Исломни татбиқ қилишда замон ва маконнинг аҳамиятсизлиги тўғрисида мулоҳаза
Исломни татбиқ қилишда замон ва маконнинг аҳамиятсизлиги тўғрисида мулоҳаза
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ислом аҳкомларини татбиқ қилиш Яратувчимиз Аллоҳ Таолонинг қатъий буйруғи, қолаверса, инсоният учун сув ва ҳаводек зарур эканлигига қарамай, бу борада ҳатто баъзи мусулмонларнинг ўзида ҳам қатъий позициянинг йўқлиги ушбу масалани ёритиш заруратини пайдо қилмоқда. Аслида бу масалада ҳеч қандай номаълум нарсанинг ўзи йўқ. Ҳеч қандай олий маълумоти бўлмаган инсон ҳам бу борада тўғри хулосани чиқариши мумкин. Ушбу тўғри хулосага келиш учун ҳатто Исломдаги фиқҳ ва бошқа илмларни билиш ҳам талаб қилинмайди. Инсон оддий фикрлаш билан ҳам бу масалада тўғри хулосага кела олади. Бунинг учун эса, эътиборни аввало масаланинг муҳим нуқтасига қаратиш зарур, чунки тўғри хулосага етиб боришдаги биринчи қадам тўғри бўлса, яъни масаланинг моҳиятини англашдаги асос тўғри белгилаб олинса, уни тушуниш ҳам анча енгиллашади ва фикрлашда тўғри йўл танланган бўлади. Шунга кўра, демак, биз кўриб чиқаётган мавзумиздаги асос шуки, низом, тузум, қонун-қоидалар кимга керак ёки кимнинг устида татбиқ қилинади? Фикрлашдаги асос шу савол билан бошланиши лозим.
Саволга жавоб, билиб турганингиздек, жуда оддий. Тузум, низом, қонун-қоидалар албатта инсонга керак, улар инсон устида татбиқ қилинади. Фикрлашни яна давом эттирамиз. Шундай экан, Ислом тузумининг инсонга мос келишида замон ва маконнинг аҳамияти бўлиши учун инсонда қандайдир ўзгариш бўлиши керак. Чунки агар инсонда ҳеч нима ўзгармаган бўлса, демак, Исломни ҳар қандай замон ва маконда татбиқ қилиш мумкин, деган хулоса келиб чиқади. Фикрлашнинг энг муҳим нуқтасига ҳам етиб келдик. Бу нуқта шундан иборатки, инсонда у яратилганидан бери қандай ўзгариш бўлди, деган саволга жавоб топишдир. Шундан сўнг юқоридаги масала борасида тўғри хулоса чиқара оламиз.
Инсоннинг воқелигига назар солинса, у яратилган кундан шу вақтда қадар унда ҳеч қандай ўзгариш бўлмаганлиги, яъни ундаги ғариза ва узвий эҳтиёжлар ўзгаришсиз қолганлиги аён бўлади. Биринчи инсон яратилганида қандай бўлса ҳозир ҳам шундай. Ундаги бақо, нав, тадайюн ғаризалари ва узвий эҳтиёжлар талаблари қандай бўлган бўлса ҳозир ҳам ўша-ўша, ўзгармаган. У ҳозир ҳам аввалгидек ейди, ичади, кияди, меҳнат қилади ва ҳоказо. Замон ва макон ҳар қанча ўзгармасин инсон то қиёматгача шундайлигича қолади. Демак, унга олдин мос келган тузум бугун ҳам, келажакда ҳам мос келаверади. Ислом инсонлар устида бир неча асрлар мобайнида татбиқ қилинган ва ушбу татбиқ бутун инсониятга мисли йўқ даражада муваффақият келтирган. Демакки, Ислом бугун ҳам, келажакда ҳам татбиқ қилинишга яроқлидир, нафақат яроқли, балки татбиқ қилинишга лойиқ бўлган ягона тўғри ва адолатли тузумдир.
Тўғри хулоса шундан иборат. Энди бу масалада кимларнингдир Ислом бугунги кун учун яроқсиз, эскирган деган даъвосида ҳеч қандай асос йўқ. Асос сифатида келтириладиган замон ўзгариб кетди, тараққиёт, ривожланиш натижасида инсоният ўзгариб кетди каби фикрлар ҳақиқатдан узоқдир. Чунки ўзгарган нарсалар воситалар ва шакллар холос, инсон эмас. Воситаларнинг турлари кўпайганлиги ва шаклларининг ўзгарганлиги инсоннинг талабларига таъсир қилиб, уни ўзгартириб қўйгани йўқ. Масалан, одамлар аввал туя ва отларда юрган бўлса, бугун велосипед, автомобил, поезд, самолётларда ҳаракатланишяпти. Инсон эҳтиёжини олдин бошқа нарсалар билан қондирган бўлса, бугун ўзга нарсалар билан қондиряпти, фарқ шу холос. Шу фарққа асосланиб олиб Ислом бугунга тўғри келмайди, дейиш фикрий саёзликдир.
Бундан ташқари, шаръий ҳукмлар ўрганиб чиқилса ҳам Ислом замон ва макондан қатъий назар барча давр учун татбиқ қилишга яроқли эканлиги борасидаги хулоса янада мустаҳкамланади. Бироқ юқорида айтилганидек, Ислом фиқҳини билмаган одам ҳам оддий фикрлаш йўли билан тўғри хулосага кела олади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Фаррух
26.08.2020й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми