Исломий юртларнинг бойликлари ва иқтисодий потенциаллари
“Халифалик қулатилганига 100 йил тўлиши муносабати билан…
Эй, мусулмонлар! Уни қайта барпо этинглар” кампанияси доирасида
Исломий юртларнинг бойликлари ва иқтисодий потенциаллари
Кириш
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Бугун бутун дунё халқаро майдонга янги давлатнинг, яъни Халифалик давлатининг кириб келиши остонасида турибди. Бироқ баъзи мусулмонларда Халифалик давлатининг иқтисодий имкониятлари қандай бўлади, ўз фуқароларини боқа оладими, соҳаларни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлай оладими, ғарб давлатларининг иқтисодий санкцияларига бардош бера оладими каби саволлар ўйлантираётган бўлиши мумкин. Албатта, ҳозирги шароитда бундай саволларнинг пайдо бўлиши табиий ҳолдир. Чунки бугунги воқеликда Исломий юртлардаги иқтисодий аҳвол ўта ночор бўлиб, мусулмонлар аксарининг турмуш даражаси абгор аҳволга тушиб қолган, ишсизлик даражаси йилдан-йилга кучайиб бормоқда, бор иш ўринларига ҳам жуда кичик маош тўланади, оғир саноат йўлга қўйилмаган, солиқлар, коммунал ва бошқа тўловларнинг ортиб бориши ҳам дард устига чипқон бўлмоқда, миллий валюталар қадрининг тушиб бориши натижасида товарлар ва хизматлар нархи ҳам кўтарилиб кетмоқда. Бундай муаммоларнинг сон-саноғи йўқ. Ушбу муаммоларнинг илдизи Ислом тузуми ва бошқарувининг йўқлигига ҳамда бойликларнинг очкўз ғарб давлатлари томонидан талон-тарож қилинаётганига, уларга буни амалга оширишга ёрдам бераётган хоин ҳокимларнинг ёмон бошқарувига бориб тақалади.
Ғарб давлатлари Исломий юртлар бойликларини ташиб кетиш баробарида, уларни иқтисодий жиҳатдан ўзига қарам қилиш йўлларини ҳам ўйлаб топишди. Бу ишни амалга ошириш учун улар мусулмонлар тепасига зўрлаб ўрнатиб қўйган хоин ҳокимлардан фойдаланди. Турли хил инвестициялар, ХВЖ (Халқаро Валюта Жамғармаси), Жаҳон банки, Бутунжаҳон Савдо ташкилоти, БМТ кабилардан Исломий юртларни ўзига қарам қилиш воситаси сифатида фойдаланди. Масалан, ХВЖ, Жаҳон банки орқали Исломий юртларга фоиз эвазига катта қарзлар бериб, уларни қулоғигача қарзга ботириб юборди. Шу ва бошқа воситалар орқали юртларимиз ғарб давлатларига ипсиз боғланиб, уларнинг таъсир доираларини хоҳлаганча кенгайтиришларига замин яратилди. Кўп мусулмонларнинг онгида ғарб ёрдамисиз мусулмонлар ўзларини ўзлари бошқара олмайди, боқа олмайди, муаммоларини мустақил ҳал қила олмайди, деган тушунча пайдо бўлди.
Лекин бундай тушунча нотўғри тушунчадир, бу бор-йўғи бугунги воқеликдан таъсирланиш натижаси холос. Халифалик давлати тикланиши билан бу воқелик тубдан ўзгаради, ин ша Аллоҳ. Чунки Ислом давлати тикланганидан сўнг мустамлакачи кофир давлатларнинг нафақат Исломий юртлардаги таъсирлари йўққа чиқади, балки дунё етакчилигини уларнинг қўлидан тортиб олади. Бунинг ортидан эса, мусулмонларнинг ҳаққи бўлган табиий бойликларини ташиб кетишлари ҳам имконсиз бўлиб қолади. Ваҳоланки, бу бойликлар эвазига ғарб оламидаги инсонларнинг турмуш даражаси анча юқори даражага чиқиб олган бўлса, аксар мусулмонларнинг турмуш даражаси анча паст даражага тушиб қолди. Агар бу бойликлар ўз ўрнига ишлатилса ва бошқа иқтисодий потенциаллар тўғри йўналтирилса, мусулмонлар бемалол юқори турмуш даражасида яшашлари мумкин бўлади. Уммат буни билиши лозим ва биз унга шуни кўрсатиб беришда давом этамиз.
“Халифалик қулатилганига 100 йил тўлиши муносабати билан… Эй, мусулмонлар! Уни қайта барпо этинглар” кампанияси доирасида аввал нашр қилинган “Исломий юртларнинг бойликлари ва иқтисодий потенциаллари” номли туркум мақолаларимизни қайта эълон қилишга жазм этдик. Бу рукн орқали эълон қилинадиган мақолаларда дунёдаги Исломий юртларнинг бойликлари ва бошқа иқтисодий потенциаллари ҳақида маълумот бериб борамиз ҳамда бу мақолалар юқорида айтиб ўтилган саволларга жавоб бўлади, деган умиддамиз.
Аллоҳ бу ишимизни ҳайрли ва таъсирли қилсин.
#Халифаликни_тикланглар
#ReturnTheKhilafah / #أقيموا_الخلاف / #YenidenHilafet
#TurudisheniKhilafah / #خلافتکوقائم_کرو
#Установите_Халифат
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги ахборот бўлими. Фаррух
16.02.2021й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми