Исломий юртларнинг бойликлари ва иқтисодий потенциаллари
بسم الله الرحمن الرحيم
Исломий юртларнинг бойликлари ва иқтисодий потенциаллари
المسلمون شركاء في ثلاث،في الماء، والكلإ، والنار
“Мусулмонлар уч нарсада шерикдирлар: сув, ўт-ўлан ва оловда”
Малайзия
Майдони: 329 750 км².
Аҳолиси: 31 505 208 киши (2018й 1 январь ҳолатига, 60.4 фоизи мусулмонлар).
ЯИМ (Ялпи Ички Маҳсулот): 296 млрд долларни ташкил қилган (2016й).
Туркум мақолаларимизнинг бу галги сонида Жанубий-Шарқий Осиёда жойлашган яна бир исломий юрт – Малайзия ҳақида сўз юритамиз. Қуйида Малайзиянинг қазилма бойликлари ва иқтисодий потенциали тўғрисидаги маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Жами олтин захираси: 37.6 тонна (2018 йил январь ҳолатига).
Қуйида бу юртда маълум йилларда қазиб олинган баъзи табиий бойликларини келтирамиз:
Нефть: 32.7 млн тонна (2016й, дунё бўйича 26-ўрин). Нефть захираси 500 млн тоннани ташкил қилади.
Табиий газ: 64.4 млрд м3 (2016й, дунё бўйича 13-ўрин). Табиий газ захираси эса 2.6 трлн м3 ни ташкил қилади.
Марганец рудаси: 400 минг тонна (2015й, дунё бўйича 7-ўрин).
Шунингдек, баъзи қазилма бойликларининг тасдиқланган захиралари қуйидагича кўриниш олган:
Кўмир – 379 млн тонна;
қалай – 1 млн тонна (дунё бўйича қалай захираларининг 1.34 фоизига тенг);
вольфрам – 15 минг тонна;
тантал пентоксиди – 1200 тонна (дунё бўйича тантал пентоксиди захираларининг 0.75 фоизига тенг);
барит – 2 млн тонна.
Энди бу юртда маълум йилларда ишлаб чиқарилган баъзи маҳсулотлар ҳақидаги маълумотлар билан таништирамиз:
Электр-энергияси: 164 Твт/соат (2016й).
Автомобиль: 513 минг дона (2016й, дунё бўйича 23-ўрин).
Пўлат: 3.8 млн тонна (2015й).
Шунингдек, бу юрт дунё бўйича ишлаб чиқариладиган резина ва пластмасса маҳсулотлари ҳажмининг 1.5 фоизини (13-ўрин), канцелярия, бухгалтерия ва электрон-ҳисобловчи машиналарнинг 0.8 фоизини (13-ўрин), радио, телевидение ва алоқа учун аппаратура ва асбоб-ускуналарнинг 1 фоизини (9-ўрин) етказиб беради.
Балиқчилик ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари:
Гуруч: 1 835 минг тонна (2014й, дунё бўйича 29-ўрин), ҳосилдорлик 29.8 ц/га.
Жами дон ва дуккакли экинлар: 1 894 минг тонна (2014й).
Йирик шохли қорамол: 864 минг бош (2014й).
Барча турдаги уй қушлари: 290 млн дона (2014й).
Денгиз маҳсулотлари: 1 492 минг тонна (2015й, дунё бўйича 16-ўрин).
Эслатма: юқорида келтирилган маълумотлар расмий статистикада эълон қилинган маълумотлардир. Бу маълумотларни излашда уларнинг мумкин қадар энг янгилари эканлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Фаррух
03.03.2018й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми