| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • Устоз Сирожиддин қори биродаримизнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      01.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.02.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.02.2026
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир амири, улуғ олим Ато ибн Халил Абу Ротштанинг 1447 ҳижрий ...

      19.02.2026
      0
    • 1447-ҳижрий йил Муборак Рамазон ойи ҳилоли (янги ой)ни кузатиш натижаси ҳақида эълон

      19.02.2026
      0
    • Муборак Рамазон ойи табриги

      17.02.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Субҳ содиқ аниқ кириши билан рўзадорга еб-ичиш ҳаром бўлади

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Нима учун Яқин Шарқ аланга ичида қолди? Америка ва яҳудий вужуди олиб бораётган уруш ҳамда унинг оқибатлари ҳақида таҳлилий мулоҳаза

  • Ҳашаматли Ислом маркази ва қамоқхоналардаги “Рамазон қатағони”

  • “Маҳаллийлаштириш” ниқоби остидаги ташқи харид

  • Яқин Шарқдаги кескинлик фонида туркий давлатлар дипломатияси

  • Ғарб иккиюзламачилиги: педофилларга боқимандалик ва глобал ахлоқсизларга хушомад

  • Бугунги дунёнинг муаммоси нима?

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Коррупцияга фақат Ислом барҳам беради!

Коррупцияга фақат Ислом барҳам беради!

By htadmin
14.03.2025
506
0
Share:

Коррупцияга фақат Ислом барҳам беради!

بسم الله الرحمن الرحيم

Президент Шавкат Мирзиёев 5 март куни Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши йиғилишида иштирок этди. Йиғилишда у коррупцияга қарши кураш бўйича қатор ташаббусларни илгари сурди. Ушбу ташаббуслардан эътиборни тортганлари давлат хизматчилари даромадини декларациялашга оид қонун зарурати қайд этилиб, унинг лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилиши белгиланди. Мирзиёевга кўра, декларациялаш, ноқонуний бойлик орттиришга оид янги тартиблар киритилиши натижасида коррупция омиллари чекланади.

Озодликнинг 2025 йил 5 март кунги хабарига кўра, Мирзиёев Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгаш йиғилишида айрим раҳбарларни ортиқча ҳашамат ва дабдабага берилгани учун танқид қилган, аммо бирон раҳбар номини тилга олмаган. “Бу борада айрим раҳбарлар ўзининг камтарона турмуш тарзи билан барчага намуна бўлиш ўрнига, бундай сохта қадриятлар асирига айланиб, ноқонуний даромад топишга интилаётгани ҳам бор гап”, деган у. Ижтимоий тармоқларда эса Мирзиёев оиласи аъзолари – куёвлари ва қизларининг ҳашаматли ҳаёти ўзбекистонликлар томонидан танқид қилиб келинади. Бу борада ўтган йил ёзида Озодлик суриштируви Шавкат Мирзиëевнинг кичик қизи, Ижтимоий ҳимоя агентлиги раҳбари ўринбосари Шаҳноза Мирзиëева ва унинг эри, Президент хавфсизлик хизмати раҳбарининг эндиликда собиқ ўринбосари Отабек Умаров Тошкентда қиймати ўнлаб миллион долларга баҳоланган ҳашаматли қаср қураётганини ўртага чиқарган. На Умаров ва на Мирзиёев администрацияси суриштирув хулосаларига изоҳ бермаган. Албатта, давлат хизматчилари даромадини декларациялашга оид қонун қабул қилинган тақдирда ҳам унинг президент, оиласи ва ҳукуматга яқинлардан иборат элитага ҳеч қандай таъсири бўлмайди. У асосан пастроқ лавозимдаги раҳбарларга нисбатан ишлаши мумкин. Ўшанда ҳам ўрни келганда, эҳтиёж бўлсагина ишлайди. Чунки воқелик шуни кўрсатмоқдаки, қонунлар фақат халққа келганда ишлаяпти, “тепа”дагилар учун эмас. Фаразан, бу қонун 100% ишлайди, десак ҳам, ҳаромдан ҳазар қилмайдиган бугунги бошлиқлар уни айланиб ўтиш йўлларини топишларига ҳеч бир шубҳа йўқ.

Ташаббуслардан яна бири, коррупцияни олдини олиш – давлат хизматига профессионал ва фидойи кадрларни танлаш ҳамда уларни “ҳалоллик вакцинаси” билан эмлашдан бошланиши айтилди. Шу боис ишга олишдаги тартиб ва ёндашувларни такомиллаштириш бўйича топшириқлар берилди. Шунингдек, фикри тоза, коррупцияга тоқатсиз янги авлодни тарбиялаш мақсадида таълим масканларида ҳалоллик ғояларини сингдириш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.

Яқинда Ўзбекистонда ёшларни диний таълим олишига оид қонун қабул қилинган эди. “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, ёшларга Исломий таълим бериш батамом тақиқланди. Ушбу қонун бузилган тақдирда, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра, БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди. Шунингдек, мазкур ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади. Яъни ушбу қонун ёш авлодни Исломдан йироқ ҳолда улғайишига қаратилганига шубҳа йўқ. Бироқ ҳайрон қоларли жойи, Мирзиёев ҳукумати ёшларни Исломдан узоқлаштириш ишларини жадал олиб бораётган бир вақтда, уларнинг ҳалол бўлишларини ҳам истамоқда. Ҳолбуки, Исломсиз, Исломий тарбиясиз ҳалолликни рўёбга чиқариб бўлмайди-ку?! Бу ўзбек режимининг навбатдаги телба-тескари ишларидан бири, дейилса тўғри бўлади.   

Ўзбекистонда коррупция кўламига келсак, бунга ортиқча далил келтиришга ҳожат йўқ. Одамлар бунга ҳар қадамда дуч келмоқдалар. Кунда-кунора қайсидир мансабдор ёки давлат хизматчиси ва ёки бошқаларнинг коррупцияга қўл ургани ҳақида хабарлар чиқиб турибди. Коррупция шу даражага етиб бордики, ҳатто пора миқдорининг 1 миллион доллар ва ундан ҳам каттароқ бўлиши оддий ҳолатга айланиб боряпти. Албатта, булар фақат оммага маълум бўлганлари холос, номаълумлари эса ақлбовар қилмас даражада эканлигига асло шубҳа йўқ.

Мирзиёев ҳукумати ушбу иллатнинг омилларини йўқотиш ҳақида гапираёган бўлса-да, амалда эса коррупциянинг оқибатларига  қарши курашилаётганини кўряпмиз. Бу билан коррупцияни йўқ қилиб бўлмаслиги ойдек равшан. Яъни коррупцияга қўл урганни қамаш, ишдан олиш, қарши курашнинг янги-янги тизимларини йўлга қўйиш билан бу иллатни йўқ қилиб бўлмайди. Балки унинг илдизини аниқлаб, унга болта уриш зарур. Хўш, бу иллатнинг илдизи нима? Бу иллатнинг илдизи бугунги кунда татбиқ этилаётган капиталистик демократия тузумидир. Агар бу тузумнинг ўзи ҳақида чуқур фикрлайдиган бўлсак, унда коррупция ва бошқа жиноятларни келтириб чиқарувчи асосий учта омил борлигини кўрамиз. Биринчиси, ушбу тузумнинг нотўғрилиги. Унинг адолатсизлигини кўргандан кейин одамларда унга нисбатан ишонч бўлмаслиги табиий. Зеро, Аллоҳ таоло айтади:

وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكاً

– “Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта, унинг учун танг-бахтсиз ҳаёт бўлур”.                                              (Тоҳо:124)

Иккинчиси, бу тузумнинг ўзи коррупция ўчоғи ҳисобланади. Сабаби капиталистик демократия тузуми манфаатдорликка асосланган. Унинг татбиқи натижасида фуқародан тортиб амалдорларгача, қайси соҳада бўлмасин, одамлар фақат ўзининг шахсий манфаатини кўзлайдиган худбин кимсаларга, демакки, нафсларининг қулларига айланиб қоладилар. Нафснинг воқесини эса Аллоҳ таоло мана бундай баён қилади:

إِنَّ ٱلنَّفۡسَ لَأَمَّارَةُۢ بِٱلسُّوٓءِ

– “Албатта, нафс ёмонликка ундовчидир”.                    (Юсуф:53)

Учинчиси, ушбу тузум қонунларига нисбатан инсонларда ҳурмат-эҳтиром йўқлигидир. Одатда, одамлар инсон ақли маҳсули бўлган қонунларни бузиш ёки айланиб ўтишдан тап тортмайдилар. Коррупцияга қўл ураётган кимсаларда бу дунёда ҳам, Охиратда ҳам жавобгарлик масъулияти сезилмайди. Устига-устак ҳукумат тепасида ўтирган мансабдорлар жазосиз қолиб, фақат қуйи поғонадаги раҳбар ва ходимларнинг жазоланиши ҳам тузумга нисбатан ҳурматсизликни янада оширади. Росулуллоҳ ﷺ дедилар:  “Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, агар Муҳаммаднинг қизи Фотима ўғрилик қилса ҳам, албатта, қўлини кесган бўлардим. Эй одамлар, албатта, сиздан олдин ўтганларнинг ҳалок бўлишлари ичларидан шарифлар ўғрилик қилишса қўйиб юбориб, заифлар ўғрилик қилса жазони қоим қилишлари сабабидан бўлган”. Бу ўринда Росулуллоҳ ﷺнинг сўзлари ўғриликдан бошқа жиноятларга ҳам тегишли.

Бундан ташқари, бугунги давлат раҳбарларининг ўзлари ҳам бош коррупционер, десак адашмаймиз. Чунки улар айни шу бузуқ тузумнинг қуртлаган меваларидир. Шунингдек, бу раҳбарларнинг коррупцияга қарши курашишдаги мақсадлари, Исломда кўзланганидек, жамиятни мазкур иллатдан бутунлай тозалаш эмас, балки соф манфаатдир. Мирзиёев таъкидлаганидек, коррупцияга қарши курашишда эришилган натижалар халқаро рейтингларда мамлакат ўрнини яхшилайди. Бу ўз навбатида инвестициялар оқимига ижобий таъсир қилади. Яқинда Халқаро коррупция индексида Ўзбекистоннинг аҳволи ёмонлашганлиги ҳақида маълумот берилди. Бу ҳақда “Transparency International” коррупцияга қарши кураш ташкилотининг “Коррупцияни аниқлаш” индексида келтирилган. Унга кўра, Ўзбекистон 2024 йилда 180 мамлакат ўрин олган коррупция бўйича рейтингда 121-ўринни эгаллаган. Юқорида келтирилган давлат хизматчилари даромадини декларациялашга оид қонунни қабул қилишдан кўзланган мақсад ҳам Ўзбекистон рейтингини яхшилаш холос. Демак, асосий мақсад коррупция бўйича Ўзбекистон рейтингини яхшилаш билан инвестициялар оқимини жадаллаштириш эканлиги очиқ кўриниб турибди. Қолаверса, бундай иллатга қарши курашиб, уни таг-туги билан йўқотиб бўлмаслигини ўзбек ҳукумати ҳам жуда яхши билади. Ҳа, демократик тузум татбиқ бўлар экан, уни асло йўқотиб бўлмайди. У ҳатто бундай тузумнинг муҳим таркибий қисмларидан бири бўлиб, худди сиам эгизакларига ўхшайди. Ва ушбу тузумда раҳбарлик лавозимига тайинланаётган ҳар қандай инсоннинг – хоҳ у президент бўлсин, хоҳ бошқа ҳокимлар бўлсин – асосий мақсади бойлик орттириш бўлади.

Албатта, Исломда коррупция жиноят ҳисобланади. Коррупциядек ёмон иллатни йўқ қилишнинг ягона йўли Исломни тузум сифатида татбиқ қилишдир. Зеро, ушбу илоҳий низом коррупция ва бошқа жиноятларни келтириб чиқарувчи юқорида келтирилган учта асосий омилдан холидир. Ислом тузумининг тўғри асос – Ислом ақидасига қурилганлиги ҳамда ҳақ ва адолатни юзага чиқариши натижасида одамларда унга нисбатан мустаҳкам ишонч ва тақво ҳосил бўлади. Ушбу тузум татбиқи натижасида коррупцияни келтириб чиқарадиган муҳитга барҳам берилади. Ислом билан тарбияланган фуқаролар, давлат хизматчилари, катта-кичик раҳбарлар, давлат бошлиғи бўлмиш халифа – буларнинг барчаси коррупциядан ҳазар қиладиган, ҳалол ишлайдиган, қинғир йўлларга юрмайдиган тақволи кишилар бўладилар. Исломий жамиятда коррупцияни қанчадир фоизга камайтириш мақсад қилинмайди ёки қандайдир рейтинглар учун кўзбўямачилик ҳам қилинмайди, балки барча саъй-ҳаракатлар уни олдини олиб, тамоман йўқотишга қаратилади. Ислом Аллоҳ таоло томонидан неъмат қилиб берилган илоҳий низом экан, унга барча бирдек ҳурмат-эҳтиром кўрсатиб, уни бузиш ёки айланиб ўтишга уринмайди. Зотан, Ислом инсоннинг ноқис ақлидан келиб чиққан яроқсиз тузум эмас, балки барча оламлар Яратувчиси – Аллоҳ таоло тарафидан нозил қилинган илоҳий низом бўлгани учун ҳамма ундан ҳайбатланади, ўзи хоҳлаб итоатда бўлади. Унга итоат қилмаслик ҳам бу дунё, ҳам Охират ҳаётида юзи қаролик ва шармандалик келтириши ҳақидаги тушунчалар одамларни шариат чегарасидан чиқмасликларини таъминлайди. Шунингдек, коррупцияга қўл урган ҳар қандай одам – у оддий фуқаро ёки ҳоким бўлсин, фарқсиз – ҳеч бир истисноларсиз шаръий қозининг ҳукмига кўра жазоланади. Бунда коррупцияга қўл урган одамнинг баланд мартабали, обрўли, бой эканлиги, фалончининг пистончиси бўлишининг ҳеч эътибори йўқ. Шариат олдида ҳамма тенгдир.

Шу ўринда Ислом тарбиясини олган ва Исломий қонунлар татбиқ қилинган пайтдаги раҳбар қандай бўлиши ҳақида тарихдан бир мисолни келтириб ўтсак. Урва ибн Муҳаммад роҳимаҳуллоҳ Яманга ҳоким бўлиб кирганида шундай дейди: “Эй Яман аҳли, бу менинг уловим, агар мен Ямандан чиқиб кетишда бундан ортиғи билан кетсам, мен ўғриман!” Урва ибн Муҳаммад роҳимаҳуллоҳ Яманда 20 йил ҳукмронлик қилди ва у ўз вазифасини тугаллаб Яманни тарк этаркан, фақат туясига минган ҳолида чиқиб кетди. Унинг ёнида эса фақат қиличи ва Қуръони бор эди холос.

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин

14.03.2025й

 

+1
0

Related posts:

Коррупцияни йўқотиш учун капитализмнинг илдизига болта уриш лозим
TagsИслом барҳам беради!коррупция
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Ислом соясидаги иззат билан қуллик режими остидаги хорлик ўртасида осмон билан ерча фарқ бор!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Скандинавия: Муборак Ақсо масжиди учун намойиш

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Мигрантлар АҚШ ҳибсхоналарида ноинсоний шароитдан азият чекмоқдалар

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.03.2026

    Субҳ содиқ аниқ кириши билан рўзадорга еб-ичиш ҳаром бўлади

  • 15.03.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 15.03.2026

    Нима учун Яқин Шарқ аланга ичида қолди? Америка ва яҳудий вужуди олиб бораётган уруш ҳамда унинг оқибатлари ҳақида таҳлилий мулоҳаза

  • 15.03.2026

    Ҳашаматли Ислом маркази ва қамоқхоналардаги “Рамазон қатағони”

  • 15.03.2026

    “Маҳаллийлаштириш” ниқоби остидаги ташқи харид

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/