Ҳизбнинг дорул куфрда расман рўйхатдан ўтишига оид саволга жавоб

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Ҳизбнинг дорул куфрда расман рўйхатдан ўтишига оид саволга жавоб
Савол:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим
Ҳурматли шайхимиз фазилатли улуғ олим Ато ибн Халил, сизни Аллоҳ ҳифзу ҳимоя қилсин.
Индонезиядаги Ҳизб ут-Таҳрирга тааллуқли муҳим савол:
Мендан Индонезиядаги мусулмон ёшлар Ҳизб ут-Таҳрирнинг Индонезия жумҳурияти ҳукумат ишлари бўйича вазирлигида расман рўйхатдан ўтиши ҳақида саволлар беришди. Мен яна айрим одамларнинг (улар кўпчилик эмас) бу тўғрида: Индонезиядаги Ҳизб ут-Таҳрир ҳақ билан ботилни фарқламайди – бундан Аллоҳ асрасин – деб даъво қилишаётганига гувоҳ бўлдим.
1 – Эй шайхимиз, бу масала бўйича қониқарли жавоб нима?
2 – Ҳизбнинг Индонезия каби дорул куфрдаги ҳукуматлар қошида рўйхатдан ўтишининг ҳукми нима? Марҳамат қилиб далил келтириш кайфиятини бизга шарҳлаб берсангиз.
Аллома Шофеий «Умм»да бундай деди: «Дорул Исломдаги ҳалол дорул куфрда ҳам ҳалол, дорул Исломдаги ҳаром дорул куфрда ҳам ҳаром». Эй шайхимиз, биз сизнинг илмингиздан фойдаланишни истаймиз. Аллоҳ сизга тавфиқ берсин, хатоларингизни тўғриласин, сизни Исломий Умматга таянч қилсин. Мен Аллоҳдан уни сизнинг ҳасанотларингиз мезонига қўйишини сўраб қоламан.
Аллоҳ йўлидаги биродарингиз: Аллоҳга фақир (муҳтож) банда Ирфон Абу Навид.
Жавоб:
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Эй биродарим, ҳа, тўғри, дорул Исломдаги ҳалол дорул куфрда ҳам ҳалол, дорул Исломдаги ҳаром дорул куфрда ҳам ҳаром… Лекин сизнинг саволингиз идорий ишларга тааллуқлидир. Бу ишлар эса – хоҳ дорул куфрда бўлсин, хоҳ дорул Исломда бўлсин – мубоҳлар бобига киради. Чунки сиз масалан паспорт ёки виза олиш учун олдиндан талабнома ёзасиз ёки йўл белгиларига амал қиласиз ёки самолёт ёки поездда сафар қилиш учун чипта оласиз, ишхонадаги иш вақтингизга ёки университет ёки мактабдаги ўқув вақтларига риоя қиласиз ёки ишга ким келган ва келмаганлиги қайд қилиб борилади… Буларнинг барчаси – хоҳ дорул куфрда бўлсин, хоҳ дорул Исломда бўлсин – жоиз бўлган идорий ишлардир. Сиз уларга амал қилишингиз мумкин. Балки сиз айрим идорий услубларни дорул куфрдан дорул Исломга олиб келишингиз ҳам мумкин. Умарнинг рум ва форсдан девонларни, яъни ғанимат-ўлжаларни фуқароларга тақсимлаш учун уларнинг исмларини рўйхатга олишни олиб келгани маълум:
Ибн Абу Шайба ўзининг «Мусаннаф»ида Абу Саламадан, у Абу Ҳурайрадан ривоятни қилди: у Умар ҳузурига Баҳрайндан келган эди. У бундай деди: мен унинг (Умарнинг) олдига келиб у билан хуфтон намозини ўқидим. У менинг унга салом берганимни кўриб: «Нима олиб келдинг?» деди. Мен: Беш юз минг олиб келдим, дедим. Шундан кейин у одамларга: «Менга кўп мол келди, хоҳласангиз сизларга уни бирма-бир санаб берайлик, хоҳласангиз тенгма-тенг ўлчаб тортиб берайлик» деди. Шунда бир киши: Эй мўминлар амири, мен анави ажамларнинг қарзларни девон қилиб ёзишганини ва одамларга ўшанинг асосида беришганини кўрганман, деди. Шундан кейин Умар девонларни тузиб, муҳожирларга улар олаётган беш минг устига яна беш минг, ансорларга тўрт минг устига яна тўрт минг, Набий САВ аёлларига ўн икки минг устига яна ўн икки минг қўшиб беришни жорий қилди».
Энди сизнинг: Ҳизбнинг Индонезия ҳукумати қошида рўйхатдан ўтишининг ҳукми нима? — деган саволингизга қайтамиз.
Бўлган бу иш маълум ва хабардор қилиб қўйиш бобига киради. Яъни биз уларни Ҳизб исми, программаси, олиб борадиган ишидан… хабардор қилиб қўямиз. Булардан хабардор қилиб қўйишнинг ҳеч зарари йўқ. Агар қайсидир давлат ҳукумати хабардор қилишимизни куфр қонунларига амал қилишга мажбурламай қабул қиладиган бўлса, Ҳизбни бир идорий иш сифатида рўйхатдан ўтказамиз. Бугунги кунда давлатлар бизни шу асосда — куфр қонунларига амал қилишга мажбурламай рўйхатдан ўтказишни қабул қилмади. Фақат уч давлат: Ливан, Индонезия ва Тунис қабул қилди, холос. Ҳатто бу уч давлат ҳам Ҳизбни рўйхатдан ўтказишни бекор қилиш учун турли баҳоналар қидирмоқда.
Маълумот учун шуни айтамизки, ҳизб-партияларнинг маълум ва хабардор қилиб қўйиши билангина кифояланиш усмоний давлат қолдирган таъсирлардан биридир. Чунки 1909 йилдаги ҳизблар ҳақидаги қонун ҳизбдан фақат ҳизб номи ва расмий қароргоҳи ҳақида хабардор қилиб қўйишни талаб қилади. Бу қонун Ливанда ҳозиргача кучда турибди. Чунки улар ҳозиргача унинг ўрнини босадиган бирон қонунга келиша олишмади. Шунинг учун Ҳизбни у ерда рўйхатга олишлари «усмоний давлатнинг 1909 йилдаги қонуни»га ишора қилган ҳолда бўлган.
Хулоса: дорул куфрдаги ҳаром дорул Исломда ҳам ҳаром, яъни масалан хамр (маст қилувчи ичимлик) дорул куфрда ҳам, дорул Исломда ҳам ҳаром. Агар дорул куфрда яшаётган мусулмон уни ичса ҳаром иш қилган бўлади…
Мубоҳга нисбатан ҳам шундай. Чунки идорий ишларга амал қилиш, масалан эрталаб соат саккиздан кундузги соат иккигача ишлашга давомли амал қилиш дорул Исломда мубоҳ бўлди. У дорул куфрда ҳам мубоҳ. Бу Ҳизбни рўйхатдан ўтказиш ёки паспорт олиш ёки виза олишга ҳам тўғри келади. Лекин Ҳизбни куфр қонунларига амал қилиш шарти билан рўйхатдан ўтказиш асло жоиз эмас. Чунки бу ҳаромдир. Худди шу каби паспортни хамр ичиш шарти билан олиш ҳам асло жоиз эмас ва ҳоказо.
Яъни идорий ишлар агар дорул Исломда мубоҳ бўлса, улар дорул куфрда ҳам – агар уларда ҳаромни қилиш шарт қилиб қўйилмаса – мубоҳдир. Шунинг учун Индонезияда Ҳизбнинг рўйхатга олингани маълум ва хабардор қилиб қўйиш бобидан бўлган бир идорий ишдир, унда куфр қонунларига ҳеч қандай амал қилинмайди. Қайси давлат маълум ва хабардор қилиб қўйиш бобидан бизни идорий рўйхатга олишни қабул қилса, бунда куфр қонунларига амал қилишга мажбур қилинмаса, бу жоиздир. Аммо агар куфр қонунларига амал қилиш мажбуриятини шарт қилиб қўйишадиган бўлса у ҳолда ҳаром бўлиб, асло жоиз бўлмайди. Бу мавзу сизга тиниқлашган бўлса керак деб умид қиламан.
Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рашта
11 робиул-аввал 1435ҳ
12 январ 2014м
Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз
Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги
Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги
Насроний аёлга никоҳ қилганда валий тўғрисидаги саволга жавоб