарзанд туғилишисиз бирлашишлик ғаризани тўла қондира олмайди, чунки инсон ўз навини, яъни авлодини давом эттира олмаяпти.

     Ғаризанинг кўринишлари – инсонни қониқтирадиган нарсаларни жалб қилувчи йўллардир. Масалан, бақо ғаризаси инсонни шахс сифатида қўрийди ва қондиришликни ташқаридаги нарсадан талаб қилади, қондиришлик эса шу йўллардан келади ва биз буни ғаризанинг кўриниши деб атаймиз. Шунингдек, мулкни, ҳокимиятни, раҳбарликни, қаҳрамонликни исташлик кабилар ғаризаларни қондириш учун содир бўлади.

     Бу ғаризалар ва уларнинг кўринишлари ҳамма одамда ҳар-ҳил бўлади. Шунингдек, бир одамда ҳам кучли, ҳам кучсиз бўлиши мумкин. Бу фарқ ташқи таъсир қилувчи омилга ёки инсоннинг ёши билан боғлиқ.

      Бир хил ёшдаги инсонларни кузатар эканмиз, бирисининг куч-қувватга тўлиб, учала ғаризасини қондиришни истаётганини кўрамиз, бошқа бирисининг аксинча озгина билан чегараланаётганини гувоҳи бўламиз. Бошқа тарафдан бир инсоннинг бақо ва нав ғаризасига кўпроқ, тадайюн ғаризасига камроқ эътибор бераётганини кўрамиз. Ёки инсоннинг онасига бўлган муҳаббати уни жинсий мойиллик ва турмуш ўртоғига бўлган муҳаббатдан буриб қўйганини ёки акси бўлган ҳолатларни гувоҳи бўламиз. Инсоннинг ёшлик чоғида жинсий мойиллик қарилик чоғига нисбатан кучлироқ бўлишини  ёки ибодатга мойилликни ёшлик чоғидагига нисбатан қарилик чоғида кучлироқ бўлишини сезамиз.

     Инсонлар ўртасидаги бу фарқ шунга олиб келди-ки, баъзилар қандайдир ҳаракатларни бажаришга интилса, айни вақтда бошқалар бу ҳаракатлардан воз кечишади. Бунинг сабаби бу ғаризанинг кучли ёки кучсиз таъсири, шунингдек, одамларнинг ўз ғаризаларини қондириш билан бевосита боғлиқ бўлган ҳаракатлар ва нарсаларга турли баҳо беришга олиб келган турли таъсирлар туфайлидир.

Натижада уларнинг баҳолари бир-бирига зид бўлиб, атроф-муҳит ва ташқи ундовчи омиллар таъсирига туша бошлади.

     Инсон ғаризани рухсат этилган нарса ва тўғри тизим томонидан белгиланган усул билан қондиришлиги тўғри бўлган ҳаракатдир. Масалан, аёл киши билан тўғри бўлган никоҳ орқали бирлашишлик жинсий мойилликни қондиради ва бу нав ғаризасини тўғри қондиришлик бўлади. Чунки  аёл ташқи қўзғатувчи омил ҳисобланади ва Аллоҳ Таоло уни мана шу эҳтиёжни қондириш учун яратди ҳамда бу эҳтиёжни никоҳ орқали қондириши учун бажариладиган амалларни тартибга солди.

     Агар инсон ўзига рухсат этилмаган аёл билан бирлашган бўлса ва буни никоҳсиз амалга оширган бўлса, у ҳолда бу қондиришлик хато бўлади, чунки бундай қондиришлик тўғри бўлган тизимга зид келади. Агар инсон жинсий мойиллигини ҳайвон билан ёки ўзининг жинси билан, яъни аёл аёл билан, эркак эркак билан қондирса, бу ғайритабиий бўлади ва бу ҳам тўғри тизимга зид бўлади.

     Тадайюн ғаризасини Аллоҳнинг буйруқлари асосида қондиришлик, масалан, намоз, унда қондиришлик тўғри бўлади. Лекин Аллоҳнинг буйруқларига асоланмай қондирилса, масалан, (ўзини атрофида айланишлиги каби) бу нотўғри бўлади ва хаттоки мақсади Аллоҳнинг розилига эришиш бўлса ҳам. Чунки ибодатни қандай қилишликни ҳам Аллоҳ Таоло бизга тартибга солиб берди.

     Бутларга худо деб сиғинишлик асосида ғаризани қондиришлик ғайритабиий бўлади, чунки бутлар инсондаги ноқислик, ожизлик ва муҳтожлик туйғуларини қондира олмайди. Ва бутлар инсондан ҳам  кўпроқ чекланган бўлади.

     Инсонни шахс сифатида сақлаб қолувчи бақо ғаризасини Аллоҳ Таолонинг буйруқлари асосида қондиришлиги, масалан нарсани сотиб олишлиги билан, у ҳолда тўғри бўлади. Агар инсон бошқанинг мулкини ўғирлашлик билан қондирса бу нотўғри бўлади, чунки Шариат ўғриликни маън қилди. Мусулмон киши спиртли ичимлик ёки чўчқа гўштини сотишлик билан пул топиб ғаризасини қондирса, бу ғайритабиий ҳисобланади, чунки бундай савдо мусулмонга ҳаром қилинган ва буни исломда ҳеч қандай қиймати йўқ. Мулкка эгалик қилишнинг бундай тури маън қилинган ва ғаризани қондиришликка яроқсиз ҳисобланади.

Муҳаммад Ҳусайн Абдуллоҳ

+2
0

Related posts:

Ақл ва Ҳаёт ИСЛОМИЙ ДАЪВАТНИ ЁЙИШ. ДАЪВАТНИ ЕТКАЗИШДАГИ ИХЛОС Исломий тушунчалар Исломий тушунчалар
TagsАқлИсломий тушунчаларузвий эҳтиёжлархусусиятларҒаризалар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Жаҳон Банки Туниснинг қолган ресурсларини ҳам еб тугатиш учун  улкан ислоҳотлар ўтказишга буюряпти

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Покистон режими Исломга қарши курашда Қурайш йўлидан бормоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Миср Шимолий Африка учун янги ҳарбий кучга етакчилик қилади

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 02.03.2021

    Судандаги «Биродарлик бағрикенглиги» форуми яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштиришнинг нопок самарасидир!

  • 02.03.2021

    Халқаро квартет Ислом ва мусулмонларга душмандир

  • 02.03.2021

    Судандаги янги ҳукумат мудом капиталистик тузум остида экан, аҳлимиз аҳволи фақат ёмон томонга ўзгаради!

  • 02.03.2021

    Мевалар кўп бўлса тош отиб қоқилади

  • 02.03.2021

    Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими аёллар қаноти: Муслима аёл Халифаликсиз 100 йил зулмда яшади

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ШАРҲЛАР

  • Malika
    on
    02.08.2019
    Аллоҳ раҳматига олган бўлсин илоҳим,  бу золим Каримов режимидан қанчадан қанча мусулмон ака укаларимиз муслима опа ...

    Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз

  • Мухожир Полвон Ака Новкатлик
    on
    22.08.2018
    Ассалому алайкум биродарларим !!! Аллох.с.в. ўзи биз мусулмонларни қалбиларимизни бирлаштирсин ва ўз нусратига лойиқ қилсин Амин. Аллох Хизб ...

    Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

  • Мухожир Полвон Ака Новкатлик
    on
    22.08.2018
    Ассалому алайкум биродарларим !!! Аллох.с.в. ўзи биз мусулмонларни қалбиларимизни бирлаштирсин ва ўз нусратига лойиқ қилсин Амин. Аллох Хизб ...

    Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

  • Абу Сафия
    on
    29.11.2017
     Бундай аёлга Ислом давлати бор бўлиб турган ҳолатда ҳоким ёки қози валий бўлади. Ислом қозиси йўқ ...

    Насроний аёлга никоҳ қилганда валий тўғрисидаги саволга жавоб

  • UKAPOLVON NOVQATLIK
    on
    19.09.2017
    Ҳизбут-Таҳрир (тўла номи "Ҳизбут таҳрир ал-исломий" - "Ислом озодлик партияси"1953-йилда асос солинган Паластинда. Асосчиси - шайх Тақиюддин ...

    Қабр азоби ва унга Ҳизб ут-Таҳрирнинг муносабати тўғрисидаги саволга жавоб

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • [email protected]
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Malika
    on
    02.08.2019

    Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз

    Аллоҳ раҳматига олган бўлсин ...
  • Мухожир Полвон Ака Новкатлик
    on
    22.08.2018

    Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    Ассалому алайкум биродарларим !!! Аллох.с.в. ...
  • Мухожир Полвон Ака Новкатлик
    on
    22.08.2018

    Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    Ассалому алайкум биродарларим !!! Аллох.с.в. ...
  • Абу Сафия
    on
    29.11.2017

    Насроний аёлга никоҳ қилганда валий тўғрисидаги саволга жавоб

     Бундай аёлга Ислом давлати ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/