МАБДАДА СОБИТ ТУРИШ
بسم الله الرحمن الرحيم
МАБДАДА СОБИТ ТУРИШ
3
Капитализм фикрлари билан суғорилган ҳамда Ғарб томонидан “мўътадил”, дея номланган исломий шахс ва ҳаракатлар билан мабдага асосланган исломий ҳаракатлар ўртасида фарқ бор. Фарқ шундаки, мўътадил исломий ҳаракатлар Ғарбга эргашиш ва унинг этагидан ушлашни ўзларига муносиб кўрган бўлиб, хиёнат ва малайлик ботқоғига ботишган. Улар Ғарб қай кўчага юрса, ўша кўчадан юради ва алалоқибат энг ёмон оқибатни қўлга киритадилар. Аммо мабдани ушлаган исломий ҳаракатлар эса, Ғарб уларга ҳукмрон бўла олмайди. Чунки уларнинг кучи мабдага риоя қилишларидадир, уларнинг тириклиги эса, Ғарбнинг жиноятларини фош этиб, мабдасининг сохта ва ботиллигини, мўътадил исломчилар унинг малайлари эканлигини очиб ташлаётганидадир.
Масалага айни нуқтаи назардан қараган киши шунга гувоҳ бўладики, бу икки ҳаракат ўзгартириш ишида бутунлай бошқа бошқа кўчадан юради ва асло учрашмайди. Ғарб бу мўътадил ҳаракат ва шахсларни Исломни тўғри тушунаётганлар қилиб кўрсатяпти ҳамда ўзининг ва лойиҳасининг тарафдорлари шулар эканини иддао қиляпти. Мабдага асосланган ҳаракатларни мана шу мўътадиллар ёрдамида экстремистик, террористик, фундаменталистик ҳаракат, дея сифатлаяпти.
Биз исломий сиёсий фаолият олиб бораётган ҳаракатлар воқеига назар соладиган бўлсак, улар ичида мўътадил исломий ҳаракатлар жуда кўплигини кўрамиз. Бироқ мабдага асосланган исломий ҳаракат фақат битталигини, у олим мужтаҳид шайх Тақийюддин Набаҳоний таъсис этган Ҳизб ут-Таҳрир ҳаракати эканига гувоҳ бўламиз. Дарҳақиқат, ушбу Ҳизб Исломни мабдаий тарзда тубдан илғор равишда тушунди, Уммат воқеини ҳамда унинг жон томирига Ғарб томонидан заҳар юборилганини англади. Сўнг Росулуллоҳ с.а.в.нинг ўзгартиришда тутган тариқатларини ўзига намуна қилиб олди, ўз фаолияти билан боғлиқ аҳкомларни истинбот қилишда шаръий ижтиҳод йўлига таянди. Ҳизб ўз мақсадини мусулмонларда уйғонишни пайдо қилишга қаратди. Зотан, бу уйғонишнинг энг эътиборли томони унинг кенгайиб, бутун оламга ёйилишидир. Қисқа қилиб айтганда, Ҳизб Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш учун фаолият олиб бормоқда. Зеро, Исломга даъват қилиш орқали амалга ошириш мумкин бўлган энг яхши мақсад рошид Халифаликни қайтариш мақсади бўлиб, Абу Бакр, Умар, Усмон ва Али р.а.лар Халифалиги каби Халифаликни олиб келади. Зотан, Росулуллоҳ с.а.в. бир ҳадисларида уни “Озиқ тишларингиз билан маҳкам тишланг”, деган бўлсалар, яна бир ҳадисларида “Кейин рошид Халифалик бўлади”, дея у ҳақда башорат қилдилар.
Росулуллоҳ с.а.в.нинг башоратлари ҳақ, унга қалбимиз тўридан ишонамиз, уни амалга оширишга бутун жону танимиз билан ҳаракат қиламиз. Ваъдасига ҳаргиз хилоф қилмайдиган Роббимизга ва Унинг ваъдасига қалбимиздан имон келтирганмиз. Зеро, Аллоҳнинг ваъдаси ва Росулининг башорати мўътадил исломий ҳаракатлар лойиҳасининг омадсизликка маҳкумлигини, лойиҳа ҳам, унинг эгалари ҳам беҳуда зое кетишларини англатмоқда.
Ҳизб ут-Таҳрир ўз олдига исломий ҳаётни қайта бошлашни мақсад қилиб олди. Ҳизб бу дунёю охират учун яхшилик бўлган раббоний мусаффо манҳажни ҳукмрон қилиш учун Росулуллоҳ с.а.в.нинг йўлларига эргашди. У мабдада собит туриб, ҳеч кимга хушомад ва ялтоқлик қилмай, фақат Парвардигор раҳматидан умид қилиб, Ундангина нусрат кутган ҳолда, Росулуллоҳ с.а.в.нинг йўлидан қилча ҳам четга чиқмай, ҳаракат қилмоқда. Ҳизб аъзолари тўла қаноатланган ҳолда ҳамда Аллоҳ Ўзига ёрдам берган бандасига албатта нусрат-ёрдам беришига қалблари тўридан имон келтириб, фаолият қилмоқдалар… Зеро, йўл ҳар қанча машаққатли бўлиб, умидлар узилса-да, Аллоҳнинг арқони узун ташлангандир. Ҳақ устида собит турган кишилар олдида Унинг йўли ҳаргиз узилмайди, нусрати албатта келади. Лекин у осонгина кафтга келиб тушадиган нарса эмас. Балки унга етишиш йўлида синовлар келади, қалбларда нималар бору дилларда нималар яширинганлиги имтиҳон қилинади. Аллоҳ Таоло айтади:
أَمۡ حَسِبۡتُمۡ أَن تَدۡخُلُواْ ٱلۡجَنَّةَ وَلَمَّا يَأۡتِكُم مَّثَلُ ٱلَّذِينَ خَلَوۡاْ مِن قَبۡلِكُمۖ مَّسَّتۡهُمُ ٱلۡبَأۡسَآءُ وَٱلضَّرَّآءُ وَزُلۡزِلُواْ حَتَّىٰ يَقُولَ ٱلرَّسُولُ وَٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ مَعَهُۥ مَتَىٰ نَصۡرُ ٱللَّهِۗ أَلَآ إِنَّ نَصۡرَ ٱللَّهِ قَرِيبٞ
– “Ёки (эй мўминлар), сизлардан илгари ўтган зотлар ибрати сизларга келмай туриб жаннатга киришни ўйладингизми? Уларга бало ва мусибатлар (устма-уст) келиб, шундай ларзага тушган эдиларки, ҳатто пайғамбар ва мўминлар: “Ахир қачон Аллоҳнинг ёрдами келади?” дейишган эди. (Шунда) уларга бундай жавоб бўлган эди: “Огоҳ бўлингизким, Аллоҳнинг нусрат-ёрдами яқиндир””. (Бақара:214)
(давоми бор)
Абдулкарим Абу Мусъаб қаламига мансуб
(“Ал—Ваъй” журналининг 385-сонидан)
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми