Ливаннинг Триполи шаҳрида исломий маҳбусларни озод этиш талаби билан намойиш ўтказилди
بسم الله الرحمن الرحيم
Роя газетаси:
Ливаннинг Триполи шаҳрида исломий маҳбусларни озод этиш талаби билан намойиш ўтказилди
Исломий маҳбуслар оилалари Триполида жума намозидан сўнг минглаб инсонлар иштирокида намойиш ўтказди. Ушбу намойиш маҳбуслар бошлаган очлик эълони билан бир вақтда ҳамда парламент сайловидан олдин уларга нисбатан оммавий амнистия эълон этилишини талаб қилиб ўтказилмоқда. Маҳбуслар оилалари айни тадбирни кўплаб масжидлар билан ҳамкорликда уюштирди ва масжидлар дарвозалари ёпилиб, одамлар тадбирга келиб қўшилдилар. Оилалар вакили бўлган шайх Аҳмад Шимолий маъруза қилиб, унда парламент сайловидан олдин оммавий амнистия эълон этилишини талаб қилди ҳамда бу барча мусулмонлар талаби эканини таъкидлаб бундай саволни ўртага ташлади: Наҳотки, режим – баъзи бирлари фитналар қурбони бўлган мазлум фарзандларимизни озод этилиши учун оммавий амнистия чиқаришдан ожиз бўлса? Ахир, Жарудда аскарларимизни ўлдирган кимсаларга ҳамда собиқ бош вазирнинг қотилига амнистия қарори чиқарилди-ку!
Шайх Аҳмад Шимолий шунингдек, фарзандларимизни истисно қилиб, малайларни, гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчиларни ва каллакесарларни ўз ичига олган амнистия қароридан норозимиз, дея таъкидлади.
Роя газетасининг 2018 йил 4 апрел чоршанба кунги 176-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми