Мардларни кутиб ўтирманг, ўзингиз мард бўлинг!

Мардларни кутиб ўтирманг, ўзингиз мард бўлинг!
بسم الله الرحمن الرحيم
Юз йил давомида Ғарб сақофати Уммат ўғлонларини Ислом сақофатидан узоқлаштириб ташлади. Натижа аянчли бўлди. Бир вақтлар Аллоҳ ва Росулига муҳаббат билан лиммо-лим бўлган қалблар хаёлий, пуч орзулар ва дунё муҳаббати билан тўлди. Ва ўша пуч орзулар кетидан чопиб, умрлари ўтди. Белларидан қувват кетиб, ўлим шарпалари шивирлаганда ҳам қандайдир мўъжиза бахт келтирадигандек ўзини алдаб кун санади. Бу Ғарбнинг Умматга берган ҳаёт тушунчалари оқибатидир. Фикримизга далил сифатида бир мўмин ва кофирдан ҳаётдаги орзу, мақсадлари сўралса, уларнинг жавобларида бир хилликни кўрамиз. Уй-жой, машина, сайру саёҳат, кайфу сафо, ҳар хил неъматларнинг мўл-кўл бўлиши ва ҳоказолар. Модомики, мусулмонликни даъво қилиб, кофир қавмдан турмуш тарзимиз фарқланмас экан, Аллоҳ Таоло ҳузурида нимамиз билан афзал саналамиз? Эҳтимол, Тавҳид калимаси билан-да дерсиз. Ваҳоланки, унинг асосида яшамаган кишига бу муборак калиманинг қандай нафи тегиши мумкин? Хўш, унинг асосида яшаш нима ўзи?
Маълумки, ҳаётдаги барча ишларимизни устимиздаги ҳукмрон тузум қонунларига асосланиб тартиблаштирамиз. Қайси ишимизга тақиқ қўйса, ундан тўхталамиз, қандай нарсага рухсат бўлса, ундан фойдаланамиз. Демак, ҳаётдаги барча ишларимизни инсонлар тарафидан тузилган қонунлар тартибга солиб туради. Аммо бизлар “Ла илаҳа Иллаллоҳу Муҳаммадур Росулуллоҳ” деган кишилармиз. Ушбу Тавҳид калимасини маънан шундай англамоқ лозим эди. Яъни ҳаёт ишларимизни тартибга солувчи илоҳлар йўқ, магар ёлғиз Аллоҳгина тартибга солишга энг ҳақли Зотдир. Унинг қонуни бўлмиш Шариатни эса, Муҳаммад ﷺ бизга олиб келган элчидир, деган маънодагина англамоғимиз лозимдир. Бу калимани биринчи бор эшитган мушриклар унга қарши аёвсиз кураш олиб боришди. Чунки мушриклар бу калиманинг маъносини яхши англашар эди. Ва ўзларининг сохта илоҳлари “жорий қилган” қонунларни инкор қилиб, ягона ҳақиқий Илоҳга барча ишларини топширишга унамагандилар. Бугун ҳам шундай. Барча давлатлар Исломнинг низом сифатида, давлат тимсолида ҳаёт майдонига қайтишини хоҳламайди. Шариат нуқтасидан туриб бир озгина кузатган мўмин етакчи давлатлардан то мусулмон ўлкаларининг раҳбарлари бошқараётган давлатларгача, барчасининг қонун ва низомлари ғайриисломий, куфр қонунлари эканига иқрор бўлади. Улар бизнинг Тавҳид калимасини айтишимизга қаршилик қилишмайди, мусулмонман дейишимизга қарши эмаслар, масжидларимизда янграган азонга норози эмаслар, аммо инсонлар тарафидан жорий қилинган барча қонунлар куфрдир дейишимизни хоҳлашмайди. Аллоҳнинг шариати асосида бошқариладиган Халифалик Давлатини ҳаёт майдонига қайтишини хоҳлашмайди. Улар ҳам Пайғамбаримиз ﷺга қарши бўлган мушриклар, яҳудий ва насоролар каби бор қувватлари билан қарши курашишади. Мана юз йилдирки сиёсий, ҳарбий, сақофий курашларида бир дақиқа бўлсин тўхташмади. Улар бизнинг масжидлардаги ибодатларимизгагина чекланиб, ташқаридаги барча ишларда ўз қонунларига бўйсунадиган кишиларга айлангунимизча тўхташмайди. Ҳаётни улар каби севмагунимизча, роҳат, фароғат, бахт тушунчаларимиз уларники каби бўлиб, ўзгармагунича тўхташмайди. Бу ҳақда Аллоҳ Таоло шундай дейди:
وَلَن تَرْضَىٰ عَنكَ الْيَهُودُ وَلَا النَّصَارَىٰ حَتَّىٰ تَتَّبِعَ مِلَّتَهُمْ ۗ
– “Яҳудий ва насронийлар уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар”. (Бақара:120)
Шунинг учун мўминлар тилида Шариат, Ислом низоми, Халифалик Давлати деган сўзлар бўлишини ҳоҳламайдилар. Аллоҳ Таолонинг:
وَمَن لَّمْ يَحْكُم بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ فَأُولَٰئِكَ هُمُ الْكَافِرُونَ
“Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир”. (Моида:44)
оятининг овоза бўлишидан хавотир оладилар. Шу боис, биз мусулмонлар фақат ва фақат Ислом Шариатининг ҳаёт майдонига қайтиши билангина азиз бўлишимизни англамоғимиз лозим. Шунга кўра, ҳар бир иймон аҳли – у хоҳ мужтаҳид олим бўлсин ёки мусулмонлик даъвосидаги омий киши бўлсин – ўзида дунёни ўзгартириб юборадиган куч-қудрат борлигига ишонмоғи лозим. Бу Аллоҳ Таолонинг шариати асосидагина олам ўзгаради, деб билмоғидир. Юкимиз оғир, лекин шарафлидир. Кофир ғарб бизнинг бир бутун вужудимизни майда давлатчаларга, турли миллатларга бўлиб ташлади. Ака-укалар ўртасига чегаралар чизиб, бир-биримизга бегона бўлишимизни хоҳлади. Аслида бизларни биродар қилиб қўйган Зот Аллоҳ Субҳанаҳунинг Ўзидир. Миллатимиз, ирқимиз, рангу рўйимиз қандай бўлишидан қатъий назар, бизларни ака-ука қилган нарса иймонимиздир.
Уммат орасида аввалги азизликка чиқиш учун Росулуллоҳ ﷺ тариқатига мувофиқ фаолият олиб бораётган Ҳизб ут-Таҳрир жамоаси мавжуддир. Унинг қўлида давлатни иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, ҳарбий ва бошқа жиҳатлардан бошқариш низомлари, лойиҳалари мавжуд. Бас, сиз Ҳизб сафидаги биродарларингизга елкадош бўлинг. Чалғитувчи, адаштирувчи имомлар сўзларига эътибор қилманг. Ва асло мени қўлимдан нима ҳам келарди, деб сустлашманг. Кимдир дунёни бир кун келиб ўзгартирар, деб амалсиз кутувчига айланманг. Дунёни мен ўзгартираман, деган ишонч билан энг тўғри қадамларга журъатли бўлинг. Бухорий Саҳл ибн Саъддан ривоят қилган узун ҳадисда Росулуллоҳ ﷺнинг:
فو الله لأن يهدي الله بك رجلا واحدا خير لك من حمر النعم
«Аллоҳга қасамки, сен туфайли Аллоҳ бир кишини ҳидоятлаши сен учун қизил туя (араблар бир–бирига фахрланган мақтовли, қимматбаҳо туя) ларга эга бўлишингдан яхшироқ» деган сўзлари сизга қувват ва ғайрат бағишласин. Сиз ўз бурчингизни ҳақир санаманг. Бир мўминга инсоният муаммосининг энг тўғри ечими Исломнинг ҳаётга қайтиши билан амалга ошишини етказиб, уни қаноатлантирсангиз, билингки, сиз Аллоҳнинг раҳмат ҳизбида фаолсиз ва ўша ҳизбнинг ансорисиз. Азиз биродар, сиз оламга яхшилик олиб келувчи мардларни кутманг, балки ўзингиз мард бўлинг ва Аллоҳнинг динига ёрдам берувчиларнинг яхшиси бўлинг. Аллоҳ Таоло айтади:
وَلَيَنصُرَنَّ اللَّهُ مَن يَنصُرُهُ ۗ إِنَّ اللَّهَ لَقَوِيٌّ عَزِيزٌ
– “Албатта Аллоҳ Ўзига (яъни динига) ёрдам берадиган зотларни ғолиб қилур. Шубҳасиз Аллоҳ кучли, қудратлидир”. (Ҳаж:40)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Зайниддин
14.01.2022й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми