Ким уни покласа, батаҳқиқ нажот топибди!
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ким уни покласа, батаҳқиқ нажот топибди!
Сўзлашиш одоби
(2-қисм)
1. Дарс бериш одоби
Муаллимнинг ўз толибларига дарс ўтиши ҳамда улар билан сўзлашиш тартиблари хусусидаги суҳбатимизни давом эттирамиз.
Умидни кенг ёйиб, Аллоҳнинг раҳмати, нусратидан умидсизлантирмаслик.
Абу Мусо Ашъарий айтади:
«بَعَثَنِي رَسُولُ اللَّهِ وَمُعَاذًا إِلَى الْيَمَنِ فَقَالَ: ادْعُوَا النَّاسَ وَبَشِّرَا وَلَا تُنَفِّرَا …»
«Пайғамбар (с.а.в.) мен билан Муозни Яманга юбораётиб: «Одамларни даъват қилинглар, қизиқтиринглар, бездириб қўйманглар…», деганлар» (муттафақун алайҳ). Жундуб ривоят қилади: Пайғамбар с.а.в.:
«أَنَّ رَجُلاً قَالَ: وَاللَّهِ لاَ يَغْفِرُ اللَّهُ لِفُلاَنٍ، وَأَنَّ اللَّهَ تَعَالَى قَالَ: مَنْ ذَا الَّذِي يَتَأَلَّى عَلَيَّ أَنْ لاَ أَغْفِرَ لِفُلاَنٍ، فَإِنِّي غَفَرْتُ لِفُلاَنٍ وَأَحْبَطْتُ عَمَلَكَ أَوْ كَمَا قَالَ»
«Аллоҳга қасамки, Аллоҳ фалончини кечирмайди, деган одамни гапириб: «Кейин Аллоҳ Таоло: «Мени фалончини кечирмайди, деб қасам ичгани сен ким бўлиб қолибсан? Мен фалончини кечирдим, сенинг эса амалингни бекор қилдим», дейди», дедилар ёки шунга ўхшаш гапни айтдилар». Муслимдан. Абу Ҳурайра р.а. ривоят қилишича, Пайғамбар (с.а.в.):
«إِذَا قَالَ الرَّجُلُ هَلَكَ النَّاسُ فَهُوَ أَهْلَكُهُمْ»
«Агар киши одамлар ҳалок бўлди, деса, демак, унинг ўзи уларнинг ҳалок бўлувчироғидир», дедилар. Муслимдан.
Умидни кенг ёйиш тингловчини қаноатлантирадиган, унга таъсир этадиган гап билан бўлади. Бу мақсадни фақат Қуръон ва Суннатгина рўёбга чиқара олади. Агар ҳужжат муайян воқе билан боғлаб, тушунтирилса, унинг таъсири кўпроқ, чуқурроқ бўлади. Қачонки, мўминда умид пайдо бўлса, ана шу умид уни журъатига журъат қўшади, шижоатлантиради ҳамда аниқ мақсад сари дадил қадам босишга ундайди. Умматнинг ишларининг охири яхши бўлиши хусусида Пайғамбар (с.а.в.) шундай дейдилар:
أُمَّتِى كَالْمَطَرِ لاَ يُدْرَى الْخَيْرُ فِى أَوَّلِهِ أَوْ آخِرِهِ
«Умматим ёмғирга ўхшайди. Яхшилик унинг аввалидами, охиридами, билиб бўлмайди».
وَاهًا لإِخْوَانِي
«Воҳ, менинг биродарларим»,
طُوبَى لِلْغُرَبَاءِ
«ғарибларга жаннат бўлсин»,
إِنَّ لِلَّهِ عِبَادًا لَيْسُوا بِأَنْبِيَاءَ وَلاَ شُهَدَاءَ …
«Аллоҳ Таолонинг Пайғамбарлар ҳам, шаҳидлар ҳам бўлмаган шундай бандалари борки…».
Аллоҳ Субҳанаҳу иймон эгаларини шу дунёда ҳам, охират ҳаётида ҳам буюк хурсандчиликлар кутиб турганидан огоҳ этиб шундай дейди:
كُنْتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ
– “…умматларнинг энг яхшиси бўлдингиз”, (Оли имрон:110)
وَكَانَ حَقًّا عَلَيْنَا نَصْرُ الْمُؤْمِنِينَ
– “… иймон келтирган зотларни ғолиб қилиш Бизнинг зиммамиздаги ҳақ бўлган”, (Рум:47)
إِنَّا لَنَنصُرُ رُسُلَنَا وَالَّذِينَ آمَنُوا فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا
– “Албатта Биз пайғамбарларимизга ва иймон келтирган зотларга ҳаёти дунёда ёрдам берурмиз”, (Ғофир:51)
وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنْكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُم فِي الآرْضِ
– “Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (иймон-эътиқодли) зотларни (ер юзига) халифа-ҳукмрон қилганидек, уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ваъда қилди”, (Нур:55)
وَاذْكُرُوا إِذْ أَنْتُمْ قَلِيلٌ مُسْتَضْعَفُونَ فِي الآرْضِ تَخَافُونَ أَنْ يَتَخَطَّفَكُمْ النَّاسُ فَآوَاكُمْ وَأَيَّدَكُمْ بِنَصْرِهِ
– “Ва сизлар ерда (яъни Маккада) озчилик ва заиф-бечора бўлган ҳолларингизда, одамлар (яъни Макка мушриклари) сизларни талаб кетишларидан қўрқиб турган пайтингизда (Аллоҳ) сизларга жой бериб (яъни Мадинага кўчириб), Ўз ёрдами билан қўллаб-қувватлаганини эслангчи!”, (Анфол:26)
وَمَا النَّصْرُ إِلاَ مِنْ عِنْدِ اللَّهِ
– “Аслида ғалаба фақат Аллоҳ ҳузуридан келур”, (Оли имрон:126)
إِنَّ اللَّهَ لاَ يُخْلِفُ الْمِيعَادَ
– “Албатта Аллоҳ ваъдасига хилоф қилмагай!”, (Оли имрон:9)
وَمَنْ أَصْدَقُ مِنْ اللَّهِ قِيلاً
– “Аллоҳдан кўра ростгўйроқ ким бор?!”, (Нисо:122)
ثُلَّةٌ مِنْ الآوَّلِينَ وَثُلَّةٌ مِنْ الآخِرِينَ
– “(Ўнг томон эгалари бўлмиш саодатманд кишилар) аввалги (уммат)лардан ҳам кўпчилик, кейингилардан (яъни Муҳаммад алайҳис-салом умматларидан) ҳам кўпчиликдир”, (Воқеа:39,40)
ثُلَّةٌ مِنْ الآوَّلِينَ وَقَلِيلٌ مِنْ الآخِرِينَ
– “(У пешқадамлар), аввалги (уммат)лардан кўпчилик, кейингилардан (яъни Муҳаммад алайҳис-салом умматларидан) эса оздир”. (Воқеа:13,14)
Аллоҳ Субҳанаҳу барча иймон эгаларини шу дунё азизлигини ҳамда охират ҳаётида ҳам Ўзи рози бўлган солиҳ инсонлардан бўлишимизни насиб этсин.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Зайниддин
19.04.2019й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми