Ён берувчи етакчиларга итоат қилиш керакми ёки Роббул оламинга?!
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ён берувчи етакчиларга итоат қилиш керакми ёки Роббул оламинга?!
Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти матбуот бўлимининг маълум қилишича, «Таҳрири Шом» ҳайъати бир баёнот чиқарган. Баёнотда қўллаб-қувватловчи давлатлар истагидан ташқарида бирор бир гуруҳ ташкил қилиш тақиқлангани, ким шундай иш қиладиган бўлса, Таҳрири Шом унга қарши уруш эълон қилишлиги айтилади. Таҳрири Шомдагилар бу ишда ўзларидан олдинги Жайшул Ислом сингари ҳаракатларга эргашишяпти. Бу ҳаракатларнинг барчаси режим фронтларини мудофаа қилишни ҳамда Шом қўзғолонини йўқ қилишга қаратилган Сочи конференцияси ва бошқа конференциялар қарорларини ижро этишни мақсад қилишган.
Роя газетаси шарҳи:
Шомдаги Уммат қўзғолони такбиру таҳлиллар билан масжидлардан чиқди. Унда «Қўзғолонимиз Аллоҳ учун, мансаб ва обрў учун эмас», «Етакчимиз тоабад, саййидимиз Муҳаммад» каби олтин зарҳаллар билан ёзилган шиорлар кўтариб чиқилди. Мақсад, жинояткор режимни башаралару арконлари билан қўшиб ағдариш ва унинг харобалари узра Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик сифатида Ислом бошқарувини барпо этиш эканини эълон қилиш бўлди. Қўзғлонда ўзларини қўллаб-қувватловчи эканликларини ёлғондан даъво қилибгина қолмай, балки унга қарши тил бириктираётган давлатлар ва шубҳали доираларнинг буйруғини бажаришни бир кун ҳам мақсад қилиб олинмади. Аксинча, Шом қўзғолони буларга қарши турди. Шунинг учун Шом қўзғолонига қарши салибчи АҚШ етакчилигида бутун мустамлакачи кофир Ғарб ва уларнинг рувайбиза ҳукмдорлари оёққа турди. Уларнинг ҳаммаси қўзғолонни нафақат йўлдан адаштириш, ҳатто бутунлай қириб-йўқ қилиб юбориш мақсадида бир саф бўлиб қаттиқ кураш олиб боришди, уларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин.
Буларнинг барчаси қўзғолоннинг Америка малайи бўлган Баасчи режим устидан нусрат қучиб, унинг харобалари узра Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик тузумида гавдаланувчи Ислом бошқарувини барпо этишидан қўрқишгани учун бўлди. Натижада, кофирлар боши ва имоми бўлмиш Америка юқорида айтганимиздек, ўз иттифоқчилари, гумашта ва ювиндихўрлари билан биргаликда қўзғолонни йўлдан уриш ва Шом аҳлига воқеликни бузиб кўрсатишга астойдил ҳаракат қилди. Бунинг учун бошқа режимлар қатори Эрдоган Туркияси режимидан фойдаланди. Бу режим Сурияда ўзига қарашли жангчи гуруҳларни жанг қилиш ва қонхўр режимга қарши фронтлар очишдан тўсиш ролини бажарди. Балки жангларнинг тўхташи озод этилган аксар ҳудудларнинг режимга топширилишига олиб келди. Турк режимига тобе бу гуруҳлар ҳатто ўз назоратларидан ташқарида бирор янги гуруҳ тузилишига йўл қўйишмади. Буни янги гуруҳнинг тобе гуруҳлар қарорларидан қутулиб чиқиб, майдонни эгаллаб олмаслиги учун ҳамда Эрдоган Туркиясини жаҳлини чиқарадиган ёки унинг режасига тескари келадиган бирор иш қилишидан қўрққани учун шундай қилишди. Бинобарин, Туркия режаси Американинг мустамлакачилик режаси демакдир.
Биз Таҳрири Шом ҳайъатининг бундай маккор қадамлари қаршисида бутун Шом аҳли учун қаттиқ бонг уриб, уларни ҳушёр бўлишга ва муборак қўзғолонларига қарши жуда ёмон фитна тўри тўқилаётганини англаб етишга чақирамиз. Қўзғолон фарзандлари орасидаги холис инсонларга, айниқса, жангчи мужоҳидларга бундай деймиз:
Сиз Роббингиз Субҳанаҳу ва Таолонинг калимасини олий қилиш ва буюк Исломингизга ёрдам бериш учун чиққансиз, қандайдир гуруҳ ёки ҳизбга эмас. Бас, олдингизда икки вариант бор:
Биринчиси: динингиз, аҳлингиз, Умматингиз тарафига ўтиб, улар билан битта лагерда бўласиз, ён берувчи етакчилардан воз кечиб, ўз қарорингизни қайта қўлга киритасиз. Бу қарор қолган озод этилган ерларни мудофаа қилиш, душманнинг юзига музокара столини тўнтариб ташлаш, қизил чизиқни бузиб ўтиш, қўрқоқлик ва мудофаа позициясини тарк этиб, қонхўр режимга ҳужум қилиш позициясини эгаллаш, режимни ағдариш учун ҳақиқий маъракалар бошлаш ва буюк Ислом лойиҳасини амалга ошириш қароридир. Ушбу лойиҳа Роббингиз Субҳанаҳу ваъда қилган ва Росулингиз ﷺ башорат қилган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатини барпо этиш, шу билан бу дунё ва охират неъматларига ноил бўлиш лойиҳасидир.
Иккинчиси: Аллоҳ Азза ва Жалланинг ва сизнинг душманингиз лагерида аҳлингиз, Умматингиз, динингиз ва номусингизга қарши анави ён берувчи етакчиларингиз билан бирга қоласиз… Бу афсус-надоматлар фойда бермайдиган ва сизни бу дунё ва охират мағлубиятига элтадиган лагердир.
﴿يَوْمَ تُقَلَّبُ وُجُوهُهُمْ فِي النَّارِ يَقُولُونَ يَا لَيْتَنَا أَطَعْنَا اللَّهَ وَأَطَعْنَا الرَّسُولا * وَقَالُوا رَبَّنَا إِنَّا أَطَعْنَا سَادَتَنَا وَكُبَرَاءنَا فَأَضَلُّونَا السَّبِيلا﴾
«Юзлари оловда айлантириладиган-куйдириладиган кунда, улар: «Кошки эди бизлар ҳам Аллоҳга итоат этганимизда, Росулига итоат этганимизда», дерлар. Яна улар: «Парвардигоро, дарҳақиқат бизлар бошлиқларимизга ва катталаримизга бўйсундик, бас улар бизларни йўлдан оздирдилар. Парвардигоро, Сен уларга азобни икки ҳисса қилиб бергин ва уларни катта лаънат билан лаънатлагин», дедилар» [Аҳзоб 66-67]
Роя газетасининг 2020 йил 8 июл чоршанба кунги 294-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми