Ким уни покласа, батаҳқиқ нажот топибди!
Ким уни покласа, батаҳқиқ нажот топибди!
Кириш (давоми)
بسم الله الرحمن الرحيم
Инсон атрофидаги нарсалар ва бўлаётган воқеларга ўзида мавжуд бўлган, ишонган бир қоидага асосланган ҳолда ҳукм чиқариши унинг ақлияси, дейилади. Масалан, инсон борлиқни яратувчиси бор, у яратувчи Аллоҳ, деб ишонган бўлса, бу ишончи ортидан нарсалар ва воқеаларга нисбатан ечим беришда Аллоҳ нозил қилган аҳомлар бўйича ҳукм чиқарса, бу нарса ушбу инсоннинг ақлиясини Исломий ақлия эканини билдиради.
Инсон ўзидаги бор ишончига асосланган ҳолида, юқорида айтиб ўтганимиз, ғариза ва узвий эҳтиёжлар талабларини қондирса бу инсоннинг нафсияси дейилади. Масалан, инсон борлиқни яратувчиси бор, у яратувчи Аллоҳ, деб ишонган бўлса, бу ишончи ортидан нарсалар ва воқеаларга нисбатан ечим беришда Аллоҳ нозил қилган аҳомлар бўйича ҳукм чиқарса ва ғариза ва узвий эҳтиёжларининг талабларини ана шу ечимлари, ҳукмларига монанд равишда қондирса бундай инсоннинг нафсиясини Исломий нафсия эканини билдиради.
Шу иккала хислатни ўзида жамлаган, яъни атрофида бўлаётган воқеа, ҳодислар ва нарсаларга Аллоҳнинг нозил қилган аҳкомлари билан ҳукм чиқарган ва ғариза-узвий эҳтиёжлар талабларини ана шу аҳкомларда белгиланган чегаралардан четга чиқмасдан қондирган инсонни Исломий шахсия дейилади.
Демак, ушбу янги рукнда мусулмон банда ўзини Аллоҳ айтганидек қилиб тарбия қилиши, нафсининг тарбиясида эътибор қаратиши лозим бўлган мавзулар тўғрисида сўз юритамиз.
Шунга кўра, инсон ақлиясининг ўзигина Исломий бўлиб, кишининг шариат ҳукмлари асосида нарса ва ҳодисалар устидан ҳукм чиқариши, ҳалол ва ҳаромни ажратиши, онги ва тафаккури пишиб етилиши, балоғат ва фасоҳат билан гапириши, ҳодисаларни тўғри таҳлил этиши каби ишларнинг ўзи нафсиянинг Исломий бўлишига кифоя қилмайди. Бунинг учун айни пайтда нафсия ҳам Исломий бўлиб, шахс ўз ғаризалари ва узвий эҳтиёжларини Ислом асосида қондириши, намоз ўқиши, рўза тутиши, закот бериши, ҳаж қилиши, ҳалолни қилиб, ҳаромдан тийилиши, Аллоҳ яхши кўрадиган одамга айланиши, унинг фарзларини адо этиши, Парвардигорига янада яқин бўлиш учун нафл амалларга ҳам ҳарис бўлиши, ҳодисалар қаршисида одил ва холис туриб, яхшиликка буюриб ёмонликдан қайтариши, Аллоҳ учун яхши кўриб, Аллоҳ учун ёмон кўриши, одамларга гўзал хулқ билан муомала қилиши каби вазифаларни адо этиши ҳам лозим бўлади.
Шунингдек, нафсия Исломий бўлиб, ақлия Исломий бўлмаса, шахсия Исломий бўлолмайди. Аллоҳга билмай ибодат қилиш кишини тўғри йўлдан оздириши ҳам мумкин. Масалан, у ҳаром қилинган кунда рўза тутиши, макруҳ вақтларда намоз ўқиши, жиноятдан қайтариш ўрнига олқишлаши, судхўрлик билан топган пулини Аллоҳ йўлида садақа қилиши ва бу билан гуноҳга ботиши, яъни яхши иш қилдим, деб ўйлаб, ёмон ишни қилиши, хуллас, ўз ғаризалари ва узвий эҳтиёжларини Аллоҳ ва Пайғамбари буюргандан бошқача тарзда қондириши мумкин.
Исломий шахсияга эга бўлиш – камчиликлардан бутунлай холи бўлиш, деган маънони англатмайди. Чунки инсон фаришта эмас. У гуноҳ қилади, орқасидан истиғфор айтиб, тавба қилади. Савоб қилади-да, орқасидан Аллоҳга фазлу марҳамати, ҳидояти учун ҳамд айтади. Аммо бу жузъий камчиликлар шахсияга таъсир этмайди.
وَالَّذِينَ إِذَا فَعَلُوا فَاحِشَةً أَوْ ظَلَمُوا أَنْفُسَهُمْ ذَكَرُوا اللَّهَ فَاسْتَغْفَرُوا لِذُنُوبِهِمْ وَمَنْ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلَّا اللَّهُ وَلَمْ يُصِرُّوا عَلَىٰ مَا فَعَلُوا وَهُمْ يَعْلَمُونَ * أُولَٰئِكَ جَزَاؤُهُمْ مَغْفِرَةٌ مِنْ رَبِّهِمْ وَجَنَّاتٌ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا ۚ وَنِعْمَ أَجْرُ الْعَامِلِينَ
“Ва улар фаҳш иш ёки ўзларига зулм қилган чоғларида (яъни Аллоҳ рози бўлмайдиган бирон иш қилганларида) Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишни сўрайдилар, гуноҳларини Аллоҳдан ўзга ким ҳам мағфират қиларди? Ва улар, билиб туриб, қилган гуноҳларида бардавом бўлмаслар. Ана ўшаларнинг мукофотлари Роббиларидан бўлган мағфират ва остидан анҳорлар оқиб турган жаннатлар бўлиб, улар унда абадий қолурлар. Амал қилувчиларнинг ажри қандай ҳам яхши!”. (Оли Имрон.135-136)
Мусулмон киши исломий маърифатини ошириш билан ўз ақлиятини ривожлантиргани сари ва итоат этишларни кўпайтириш билан, ўз нафсиятини кучайтиргани сари бир чўққидан иккинчи чўққи томон юксалиб бораверади. Ана шунда у, ҳам дунёни ва ҳам охиратни қўлга киритади. Бир вақтнинг ўзида у ҳам меҳроб ошноси ва ҳам жиҳод паҳлавонига айланади. Унинг энг буюк сифати Аллоҳ Таъолонинг, Яратувчисининг, Бор қилувчисининг бандаси эканидир.
Ҳақиқий Кучли ва Азиз зот Унинг Ўзидир. У кимни ғолиб этса, мағлуб бўлмас, мағлуб этса, ғолиб бўлмас. У бандасига жуда ҳам яқин, дуо қилса, ижобат қилади. У бандалари устидан ҳукмрон, айни пайтда ўта лутфли ва ҳар ишдан хабардордир.
Шундай экан, эй мусулмон дўстим, Аллоҳнинг розилигига, мағфиратига, жаннатига, нусратига ва икки дунё муваффақиятига шошилинг!
وَفِي ذَٰلِكَ فَلْيَتَنَافَسِ الْمُتَنَافِسُونَ
“Ва шу нарса учун мусобақа қилувчилар мусобақа қилсинлар”. (Мутаффифун. 26)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Зайниддин.
26.02.2017й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми