Кўппартиявийлик ақидада бўлинишни англатмайди
Кўппартиявийлик ақидада бўлинишни англатмайди
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ҳозирда мусулмонлар орасида турли Исломий партиялар, ҳизблар ва гуруҳлар мавжуд. Кўп мусулмонлар бу гуруҳларни умматни бўлаётганликда, фирқаланишда айбламоқдалар. Ваҳоланки, “ақидада бўлиниш” билан “гуруҳларга бўлиниш”ни ажратиб олиш зарур. Кўпинча мусулмонлар ораларида турли гуруҳлар бўлишини тақиқланишига далил сифатида қуйидаги оятларни келтиришади. Аллоҳ Таоло айтади:
وَلاَ تَكُونُواْ كَالَّذِينَ تَفَرَّقُواْ وَاخْتَلَفُواْ مِن بَعْدِ مَا جَاءهُمُ الْبَيِّنَاتُ وَأُوْلَـئِكَ لَهُمْ عَذَابٌ عَظِيمٌ
– “Ўзларига очиқ-ойдин ҳужжатлар келганидан кейин бўлиниб, ихтилофга тушганларга ўхшаш бўлманглар. Ана ўшаларга улкан азоб бордир”, (Моида:105)
إِنَّ الَّذِينَ فَرَّقُواْ دِينَهُمْ وَكَانُواْ شِيَعًا لَّسْتَ مِنْهُمْ فِي شَيْءٍ إِنَّمَا أَمْرُهُمْ إِلَى اللّهِ ثُمَّ يُنَبِّئُهُم بِمَا كَانُواْ يَفْعَلُونَ
– “Албатта, динларини парчалаб, гуруҳ-гуруҳ бўлиб олганлар билан, шубҳасиз, ҳеч бир алоқанг йўқ. Албатта, уларнинг иши Аллоҳнинг Ўзига ҳавола. Сўнгра қилган ишларининг хабарини берур”. (Анъом:159)
Аслида, ушбу оятлар нотўғри ишлатилган. Бу оятларнинг мусулмонлар орасида турли гуруҳларнинг мавжуд бўлиши мавзусига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Аслида, улар мусулмонларнинг эътиқодлари билан боғлиқдир, шариат қоидалари билан эмас.
Оятларда айтиляптики: “Ўзларига очиқ-ойдин ҳужжатлар келганидан кейин бўлиниб, ихтилофга тушганларга ўхшаш бўлманглар”, яъни аниқ эътиқод ва ишончли далиллар келтирилганидан кейин ҳам ҳақдан юз ўгириб ботилга юз тутганларга ўхшаманглар. Бу ерда гап яҳудийлар ва насронийлар ҳақида боряпти. “Ана ўшаларга улкан азоб бордир”.
Имом Байдовий бу оят тафсирини шундай келтиради:
Тавҳид, танзиҳ ва Охират ҳақида ихтилоф қиладиган яҳудий ва насронийлар каби “бўлиниб кетган ва ихтилоф қилганларга ўхшаманг”. “Уларга очиқ ҳужжатлар келганидан кейин” – ҳақиқатни ойдинлаштирувчи ва фақат бир овоздан тан олиниши керак бўлган оятлар ва далиллар. Шубҳасизки, бу тақиқ фақат асослардаги, яъни ақидадаги бўлинишга алоқадордир, иккинчи даражали фикрларга эмас, чунки Пайғамбаримиз ﷺ айтдиларки, агар кимдир ижтиҳод қилса ва тўғри топса, унга икки савоб берилади, ким ижтиҳод қилса ва хато қилса битта савоб берилади. “Уларга буюк азоб бор” – бу бўлиниб кетганларга ва уларга ўхшашларга бўлган таҳдиддир.
Юқорида келтирилган оят шариат қоидаларига эмас, балки Ислом ақидасига зид келиб, диндан чиққанларга тегишлидир. Бу оятнинг ижтиҳоднинг хилма-хиллиги мавзусига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Шу боис, ақидада бўлинишни тақиқловчи оятларни мусулмонлар орасида кўп гуруҳлар бўлишини – агар бу гуруҳларнинг барчаси шариат қонунларига асосланган бўлса – ман этишга далил қилиб келтириш нотўғридир. Бунинг акси ўлароқ, Аллоҳ Таолонинг ушбу ояти Ислом Уммати ичида яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарадиган гуруҳларнинг бўлишига яққол далил бўлади:
وَلْتَكُن مِّنكُمْ أُمَّةٌ يَدْعُونَ إِلَى الْخَيْرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ وَأُوْلَـئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ
– “Ораларингизда яхшиликка (Исломга) даъват қиладиган, маъруф ишларга буюриб, мункар ишлардан қайтарадиган бир жамоат бўлсин. Ана ўшалар нажот топгувчилардир”. (Оли Имрон:104)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Фаррух
11.08.2021й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми