Каримов ўлди, лекин унинг зулми шу бугунгача давом этмоқда

بسم الله الرحمن الرحيم
Каримов ўлди, лекин унинг зулми шу бугунгача давом этмоқда
Хабар: 2020 йил 17 октябрда Ўзбекистон телевидениеси “Ношукурлар қисмати” номли кўрсатувни намойиш этди. У ахборот кўрсатуви бўлиб, унда 18 йил қамоқда ўтирган Ҳизб ут-Таҳрир йигитлари ҳақида сўз боради. Улар қамоқдан чиққанларидан кейин Исломий Халифаликни тиклашга бўлган даъватларини янгидан бошлаганлар. Кўрсатувда даъво қилинишича, бу йигитлар қамоқдан чиққанларидан кейин Маҳмуд Абдулмўмин исмли таниқли шахс билан фейсбук орқали боғланиб, Ҳизб фаолияти ва акциялари ҳақидаги маълумотларни олганлар. Унда менинг “Ислом Абу Халил” деган исмим ҳам тилга олиниб, мени у ердаги даъват йигитларини пул юбориб, молиявий ёрдам билан доимий таъминлаганликда айблашган. Улар Ҳизбни террорчиликда ҳам айблашган. Ваҳоланки, Ўзбекистон ҳукумати уни илгари экстремизмда айблар эди.
Изоҳ: Бу кўрсатув Ўзбекистон махсус хизматининг ишларидан бири ва жиноятчи Каримов сиёсати натижасидир. Унинг даврида зулм жуда авж олиб, Ҳизб йигитларидан бир қанчаси узоқ йиллар давомида ўлдириб юборилган эди. Ҳозирда ҳам янги ҳукумат йигитларга зулм қилишда ва даъватни кўтариб чиқаётганларга қарши туҳмат тошларини отишда жиноятчи Каримов изидан бормоқда. Шунинг учун ҳам ҳозир бу ҳукумат ўнлаб йиллар қамоқда ётиб чиққан йигитларни яна қамоққа ташламоқда. Бу йигитлар даъватни кўтариб чиқиш, Ўзбекистон мусулмонлари ҳам, ер юзидаги қолган мусулмонлар ҳам азиз бўладиган Исломий ҳаётни қайта бошлаш учун ҳаракат қилиш бўйича ўзларининг уммат ичидаги табиий фаолиятларига қайтган эдилар. Мана энди бу ҳукумат яна ўзининг экстремистик ва террорчилик сиёсатига қайтиб, уларни қамоққа ташламоқда, уларни тасвирга тушириб, уларга таҳдид қилмоқда, уларни Ҳизбга ва даъватга қарши гапиришга мажбурламоқда, Ҳизб ва унинг йигитларига қарши туҳмат тошларини отмоқда. Мени эса у ердаги йигитларга улкан миқдордаги маблағларни юборишда айбламоқда. Ваҳоланки, бу ёлғон ва бўҳтондир. Чунки мен мана шу ҳукумат зулми остида яшаётган яқинларимдан бошқа бирон кишига пул юбормаганман. Бу ҳукумат одамлари вақти-вақти билан у ердаги уйимизга бориб, бостириб кириб, мени топиб, қамаш мақсадида сўраб-суриштиришмоқда.
﴿ مَا لَكُمْ كَيْفَ تَحْكُمُونَ ﴾
“Сизларга нима бўлди?! Қандай (ноҳақ-нораво) ҳукм чиқармоқдасизлар-а?!”.
Эй Ўзбекистон ҳукумати!
Даъватга қарши сен қилаётган шунча туҳмат ва бўҳтонлар, сен тўқиётган шунча ёлғонлар, даъват йигитларини қамоққа ташлаб, уларга қарши террорни амалга оширишинг даъватни асло тўхтатолмайди. Зеро, сен даъватни асло йўқ қилолмайсан. Чунки у Ўзбекистондаги мусулмон халқ ақидасининг таркибий қисмидир. Шунинг учун ҳам эски ҳукумат, яъни Каримов ҳукумати қанчалик уринмасин, даъватни йўқ қилолмади. Чунки бу даъват Аллоҳ динига ва Аллоҳ шариатини ҳукмрон қилишга бўлган даъват бўлиб, Аллоҳ Субҳанаҳу уни ҳам, унинг кўтариб чиқиб, унга ҳаракат қилаётганларни ҳам муҳофаза қилади. Ўзбекистоннинг мусулмон аҳолиси Ҳизбнинг аслида қандай ҳизб эканини яхши билади. Зеро, нафақат бутун уммат, балки бутун олам унинг пайғамбарлик минҳожидаги иккинчи рошид Халифаликни тиклаш орқали Исломий ҳаётни қайта бошлашга ҳаракат қилаётган сиёсий ҳизб эканлигини билади. Шунинг учун сен уни ва унинг даъватини хунук кўрсатишга қанчалик уринмагин, унинг йигитларини қанчалик террор қилиб, унга қарши қанчалик туҳмат тошларини отмагин, у ўз аҳлини асло алдамайдиган йўлбошчи бўлиб қолаверади, Ислом байроғини кўтариб чиқаверади, Ўзбекистондаги, ер юзининг шарқу ғарбидаги террорчи ҳукуматлардан иборат золимлар ва экстремистларнинг тожу тахтларини ағдариб ташлашга ҳаракат қилиб, воқе ҳаётда бу байроқни ўрнатади.
Эй Ўзбекистондаги аҳлимиз!
Наҳотки, сизлар Аллоҳ рози бўладиган ва сизлардан ҳам рози бўладиган улуғ, адолатли, азизлик ҳаётига талпинмасангиз?! Ахир қачонгача ҳокимларнинг зулмига ва уларнинг чириган, бадбўй капиталистик тузумларига сукут қилиб тураверасиз?! Халос бўлишингиз, қутулишингиз, муаммоларингиз ҳал бўлиши, уйғониб, юксалишингиз, азизликка эришишингиз ва адолатдан баҳраманд бўлишингиз фақат Ислом, унинг бошқаруви ва давлати билангина бўлишини тушуниб етишингиз вақти келмадими, ахир?!…
Зеро, Аллоҳ Субҳанаҳу фаолият олиб бораётган содиқ мусулмонларга Халифалик бўлишини ваъда қилган. Расулуллоҳ ﷺ ҳам у ҳақида башорат берганлар. Демак, Аллоҳ Субҳанаҳу ваъдасини ва Расулуллоҳ ﷺ башоратини рўёбга чиқариш учун ҳаракат қилишингиз вақти келди. Зеро, Аллоҳдан кўра ростгўйроқ, У Зотдан кўра аҳди ва ваъдасига вафодорроқ ким бор?! Аллоҳ Таоло деди:
﴿ وَعَدَ اللَّـهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُمْ فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ ﴾
“Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (иймон-эътиқодли) зотларни (ер юзига) халифа-ҳукмрон қилганидек, уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ваъда қилди”.
Ҳизб ут-Таҳрир Марказий медиаси радиосига
Ислом Абу Халил ёзди
Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз
Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги
Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги
Насроний аёлга никоҳ қилганда валий тўғрисидаги саволга жавоб