Манфаатга асосланган тузумнинг навбатдаги қурбонлари

Манфаатга асосланган тузумнинг навбатдаги қурбонлари
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консуллиги маълумотларига кўра, жорий йилнинг 12 май куни Жамбил вилоятида йўловчи автобуси иштирокида ЙТҲ содир бўлган.
Нукус-Олмаота йўналиши бўйича ҳаракатланаётган автобусда 53 нафар йўловчи, жумладан, 47 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган. Ҳодиса оқибатида 3 нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этган.
Ушбу бахтсиз ҳодисада вафот этганларнинг гуноҳларини Аллоҳ мағфират қилсин. Марҳумларнинг яқинларига Аллоҳ сабри жамил берсин. Касалхонада қолаётганларга Аллоҳ шифои комил ато этсин. Инсоннинг қайси замонда ва қайси маконда дунёга келишини ҳам, унинг бу дунёдан қачон кетишини ҳам Аллоҳ белгилайди. Инсонда эса, умр деб аталган бу ҳаётда қандай яшаш ва қайси ҳолатда жон бериш ихтиёригина мавжуд. Инсон ана шу ҳаётни фаровон ва саодатли ҳаётга айлантириш учун ҳам Аллоҳнинг таълимотига муҳтождир. Қозоғистонда, узоқ ва машаққатли йўлларда бахтсиз ҳодисага учраб ҳаётдан кўз юмган муҳожирлар бутун халқимиз каби фаровон ва саодатли ҳаётни ҳис қилмай бу ҳаётдан риҳлат қилишди. Чунки демократик мафкура ва қонунлар пайдо қилган Ўзбекистондаги муҳит Бухорий, Термизий авлодларини рўзғор ва тўйдан бошқа ташвиши йўқ одамларга айлантирган. Шунинг учун ҳам Ўзбекистонликлар дунёнинг ҳар тарафига ишлаш учун тарқалиб кетишди. Улар юбораётган долларлари рўзғорни бут қилгандир, аммо оиладаги фарзанд, тарбиячи ота ролини бажаролмади. Қалблардаги соғинчни кетказиб, ҳаловатни таъминлай олмади. Меҳнат муҳожирлари эса, доим елкаси қисиқ, иккинчи даражали инсон эканлигидан изтироб чекиб, аламини ичига ютиб ишлашга маҳкум бўлишди. Чунки уларга таянч бўладиган, ғамхўрлик қиладиган, шаънини ҳимоя қиладиган давлати йўқ. Ўзбекистон ҳукумати эса, фуқароси ўлсагина ёрдам беради. Шунда ҳам жасаддан сиёсий манфаат йўлида фойдаланади, ўзининг мажбуриятларини бажармайди. Бунга биргина мисол, жорий йилнинг январь ойида миграция агентлиги орқали Россияга ишга борган кўплаган ўзбекистонлик муҳожирларнинг ёлғон шартномалар билан алданганлиги ва мажбурий кредит ортидан қарзга ботиб, танг аҳволда қолгани хабари бутун дунёга тарқаган эди. Бундай вазиятда Ўзбекистон ҳукумати ёрдам қўлини чўзиши керак эди. Бироқ ҳукумат бу муаммони кўрмаганга олди. Ночор аҳволда қолган ўзбекистонликларга кўнгилли адвокатлар ёрдам кўрсатишди.
Динни ҳаётдан ажратишга асосланган бу давлатнинг иқтисодини кучайтириш учун ҳисса қўшиб келган муҳожирларнинг мотамли хонадонига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш ҳам бу давлатнинг низомида йўқ. Ҳукуматда, ҳатто унинг муфтий имомларида ҳам бу халқнинг муаммоларини ечиш истаги йўқ. Улар халқни ҳақиқат ва тўғрилик йўлини танлашини ҳам исташмайди. Тўғри йўл Адл зотнинг ҳалол ва ҳаром ўлчовига асосланган Исломи бўлиб, у асосида бошқарилган мамлакат ўзида чексиз бойликлар туриб халқини кофирнинг паст ишчисига айланишига зинҳор йўл қўймайдиган адолатли ва ғамхўр давлат бўлади. Шунинг учун ҳам ботил тузумга асосланган ўзбекистондаги бошқарув Исломга йўл бермаслик учун соқолга, рўмолга қарши курашини тўхтатмаяпти. Исломий сиёсий фаоллашувни олдини олиш учун халқни иқтисодий қийинчиликлардан чиқишига қасддан кўмаклашмаяпти.
Пайғамбаримиз ﷺ «Ўлим насиҳатланишга кифоядир» деганлар (Табароний ва Байҳақий ривояти). Қозоғистондаги ҳамюртларимизнинг вафоти ҳам бизларга жоҳилият ўлимини топишдан, яъни байъатсиз ўлим топишдан огоҳ этмоғи лозим. Чунки халифага байъат бериш Ислом давлатини тиклашни, Қуръон ва Суннатга тўлиқ амал қилишни, одамларимизни юртимизга қайтаришни ҳамда бутун халқни фаровон ва саодатли ҳаёт билан таъминлашни англатади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Абдураҳмон
23.05.2022й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми