Исломнинг кичик кўринишларигача курашиш айнан ҳукумат томонидан бўлаётгани яна бир бор исботланмоқда
Исломнинг кичик кўринишларигача курашиш айнан ҳукумат томонидан бўлаётгани яна бир бор исботланмоқда
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Хабар: “Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида ўнлаб эркак ички ишлар бўлимига чақиртирилиб, соқоли мажбурий равишда олиб ташланган.
ИИБга чақиртирилганлар диндор бўлганликлари учун соқоллари олинганлигини даъво қилишмоқда.
“ИББга чақиртирилганларнинг ҳаммаси диндор. Мода учун соқол қўйганларга индамаяпти. Ўзбек қонунларида соқол ўстириш мумкин эмас, дейилган жойи бўлса кўрсатинг, деб сўрасак сизларни соқолларинг бошқача, юриш-туришларинг бошқача, дейишди. Қаршилик қилганларга ИИБ ходимини қонуний талабини бажармаслик, айби билан маъмурий жазо қўллаб, қаматиш билан таҳдид қилишди”, — дейди ангренлик бошқа йигит”. (Озодлик, 08.06.2021й)
Шунингдек, бир муслима синглимиз ўз видеомурожаатида Мингбулоқ туманидаги 13-мактабда рус тилидан имтиҳондан рўмол ўраган қизлар чиқариб юборилганлигини, улардан имтиҳонга европача, яъни авратларини очган ҳолда киришлари талаб қилинганлигини ҳамда бундай муаммолар аввалдан давом этиб келаётганини билдирган.
Изоҳ: Шундай ҳолатлар, яъни Ислом қонунлари ёки ҳатто унинг энг кичик белгиларига қарши курашиш ҳолатлари юз берганида – биз ҳар доим таъкидлаётганимиздек – айбни фақат ушбу жирканч ишни қилаётган шахсларда эмас, балки татбиқ қилинаётган тузумда, деб билиш тўғри бўлишини айтиб келамиз. Барча ёмонлик ва адолатсизликларнинг манбаси сиз рози бўлиб яшаётган тузумда эканлигини англаб етиш вақти етди. Буни англаб етмагунимизча бирор ўзгариш ясашимиз амримаҳолдир. Чунки айнан шу тузум татбиқи натижасида Исломий ҳаёт билан яшаш имконсиз бўлиб қолмоқда. Ҳатто соқол қўйганлар ёки ҳижоб-рўмол кийганларга бошқача эътибор билан қараб, уларни таъқиб ва тазйиқ қилиш ҳали ҳам давом этаётган экан, Ислом қонунлари татбиқи ҳақида нима дейиш мумкин.
Бошқа томондан қаралса, шу пайтгача ҳукумат томонидан ўзга дин вакилларига нисбатан динга эътиқод қилишни чеклайдиган ҳаракатлари ҳақида бирор марта эшитмадик. Умуман олганда, дунё бўйича ҳолат мана шундай. Бироқ гап мусулмонларга келганда ҳатто юзида ўсиб чиққан тукигача, кийган кийимигача аралашади. Биз булардан қандай хулоса чиқарамиз? Хулоса шуки, Ислом инсон ўз ҳаётида дуч келадиган ҳар қандай муаммога ечим берадиган бир низомдир. У давлат ва жамиятни бошқарадиган сиёсий низомдир. Агар Ислом Шариати ҳокимият тепасига келса, бугунги мавжуд тузумларнинг нақадар адолатсиз ва жирканч эканлиги очиқ-ойдин кўриниб қолади. Шунинг учун бугун Исломий ҳаёт билан яшашга интилаётган мусулмонларга тинчлик йўқ.
Яна шуни алоҳида таъкидлаймизки, Исломга қарши курашиш айрим шахслар томонидан амалга оширилаётгани йўқ, балки давлат ва ҳукумат даражасида бўляпти. Бунга далиллар керагидан ҳам кўп. Шунинг учун бу кураш фақат баъзи шахслар томонидан бўляпти, улар кетса ҳолат ўзгаради, деб ўйлаш хомхаёлдир. Ҳақиқий ўзгариш ғайриисломий тузумни Исломий тузумга ўзгартириш билан бўлади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Абдуллоҳ
09.06.2021й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми