Капитализм инсонларни бахтсиз қилади, Ислом эса, уларга хотиржамлик бахш этади
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Капитализм инсонларни бахтсиз қилади, Ислом эса, уларга хотиржамлик бахш этади
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Британиядаги расмий вакили Яҳё Нисбат матбуот баёнотида қуйидагиларни таъкидлади:
Илмоний капитализм жаҳон иқтисодиётига ҳукмронлик қилаётган бугунги кунда қашшоқлик шу даражада кучайдики, дунё бойлигининг тўртдан уч қисми ҳозир дунё аҳолисининг атиги ўндан бир қисми қўлида қолди. Илмоний капитализм ҳеч бир назоратсиз бойлик кетидан қувишга тарғиб қилади. Бунинг аччиқ-аламларини бугун Ғарбдаги оддий инсонлар тотмоқдалар… Бугун «ўрмон қонуни», «энг зўр омон қолади», «ҳақиқат кучда» каби иборалар илмоний капитализм моҳиятининг энг тўғри тарифига айланди. Капиталистик иқтисоднинг мўртлиги, шунингдек, дунё миқёсидa ва Британия каби капиталистик давлатларнинг ўзида ҳам ҳокимиятнинг тенгсиз тақсимлангани ҳар қачонгидан кўпроқ фош бўлди. Шу боис, келажак порлоқ кўринмаяпти. Аҳвол шундай давом этаверса, бу асло норозилик қишининг сўнгиси бўлмайди.
Дарҳақиқат, Аллоҳ Таоло Ўзининг Росулига ҳидоятни ва муфассал бошқарув тузумини, шунингдек, очкўз элитанинг истаклари унга етиб боришига йўл қўймайдиган иқтисодий низомни нозил қилди. Исломдаги иқтисод низоми Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатида татбиқ қилинса, бойлик хусусий ва жамоат бойлигига ажратилади. Чунки Ислом омма ресурсларининг хусусий компанияларга сотилишига йўл қўймайди. Шунингдек, ҳукмдордан ҳисоб сўраш фақат оммавий ахборот воситаларига топшириб қўйилмайди, чунки агар уларга топшириб қўйилса, коррупцион элитанинг жавобгарликка тортилмай қолиши кафолатланган бўлади. Зеро, муаммо шунчаки самарасизликдан кўра бир мунча мураккабдир. Бас, шундай экан, Аллоҳ Таолонинг қулларига буюк неъмат ато этганини, яъни уларга Росули Муҳаммад алайҳиссаломни бутун олам учун раҳмат қилиб юборганини эслаш ҳамда ушбу қора кунларда ҳақиқий жиноятчини тўғри топиб кўрсатиш вақти келди. Ҳеч шубҳа йўқки, ҳақиқий жиноятчи капиталистик мафкурадир.
Аллоҳ Таоло бундай деган:
﴿وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكاً وَنَحْشُرُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَعْمَى﴾
«Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, унга танг-бахтсиз ҳаёт бўлур, уни қиёмат куни кўр ҳолда тирилтирурмиз» [Тоҳа 124]
Роя газетасининг 2022 йил 5 январ чоршанба кунги 372-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми