Конго демократик республикасидаги сиёсий кризисни ҳал қилиш учун кўпчилик билан мухолафат ўртасида тузилган битим
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Конго демократик республикасидаги сиёсий кризисни ҳал қилиш учун кўпчилик билан мухолафат ўртасида тузилган битим
Шаъбон Муаллим қаламига мансуб
2015 йил 17 январда Конго парламенти сайловларга оид қонунни имзолаган. Бу қонун учун эса (2016 йилга белгиланган) келаси сайловлардан олдин аҳолини рўйхатга олиш зарур. Ўша йилнинг 19 январида Киншаса университети талабалари етакчилигида норозилик намойиши бошланди. Намойишга президент Кабиланинг аҳолини рўйхатга олиш ўтказилгунга қадар бир йил ҳокимиятда қолишига рухсат берувчи қонун таклифи сабаб бўлди. Полиция билан намойишчилар ўртасида юз берган тўқнашувда камида 42 шахс ҳалок бўлди.
Узоқ музокаралардан сўнг Конго демократик республикаси пойтахти Киншасада асосий мухолафат гуруҳи билан Кабила раҳбарлигидаги ҳукумат ўртасида кенгқамровли сиёсий тинчлик битими имзоланди. Битимга кўра, ҳукумат конституцияга ўзгартириш киритмасликка ва президент эса 2017 йил тугашидан олдин лавозимини тарк қилишга рози бўлди. Битимда мухолафат раҳбари Этьен Чисикеди битим ижросини назорат қилиши ҳамда бош вазир мухолафат томонидан тайинланиши шарт қилинди.
Конго Миллий Епископ Конференцияси раиси Марсел Утумби бундай деди: «Республика президенти аппаратининг 2016 йил 19 декабрда тамом бўлган сўнгги иккинчи муддати янгиланиши мумкин эмас. Давлат президенти учинчи марта раҳбарлик қилишга асло ҳаққи йўқ. Қонунчиликка асосланган миллий маҳаллий президентлик сайлови 2017 йил декабри охирига қадар ўтказилади».
Ҳукумат матбуот воизи Ламберт Менде бундай деди: «Бу Африка Иттифоқи комиссариатида эришилган келишувнинг давоми. Биз ўша келишувни маълум даражада кенгқамровли эканини ҳис этяпмиз. Аммо афсуски, бу келишув, умид қилганимиздек кенгқамровли эмас, чунки бунда демократияни ҳурматлаш мафкураси етишмаяпти».
Ушбу келишувга биноан, Жозеф Кабиланинг иккинчи ва охирги президентлик муддати ўтган йилнинг 19 декабрида тамом бўлиши керак эди, аммо у ҳамон қудратда турибди. У ўрнига вориси келмагунча асло алмашмайди ва буни 2017 йил охирига қадар амалга ошириб бўлмайди ҳам.
Катанга вилояти собиқ ҳокими Моис Катумби етакчилигидаги мухолафат Кабила қудратда қолиш учун сайловларни қасддан кечиктирган, демоқда. Конго демократик республикасида президентдан кейин иккинчи кучли шахс ҳисобланган Катумби Тараққиёт ва Демократия партиясидан Жозеф Кабила томонидан чиқариб юборилган.
Кабила кўп ҳам халқ қўлловига эга эмас. Халқ қўлловига эга эмаслиги фақат Конгодаги курашлар сабаблигина эмас, балки бунга одамлар орасида кенг тарқалган гап-сўзлар ҳам сабаб бўлган. Кабила ўзи ва оиласи учун бойлик орттиришдан ўзга ташвиш билмайди, юртдаги миллионлаб камбағалларга эса пинагини ҳам бузмайди, каби гаплар кўп. У ўзининг президентлик муддатини узайтиришга оид қонунга ўзгартиш киритиб, қудратда қолишга уриниши ортидан 2016 йил 20 апрелда Конгодаги энг катта шаҳарлардан бири Лубумбашида кучли норозилик намойиши аланга олди.
Сайловларнинг кечиктирилишига раддия сифатида, АҚШ 2016 йил 28 сентябрда Кабилага яқин доирадаги икки шахс – Жон Нумби билан полиция собиқ қўмондони Габриэль Амиси Кумбага санкция берди. Бу чора президент Кабиланинг юрт конституциясини ҳурмат қилиши учун бир огоҳлантирув сифатида бўлди.
Масофа жиҳатидан катта ва ресурсларга бой Конго демократик республикаси 1960 йил мустақил бўлганидан бери бир кун ҳам тинчлик кўрмади. Ҳокимият кўчиши ҳам Африкада энг катта ҳисобланган бу юртга улкан муаммолар туғдирди. Бундан йигирма йил муқаддам юрт қаттол урушларга ғарқ бўлди, уч миллион шахс нобуд бўлди. Конгонинг шарқий қисми исёнчилар ва ирқчи жангарилар учун паккага айланганди.
Африкада кечаётган аксар ҳолатдан фарқсиз ўлароқ, Конго демократик республикаси вазияти ҳам халқаро ўйинбошиларнинг, хусусан, АҚШ ва Европанинг янги мустамлакачилик ўйини билан боғлиқ. АҚШ билан Европа асосан хилма-хил маъданли бойликлар устида бир-бирига қарши кураш олиб бормоқда. АҚШ Конгони ўз ҳукмронлиги остига олиш учун мухолафат кучларини қўллаб-қувватлашда Уганда, Бурунди, Руанда каби қўшни давлатлардан фойдаланмоқда. Бошқа томонда эса, Франция билан Британия ўзларига малайлар касб қилишга ҳаракат қилиб, ҳатто АҚШ истакларига қарши туриш мақсадида айрим исёнчиларни ҳам қўллаб-қувватлашяпти. Шунинг учун бундай ажнабий кучлар ўртасидаги иқтисодий манфаатлар кураши Конгони бутунлай уруш гирдобига ғарқ қилди.
Роя газетасининг 2016 йил 18 январ чоршанба кунги 113-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми