Ҳизб ут-Таҳрир асир Ақсо масжидидан мажруҳ Ҳалабга нусрат-ёрдам бериш учун оммавий тўпланишга даъват қилмоқда

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Ҳизб ут-Таҳрир асир Ақсо масжидидан мажруҳ Ҳалабга нусрат-ёрдам бериш учун оммавий тўпланишга даъват қилмоқда
Ҳалабга ёрдам кўрсатишга чақириш ҳамда АҚШ ва Ғарб давлатлари олқиши билан Россия ва Сурия режими учоқлари содир этаётган қирғинларни қоралаш учун 2016 йил 21 октябрда жума намозидан кейин муборак Фаластин заминидаги Ҳизб ут-Таҳрир чақириғи билан минглаб мусулмонлар Ақсо масжиди майдонида йиғилдилар.
Росулуллоҳ САВнинг қора рояларини ҳамда оқ ливоларини кўтарган, таҳлилу такбир садолари билан чиққан иштирокчилар Россия, АҚШ ва Асад режимига қарши ҳайқириб, Ислом Уммати армиялари томонидан Ҳалабга ёрдам кўрсатилишини талаб қилдилар.
Намойишда нутқ сўзлаган нотиқ Шом аҳлига мурожаат қилиб бундай деди: «Биз сизга Байтул Мақдисдан мурожаат қилмоқдамиз… Росулуллоҳ САВнинг меърожидан нидо қилмоқдамиз… Ақсо масжидидан ҳайқирмоқдамиз… Сиз фақат Аллоҳнинг динини маҳкам ушланг… Зеро сизни фақат Аллоҳ балодан фориғ қилади, фақат Аллоҳ сизга ёрдам беради…
Ғарбга ва унинг лойиҳаларига юзланманг… Шайтонни дўст тутганларни, жаҳаннамга чақираётганларни рад қилинг… Ювиндихўрларни ҳамма тоифаси билан рад қилинг…
Кофирларни ҳамма лойиҳаси билан рад этинг… Фаластинда ва Ақсо масжидида юз берган ишларда сиз учун ибратли сабоқ бор. Шундай экан, ёлғиз Аллоҳнинг мустаҳкам арқонини маҳкам ушланг, қўзғолонингизнинг мустаҳкам асосларини, яъни режимни ағдариш, Дамашқдаги илоннинг бошини кесиш, ҳар қандай қарамликдан озод бўлиш ва албатта Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этишга амал қилинг». Нотиқ яна бундай деди: «Эй Шом аҳли! Ақсо тақводор ҳақгўйлар ва сара мужоҳидлар қарорини кўнглингизга жо қилмоқда. Чунки у сиз билан, жангчи гуруҳларингиз билан ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик билан учрашишга ваъдалашган. Бас, ваъдага вафо қилинг. Барча ғам-ташвишингиз Аллоҳ динига ёрдам беришга ва рошид Халифалик лойиҳаси атрофига бирлашиб, унинг учун ҳаракат қилишга қаратилсин, Аллоҳга ёрдам беринг у ҳам сизга ёрдам берсин».
Нотиқ Шомга ёрдам бериш БМТ, АҚШ, Ғарб давлатлари ҳамда заҳри қотил маблағлар орқали бўлмаслигини, аксинча, Ислом Уммати армиялари орқали бўлишини таъкидлади. Ҳукмдорларнинг Ҳалабга ёрдам беришга эътиборсизлик қилаётганини нафақат қоралади, қолаверса Шом устида тил бириктиришда уларни айблади. Кейин бундай деди: «Ички жанг фитнасидан сақланинг, айнан шу нарса сизни ҳалок қилади, калимангизни зое кетказади, Ҳизб ут-Таҳрирдаги биродарларингизга қулоқ солинг, улар сизга ишончли насиҳатчи ва алдамас етакчидир».
Роя газетасининг 2016 йил 26 октябр чоршанба кунги 101-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми