Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти «Халифалик кириб келаётган қудратдир» номли конференция ўтказди
بسم الله الرحمن الرحيم
Роя газетаси:
Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти «Халифалик кириб келаётган қудратдир» номли конференция ўтказди
2018 йил 28 апрел шанба куни Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти «Халифалик кириб келаётган қудратдир» номли йиллик Халифалик конференциясини муваффақиятли ўтказди.
Конференция Қуръони Карим оятларидан тиловат қилиш билан бошланди. Сўнг марҳум Тақийюддин Набаҳонийнинг ўғли Иброҳим Набаҳоний сўзга чиқиб, конференция қатнашчиларини ва Тунис аҳлини хушнуд қилди. У киши дуога қўл очиб, ушбу конференцияни халифасиз ўтказилаётган конференцияларнинг сўнггиси қилишини, кейинги конференциялар Умматга ўзининг лойиқ ва буюк мақомига қайта олиб чиқувчи Халифалик давлати остида ўтказишимизга насиби рўзи айлашини Аллоҳдан сўради.
Конференцияда саккизта маъруза қилинди:
Биринчи: Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти сиёсий бўлими раиси устоз Абдурроуф Омирий очилиш нутқини қилди. Нутқида конференциянинг бутун мусулмонларни, хоссатан, куч-қудрат аҳлини мустамлакачилар ҳукмронлигидан қутулиш ва исломий ҳаётни қайта бошлаш учун ҳаракат қилишга ундаш мақсадида ўтказилаётганини таъкидлади.
Иккинчи: Ҳизб ут-Таҳрирнинг Британиядаги вакили Яҳё Нисбат «Башарият альтернатив изламоқда, аммо Исломдан ўзга альтернатив йўқ» номли маъруза тақдим этди. У ўз маърузасида Ислом аҳкомлари бутун инсониятни капитализм зулматлари ва қулдорлигидан қутқаришга қодир эканини баён қилди.
Учинчи: «Демократия сиёсий режимни ўзгартирилишига йўл қўймайди» номли маърузани Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти матбуот бўлими раиси доктор Муҳаммад Мақидиш тақдим этди. Доктор ўз маърузасида Ҳизб ут-Таҳрир юртдаги ўз сиёсий фаолияти давомида демократик бошқарув ўлжаларини бошқа сиёсий партиялар билан бўлишиб олишни мақсад қилмаганини, балки у мавжуд ҳокимиятнинг сиёсий, фикрий ва маданий ўзлигини тубдан ўзгартиришни мақсад қилганини баён қилди.
Тўртинчи нутқни доктор Юсуф ҳожи Юсуф қилди. Юсуф ҳожи ўз нутқида Ҳизб ут-Таҳрир барпо этиш учун фаолият қилаётган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик эртага барпо этилганда Ислом Уммати қатор ютуқ ва ғалабаларни амалга оширишга албатта қодир бўлажаги, бунга АҚШ ва Ғарб давлатлар ҳаргиз халақит беролмаслиги ҳақида гапирди.
Бешинчи нутқни доктор Муҳаммад Малковий тақдим этди. Доктор унда мусулмонларнинг аҳволлари издан чиққани ҳақида ҳамда уларнинг ўз қарорлари ва бойликларига эга бўла олмаётганларига Ислом тузумининг татбиқ этилмаётгани сабаб эканини ёритиб берди.
Олтинчи: Муҳандис Исмоил Ваҳвоҳнинг видео маърузаси эшитиб-томоша қилинди. Маълумки, Ваҳвоҳ Тунисга келганда, ҳукумат уни юртга киритмай, аэропортдан ортга қайтариб юборганди. Исмоил Ваҳвоҳ ўз маърузасида – Ислом Уммати душманлари Халифалик барпо этилишидан қўрқиб қолишди, ҳамма ерда унинг барпо этилишини олдини олишга ҳаракат қилишмоқда, бу эса, Умматнинг ўсаётган онгига қарши курашишда уларнинг омади чопмаганига яна бир далилдир, бугунги кунда кишанлар қонатаётган бўлса-да, бироқ улар фақат қўлларга солинган, холос, аммо Уммат ва у билан биргаликда, унинг орасида ҳаракат қилаётган Ҳизб ут-Таҳрир аллақачон нажот йўлини англаб етганлар, бугун Халифаликнинг барпо бўлиши фақат вақт масаласи бўлиб турибди, деди.
Еттинчи маърузани устоз Мунзир Абдуллоҳ тақдим этди. У Ҳизб ут-Таҳрирнинг Исломни ҳокимиятга қандай олиб чиқиши ҳақида сўзлади. Жамиятда ўзгаришни рўёбга чиқариш учун куч-қудрат касб қилишга ҳаракат қилиш зарурлигини шаръий ва тарихий ҳақиқатлар ҳам тасдиқлаб турганини, бугун Ҳизб ут-Таҳрир нусрат талаб қилиш учун олиб бораётган фаолият йўли Росулуллоҳ A нусрат талаб қилишда босиб ўтган йўлнинг айнан ўзи эканини ва бу фаолият амал қилиш фарз бўлган шаръий ҳукм эканини баён қилди.
Якуний нутқни Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти идорий ҳайъати аъзоси муҳандис Муҳаммадали ибн Ҳусайн тақдим этди. У ўз маърузасида Уммат душманлари Исломнинг бошқарувга келишини ҳаргиз истамасликларини айтиб ўтди. Унинг таъкидлашича, улар Исломни бошқарувга келтирмаслик учун гоҳида уни заифлаштириб бошқарувга келишини имконсиз ишга айлантиришга ҳаракат қилишса, гоҳида уни обрўсизлантириб жамиятдан узоқлаштиришга уринишмоқда. Ҳизб ут-Таҳрир эса, ўз даъватини давом эттириш учун етарли тажрибага эга эканини.
Роя газетасининг 2018 йил 9 май чоршанба кунги 181-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми