Исломий тушунчалар

Исломий тушунчалар
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
1-қисм
وَفِي أَنفُسِكُمْ ۚ أَفَلَا تُبْصِرُونَ
Ва ўзларингизда ҳам. Ёки кўрмаяпсизларми?!
(Зориёт: 21-22)
Фикр
Фикр – воқеликка берилган баҳо, бу фикрни етказиш воситаси эса тилдир. Бироқ тил фикр эмас, у ушбу фикрни ифодалашга хизмат қилади. “Инсон — гапирувчи махлуқ” деганда маънога эга бўлган луғавий жумлани тушунамиз, мана шу маъно фикр ҳисобланади. Агар бу маъно ақл билан ҳис қилинган воқеъликка эга бўлса, уни ҳис қилган кишида тушунча пайдо бўлади. Агар, масалан, "инсон модда ва руҳдан ташкил топган" деган гапни олсак, бу гапда маъно йўқ ва бу фикрнинг маъноси сезилмагани учун у тушунчага айлана олмайди. Чунки инсон ақли бу маънонинг ҳақиқатини идрок этолмади, шунинг учун бу маъно тушунчага айлана олмаган фикр бўлиб қолаверади. Масалан, Платоннинг республика ҳақидаги фикри тушунча эмас, чунки ҳаётда бу фикрнинг воқеълиги ҳис қилинмайди.
Инсонда тушунча пайдо бўлиши учун фикрларнинг маъноси ҳис қилинадиган воқеъликка эга бўлиши керак. Бу китобда инсон ақли ҳис қиладиган бевосита ташқи маъноларга эга бўлган айрим тушунчалар таҳлил қилинади. Масалан, “инсон фақат моддадан ташкил топган”, деган жумла фақат маънога эга бўлган сўзлар эмас, балки ақл тўғридан-тўғри ташқи воқеъликда маъносини ҳис қила олган тушунчанинг ифодасидир.
Бу китобда яна ақл бевосита дарҳол ҳис қила олмайдиган, лекин ҳиссиёт орқали идрок этиладиган фикрлар ҳам таҳлил қилинади. Масалан инсонда нав ғаризасининг кўринишлари мавжуд. Инсон ақли нав ғаризасини бевосита ҳис қила олмайди. Лекин у бу ғаризанинг кўринишларини ҳис қилади: ўз фарзандларига бўлган севгини ҳис қилади, ўзида қарама-қарши жинсга нисбатан интилишни сезади, ота-онасига ҳурматни ҳис қилади. Чунки бу кўринишлар инсон навини сақлашга қаратилган, ақл эса инсонни бу истакларга етакловчи кўринишлар борлигини идрок қилади, бу эса инсон фитратидаги нав ғаризасидир.
Яна шундай тушунчалардан бири – “руҳ–ҳаётнинг сири” тушунчасидир. Инсон руҳнинг мавжудлигини унинг кўринишлари орқали, яъни инсонни ривожланишга, кўпайишликка ва ҳаракатланишга мойиллиги ҳис қилди. Қуръони Каримдаги бу оятда инсонга руҳнинг моҳиятини англаш берилмаганлиги очиқланади:
وَيَسَۡٔلُونَكَ عَنِ ٱلرُّوحِۖ قُلِ ٱلرُّوحُ مِنۡ أَمۡرِ رَبِّي وَمَآ أُوتِيتُم مِّنَ ٱلۡعِلۡمِ إِلَّا قَلِيلٗا
“(Эй, Муҳаммад), сиздан руҳ-жон ҳақида сўрайдилар. Айтинг: “Руҳ ёлғиз Парвардигорим биладиган ишлардандир”. Сизларга жуда оз илм берилгандир”. (Исро: 85)
Бу китобда таҳлил қилинмайдиган исломий тушунчалар ҳам бор. Бу ғайбга оид — Жаннат, Дўзах, фаришталар ҳақидаги тушунчалар бўлиб, бу тушунчаларни инсон ақли бевосита ёки намоён қилувчи кўринишлар орқали ҳис қила олмайди. Ақл буларни қатъий далиллар – Қуръон оятлари ва Пайғамбар ﷺдан келган мутавотир ҳадислар орқали англади. Булар тушунчаларнинг маъносида шубҳа қолдирмайдиган далиллардир, негаки бу матнлардаги сўзлар фақат битта маънони кўрсатади.
Жаннат ва ундаги мукофотлар ҳамда Дўзах ва ундаги азоблар мусулмоннининг ақидасидаги тушунчалар ҳисобланади. Инсон унинг воқеълигини оятдаги маънолар орқали англади. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло шундай марҳамат қилади:
إِنَّ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ بَِٔايَٰتِنَا سَوۡفَ نُصۡلِيهِمۡ نَارٗا كُلَّمَا نَضِجَتۡ جُلُودُهُم بَدَّلۡنَٰهُمۡ جُلُودًا غَيۡرَهَا لِيَذُوقُواْ ٱلۡعَذَابَۗ إِنَّ ٱللَّهَ كَانَ عَزِيزًا حَكِيمٗا ٥٦ وَٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِ سَنُدۡخِلُهُمۡ جَنَّٰتٖ تَجۡرِي مِن تَحۡتِهَا ٱلۡأَنۡهَٰرُ خَٰلِدِينَ فِيهَآ أَبَدٗاۖ لَّهُمۡ فِيهَآ أَزۡوَٰجٞ مُّطَهَّرَةٞۖ وَنُدۡخِلُهُمۡ ظِلّٗا ظَلِيلًا
“Бизнинг оятларимизни инкор қилган кимсаларни албатта дўзахга киритажакмиз. Қачонки, терилари куйиб битиши билан ҳақиқий азобни тотиб кўришлари учун ўрнига бошқа териларни алмаштирамиз. Албатта, Аллоҳ қудрат ва ҳикмат эгаси бўлган Зотдир. Иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларни эса улар абадий яшайдиган, остидан анҳорлар оқиб турадиган жаннатларга дохил қилажакмиз. Улар учун у жойларда пок жуфтлар бордир. Уларни қуюқ сояли жойларга киритурмиз”. (Нисо: 56-57)
Фаришталарнинг мавжудлиги ҳақидаги тушунча ҳам мусулмоннинг тушунчаларидандир. Аллоҳ Таоло шундай дейди:
ٱلۡحَمۡدُ لِلَّهِ فَاطِرِ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ جَاعِلِ ٱلۡمَلَٰٓئِكَةِ رُسُلًا أُوْلِيٓ أَجۡنِحَةٖ مَّثۡنَىٰ وَثُلَٰثَ وَرُبَٰعَۚ يَزِيدُ فِي ٱلۡخَلۡقِ مَا يَشَآءُۚ إِنَّ ٱللَّهَ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ قَدِيرٞ
“Ҳамду сано осмонлар ва ерни илк Яратувчи ҳамда (Ўзи билан бандалари ўртасида) фаришталарни икки, уч, тўрт қанотли элчилар (воситачилар) қилувчи Аллоҳ учундир. У Зот яратган махлуқотида Ўзи ҳоҳлаган нарсани зиёда қилур. Албатта, Аллоҳ барча нарсага қодирдир”. (Фотир: 1)
Инсоннинг юриш-туриши, муомаласи, ҳулқи – бу унинг яшаш тарзидир. Яшаш тарзи эса унинг ҳаёт ҳақидаги тушунчалари билан боғлиқ, чунки тушунчалар инсоннинг яшаш тарзини шакллантиради. Биз инсоннинг тубан яшаш тарзини ўзгартириб, уни юксак яшаш тарзига айлантирмоқчи бўлсак, аввало унинг ҳаёт ҳақидаги нотўғри, тубан тушунчаларини тўғри ва юксак тушунчаларга айлантиришимиз керак.
Демак, исломий тушунчалар – ҳаёт ҳақидаги энг тўғри тушунчалардир. Бу тушунчаларни мусулмоннинг юриш – туришига қоида бўлиши учун, унинг яшаш тарзи тўғри шаклланишида бу қоидаларнинг асос бўлиши учун бу тушунчаларни изоҳлаб бериш керак. Бу – кенг қамровли исломий сақофатни таҳлил қилиб берувчи камтарона бир китоб бўлиб, бунга бизгача бўлганлар тарафидан асос солинган. Мен Аллоҳ Таолодан ёрдам ва аниқ шаклдаги исломий тушунчалар маърифатини ҳамда бузиб талқин қилинган тушунчаларни тозалашлигини сўрайман. Аниқки, Аллоҳ чиройли амал қилгувчилар билан биргадир!
Муҳаммад Ҳусайн Абдуллоҳ
Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз
Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги
Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги
Насроний аёлга никоҳ қилганда валий тўғрисидаги саволга жавоб