Ҳизб ут-Таҳрирнинг мабдаийлиги ва Наҳза ҳаракати конференцияси

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Роя газетаси:
Ҳизб ут-Таҳрирнинг мабдаийлиги ва Наҳза ҳаракати конференцияси
Абдурауф Омирий – Тунис
«Радио Мед» ўтказган мулоқотда Нуриддин Буҳайрий Наҳза конференциясида иштирок этишга Тунисдаги барча фуқаровий партияларни таклиф қилдик, аммо Ҳизб ут-Таҳрирни таклиф қилмадик, чунки у жумҳурият дастурига ҳам, қадриятларига ҳам ишонмайди, деди. Кейин ҳозирда давлатлараро эътироф этилган Ливия раҳбариятига, яъни Саррож ҳукуматига таклиф юборилганини ҳам очиқлади.
Наҳза ҳаракати асосчиси Рошид Ғаннуший бир диалогда «Биз шуни таъкидлаймизки, Наҳза сиёсий, демократик, фуқаровий ҳизбдир», деди. Кейин яна қўшимча қилди: «Биз сиёсий исломдан чиқамиз ва мусулмон демократияга кирамиз. Биз демократ мусулмонлармиз, ўзимизни сиёсий Исломнинг «бир қисми», дея эътироф этмаймиз». Унинг бу сўзларини француз тилида чиқадиган «Le Monde» номли рўзнома нашр қилди.
Холис кузатувчи киши учун ҳам, Тунисдаги сиёсий ҳаёт сирларини диққат билан кузатаётган киши учун ҳам Наҳза етакчиларидан бири тилидан шундай баёнотнинг чиқиши ҳамда ўз конференцияларига Тунисдаги ҳамма сиёсий доираларни таклиф қилиб Ҳизб-ут-Таҳрирни бундан истисно қилишлари ажабланарли эмас.
Зеро, Наҳза ҳаракати ўтган асрнинг етмишинчи йиллари мусулмон ёшлар томонидан тузилди. Бунга уларни Исломнинг мунтазам равишда бузилаётганини кўриб, ўз динларига нисбатан қизғаниш ҳисси туртки бўлди. Исломнинг мунтазам равишда бузилиши Бурқиба томонидан содир этилар, уни бир сиқим либерал илмоний зиёли ва сўлчилар қўллаб-қувватлар эди. Наҳза ҳаракатида тиниқ фикрат ва тартибли тариқат етишмасди. Кейин, бу ҳаракат онгсиз етакчилар томонидан бошқариларди. Наҳза ҳаракати Бурқиба ва ундан кейин Ибн Али томонидан репрессияга учраган ёки улар томонидан Исломга ҳужум қилинган пайтда баъзида Ғарб элчихоналарига, умуман олганда халқаро ташкилотларга боғланиб иш кўрди. Бу ҳаракат Ислом мабдасидан чекинаётганидан ўз аъзолари ва тарафдорларини чалғитиш учун воқеийлик ҳамда тадрижийликни ҳужжат қилиб ўзининг барча ишларига етарли баҳоналарни топди.
Ҳатто, ичкаридаги сиёсий доираларга, ташқаридаги мустамлакачи кучларга Наҳза ҳаракатининг мумтоз исломий жамият ва давлат соясида ҳаётни тартибга солувчи мабда сифатидаги Исломга алоқаси йўқлигини исботлаш учун ҳужжат келтириш бу ҳаракат етакчиларининг энг кўзга кўринган сифати бўлиб қолди. Бу ҳолат Наҳзани Ҳизб ут-Таҳрирнинг мабдаийлигига нисбатан «фарқланувчи… қарши курашувчи… душманлик қилувчи» ҳаракатга айлантирди. Зеро, Ҳизб ут-Таҳрир «ўз ғоясини Уммат орасида ва у билан биргаликда фаолият қилишдан, сўнг исломий ҳаётни қайта бошлаш ва Исломни бутун дунёга етказиш учун Умматга етакчилик қилишдан иборат, дея белгилади. Ушбу ғоя мусулмонларни қайта Ислом диёрида, исломий жамиятда ҳаёт кечиришга қайтаришни англатади. Унда ҳаётнинг барча ишлари шариат аҳкомларига мувофиқ юргизилади. Жамиятдаги нуқтаи назар Исломий Давлат соясида ҳалол ва ҳаромдан иборатдир. Бу давлат Халифалик давлати бўлиб, унда мусулмонлар битта халифани сайлайдилар ҳамда унга қулоқ солиб, итоат этишлари, у эса Аллоҳнинг Китоби ва Росулининг суннати билан ҳукм юритиши, Исломни жиҳод ва даъват орқали бутун оламга олиб чиқиши шарти билан байъат берадилар».
Аслида кураш икки лойиҳа ўртасида, яъни Ғарбни рози қилиш учун Исломни ҳаётдан ажратишга сўнг бунинг ортидан моддий манфаатларни қўлга киритишга интилувчи, таъбир жоиз бўлса бу Умматнинг илмонийлашган вакиллари лойиҳаси билан Умматни ёрқин фикр орқали тўғри уйғотишни мақсад қилган Ҳизб лойиҳаси ўртасида кечмоқда. Ҳизб Умматни олдинги азизлигига ва улуғлигига қайтаришга ҳаракат қилади. Бунинг учун у бошқа давлатлар ва халқлардан ташаббус тизгинини тортиб олади ва давлатни олдин бўлганидек дунёни Ислом аҳкомларига мувофиқ бошқарувчи оламдаги биринчи давлатга айлантиради.
Шунинг учун улар «Тунис ҳамма фарзандини ўз бағрига сиғдиради», деган шиорлари билан мақтана туриб, Ҳизб ут-Таҳрирнинг Наҳза конференциясига чақиришадиган бўлса, бу «катта»нинг олдида уларни саросимага солиб қўяди. Чунки Боди Қоид Сабсий шу ҳақда гапирган ва шу боис улар шундай вақтни, шундай позицияни танлашди. Шу орқали сиёсий Исломдан буткул узилишганини, кейин Ҳизб ут-Таҳрирни хусусан ўз мабдаидан воз кечишга ундашни уддасидан чиқишолмаганини эълон қилишди. Айниқса, Нуриддин Буҳайрий Ҳизбнинг мабдасидан ҳаргиз қайтмас ҳизблигини ўз тажрибасидан ўтказди. Гап шундаки, сўнгги президентлик сайловидан олдин пойтахтдаги Ҳизб матбуот бўлими офисини зиёрат қилган сайлов делегацияси ичида Буҳайрий ҳам бор эди. Ўшанда у сайланиши кутилаётган анави президентга Ҳизбнинг ҳам розилигини олишга уринганди.
Наҳза раҳбарларининг Ислом мабдасидан оғганлари уларнинг баёнотларида яққол кўриниб турибди. Мабда овози уларнинг кўнгилларига сиғмайди, у ҳақда эшитишни ҳам исташмайди. Мана, ҳаракат раиси Рошид Ғаннушийни олинг. У «Биз сиёсий исломдан чиқамиз ва мусулмон демократияга кирамиз», дея шармандаларча адашиб ётибди. Чунки бу билан аслида, Исломни ҳаётдан узоқлаштиряпти, Исломни доно ва ҳар бир нарсани билувчи Аллоҳнинг аҳком ва ечимлари сифатида давлат ва жамиятдан ажратиб, уни демократия тузумига алмашишяпти. Демократия тузумида эса буйруқ ва тақиқлар энг золим раҳбарлар томонидан берилади. Энди, ҳаракат раиси ўринбосари Абдулфаттоҳ Мурунинг очиқ айтган гапларини эшитинг: «Биз асримизни янгилашга, олға босишга қарор қилдик ва мудом янгиловчилармиз, Тунисимизни эскилик сарқитларидан озод этишни истаймиз». Унинг эскилик сарқитлари, деган сўзидан Ислом тушунилади. Чунки у бу сўздан финикларни ёки ёввойи-варварларни ёхуд румликлар замонини назарда тутаётгани йўқ, балки эскилик сарқитлари, деган сўздан Ислом тушунилади. Кейин у тунисликлар бир тан бўлмоқлари, уларни қандайдир фикрлар, раъйлар ёки аъзоликлар бўлиб юбормаслигини ҳам қўшимча қилди.
Уларнинг конференцияси қандай натижа ва хулосалар келтириб чиқармасин, одамлар Исломни ҳаётдан ажратувчи қонунлардан безор бўлдилар ва бу қонунлар зулмидан қутилишга интилмоқдалар. Золимлар эса уларга хоинлик қилишдан ўзга нарсани билишмаяпти.
Ҳа, мабодо Ҳизб ут-Таҳрир уларнинг конференцияларида иштирок этган тақдирда ҳам, уларнинг ишларини олқишлармиди, қайси ишларини мақтаган бўларди?!
وَكَمْ أَهْلَكْنَا قَبْلَهُم مِّن قَرْنٍ هُمْ أَشَدُّ مِنْهُم بَطْشًا فَنَقَّبُوا فِي الْبِلَادِ هَلْ مِن مَّحِيصٍ* إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَذِكْرَىٰ لِمَن كَانَ لَهُ قَلْبٌ أَوْ أَلْقَى السَّمْعَ وَهُوَ شَهِيدٌ
«Биз улардан илгари улардан кучли-қувватлироқ бўлган қанча аср-авлодни ҳалок килдик. Бас, ўшалар бирон нажот бормикан, деб шаҳарларда изғиб юрдилар, (лекин ҳалокатдан қочиб қутула олмадилар). Албатта бунда (огоҳ) қалб эгаси бўлган ёки ўзи ҳозир бўлган ҳолда қулоқ тутган киши учун эслатма-ибратлар бор» [Қоф 46-47]
Роя газетасининг 2016 йил 25 май чоршанба кунги 79-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми