| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.12.2023
      0
    • Таъзия

      03.12.2023
      0
    • Таъзия

      01.12.2023
      0
    • Таъзия

      28.11.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.11.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.11.2023
      0
    • Таъзия

      19.11.2023
      0
    • Таъзия

      18.11.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.11.2023
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистон зиндонидан навбатдаги шаҳид чиқиши муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Таъзия

  • Таъзия

  • Оламни титратаётган Ғазо ноласи Ўзбекистон “диний уламолар”и қулоғига етиб бормаяптими?!

  • Таъзия

  • Ўзбекистон нима сабабдан Франциядан қирувчи учоқлар харид қилмоқда?

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Марказий Осиё давлатлари нега бирлашмаяпти?

Марказий Осиё давлатлари нега бирлашмаяпти?

By htadmin
27.09.2023
355
0
Share:

Марказий Осиё давлатлари нега бирлашмаяпти?

بسم الله الرحمن الرحيم

Америка ва Марказий Осиё саммити (C5+1) дунё ахборот хизматларининг диққат марказида турди. Табиийки, Осиёнинг мазкур беш мусулмон ўлкаси ўртасидаги кучлар мувозанати ҳамда улар ўртасидаги алоқалар ва ҳамкорлик даражаси ҳам муҳокама мавзусига айланган. Минтақа аҳолиси ҳозирги вазиятда Россия, Хитой ва Ғарбнинг йирик наҳанг давлатлари қаршисида Марказий Осиё республикалари бирлашиб, битта кучга айланиши зарур, деб ҳисоблайди. Бу истакнинг амалга ошишида ҳар йили ўтказилаётган минтақа давлатлари раҳбарларининг маслаҳатлашув учрашувлари муҳим рол ўйнаши айтилади. Бу учрашувлар халқимиз кутаётган бирлашиш орзусини рўёбга чиқаришда қандай таъсирга эга эканлигини, Душанбе шаҳрида ўтган сўнгги анжуман мисолида кўриб чиқамиз.

14 сентябрь куни Душанбе шаҳрида Марказий Осиё давлатлари президентларининг бешинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди. Тадбирда фахрий меҳмон сифатида Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ҳамда БМТ Бош котибининг махсус вакили – Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий марказ раҳбари Каха Имнадзе иштирок этди.

Йиғилишни олиб борган Имомали Раҳмон ўз нутқида Марказий Осиё бугунги дунёнинг муҳим геосиёсий марказларидан бирига айланганини алоҳида таъкидлади. Бундай шароитда Марказий Осиёнинг бирлигини намойиш этишимиз ва минтақа билан интеграция йўлида фаолроқ қадам ташлашимиз муҳим, деди. Қирғизистон президенти Садир Жапаров Қирғизистон сув хўжалигига сармоя жалб қилиш ва замонавий технологияларни жорий этиш бўйича кучларини бирлаштиришни таклиф қилди. Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Марказий Осиёнинг транспорт ва логистика соҳасидаги салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш стратегик аҳамиятга эга эканлигини айтиб, ҳозирги босқичда Транскаспий халқаро транспорт йўлаги алоҳида ўрин тутишини таъкидлади. Сердар Бердимуҳамедов эса Туркманистон БМТ шафелигида Марказий Осиёда хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича мулоқот конференцияси ташкил этишни режалаштираётганини маълум қилди. Энергия соҳасида ҳамкорликка тайёр эканлигини айтган Бердимуҳамедов “туркман табиий гази ва электр энергиясини Марказий Осиё давлатлари ва улар орқали бошқа бозорларга етказиб беришга тайёрмиз” деди. Шавкат Мирзиёев эса, савдо-иқтисодий ҳамкорлик минтақавий шериклик ва интеграциянинг асосий ҳаракатлантирувчи кучидир, деди. Анжуманда Ўзбекистон президенти кўплаган таклифлар билан чиқди. Уларнинг энг муҳимлари қуйидагилар:

– “ягона ўтмиш ва умумий келажак” халқаро медиа платформасини яратиш;

– Марказий Осиё давлатларининг ёшларга оид сиёсатини ишлаб чиқиш;

– Афғон томони билан чегаралар хавфсизлиги, сувдан фойдаланиш ва савдо-сотиқни ривожлантириш масалалари бўйича мулоқотни йўлга қўйиш.

Кўриниб турганидек, минтақа давлатлари ўзларининг ички муаммоларини ҳал қилишга қаратилган таклифларни ўртага ташлашди. Улар табиий ресурслари, энергетика ва иқтисодининг муҳим йўналишлари мустамлакачи Россия назоратида қолаётгани сабаб, йирик сармояларни жалб қилиш илинжида бу ташаббусларини илгари суришди. Уларнинг бир-бирига боғлиқ бўлмаган алоҳида савдо-иқтисодий лойиҳаларига минтақадан ҳаридор чиқмаслигини ўзлари ҳам яхши билгани учун уларнинг бу таклифлари кўпроқ ташқи сармоядорларга қаратилган, дейиш мумкин. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Афғонистон билан бўладиган алоқаларни ва минтақавий аҳамиятга эга муаммоларни кўтарган бўлса-да, расмий Тошкентда бу масалаларни қўшнилар ёрдамида ҳал қилиш бўйича аниқ режа йўқ. Чунки мустамлакачилик сиёсати Афғонистонга қўлланадиган позицияни Америкасиз белгилашга, минтақавий масалаларни Россиясиз ҳал қилишга имкон бермайди. Душанбедаги йиғилишда ҳам Мирзиёев ўзини минтақа лидери сифатида тақдим қилиш учун дунёни машғул қилган муаммоларни Марказий Осиёга бўлаётган таъсирини бартараф этишга қаратилган оламшумул ташаббусларни эълон қилди. Бунинг боиси, мустамлакачи Америка Эрдўғанни тайёрлаганидек битта етакчини танлаб олиб у билан тиғиз алоқаларни ўрнатиш орқали бутун минтақа устидан ўз ҳукмронлигини ўрнатиш услуби малай зеҳниятларни ўзига ром қилаётганидир. Шунинг учун уларнинг бу йиғилишини АҚШга бўладиган ташриф олдидан долзарб ва иккинчи даражали масалаларни келишиб олиш учун ўтказилган маслаҳатлашув учрашуви дейиш мумкин. Чунки улар ўзлари кўпроқ манфаат кўрадиган лойиҳаларни минтақанинг энг асосий масаласи сифатида ўртага ташлашди. Шу сабаб, бу давлатлар АҚШ ҳукумати ҳамда Америкага қарашли ташкилотлар ва компаниялар билан тузаётган шартномаларида Марказий Осиё манфаатларини эмас, балки ўз ҳокимияти ва давлатининг манфаатларини асос қилганига гувоҳ бўлдик. Душанбеда билдирилган таклифлар ичида минтақани бирлаштиришнинг дастлабки одимлари сифатида кўриладиганлари ҳам бор. Масалан, Мирзиёевнинг халқаро медиа платформасини яратиш ва минтақа ёшларига оид сиёсатни ишлаб чиқиш таклифлари шундай тасаввурни уйғотиши мумкин. Бироқ бу таклифлар ташқи дунёга намойиш қилиш учун қисман медиа платформани ташкил қилиш имкони мавжуд бўлса-да, аҳолиси Ўзбекистонга нисбатан қаттиқроқ назорат остидаги туркманистонликлар учун ва унга нисбатан эркинроқ муҳитда яшовчи қирғизистонлик ёшлар учун муштарак таълим тизимини ва медиа платформани тузишга ҳукуматларнинг ўзлари йўл қўймайди. Чунки минтақа аҳолиси бешта бўлакка бўлинган ва қаттиқ қўриқланадиган чегаралар ичкарисидаги ерни муқаддас санаб, ўзгасини қўшни ўлка деб талқин қилувчи республикаларни Мирзиёев илгари сурган савдо-иқтисодий ҳамкорлик, ёшларга оид сиёсат ва медиа платформанинг ўзи билан на бирлаштириб, на бир ғоя сари етаклаб бўлади. Зеро, иқтисод, таълим ва медиа соҳаси мафкуранинг маҳсули бўлиб, улар ўзининг асосидан келиб чиқиб шахсларни тарбиялаш воситасида бир бутун умматни вужудга келтиради ва битта давлатнинг сиёсатини тарғиб қилади. Марказий Осиё республикаларини ўзига хос давлат рамзлари ва чегараларига ёпишиб олишига ҳам, ён қўшнилари билан бирлаша олмай чет давлатларнинг сиёсий, ҳарбий-иқтисодий дастагига қарам давлатлар ҳолида қолаётганига ҳам уларда мафкуранинг йўқлиги сабаб эмас, балки бу ҳукуматлар ўша мафкурани қабул қилмай унга қарши курашиш йўлини танлаганлиги сабабдир. Ҳеч шубҳасиз, Ислом дини Ўрта Осиё мусулмонларининг эътиқоди, дунёқараши ва маданиятининг асосини ташкил қилувчи мукаммал мафкурадир. Агар бу ҳукуматлар ўз халқидаги мафкурани давлат ва ҳаёт ишларининг асосига айлантиришса, Марказий Осиё ўлкалари муваффақиятли тарзда бирлаша олади. Исломнинг бошқарув низоми бўлган Халифалик давлати тикланиши билан минтақамиздан Россия ўзининг ҳарбий базаларини, Хитой шубҳали лойиҳалари ва сармояларини, куфрнинг боши бўлган Ғарб эса, жирканч демократияси ва бузғунчи лойиҳаларини зудлик билан олиб чиқиб кетишдан ўзга чора топа олмайди. Бунинг учун мусулмонлар ўзларини бирлаштирадиган ва қудратли қиладиган ягона асоси Ислом эканлигини тушуниб етиши зарур. Шунда Аллоҳнинг ёрдами ва нусратига лойиқ Умматга айланиб, оламга яхшилик ва эзгуликни ёядиган Рошид Халифаликни қайта тиклайдилар. Шундагина халқимиз Ғарбнинг бузуқ маданиятлари ортидан эргашиб тубанликка қулашдан ҳамда дунёнинг ҳар тарафига қора ишчи сифатида тарқалиб кетиш хорлигидан халос бўлади. Шу боисдан куфр демократияни татбиқ қилаётган бу раҳбарлар йилда бир эмас, ҳар ой учрашиб маслаҳатлашганда ҳам минтақани бирлаштира олишмайди. Йиғилишда “Марказий Осиё мамлакатлари чегараларини ҳимоя қилиш ва мустаҳкамлаш бўйича Давлатлараро дастурни ишлаб чиқиш ҳамда Фавқулодда вазиятлар бўйича Минтақавий тизимни шакллантириш” битими кўтаринки руҳда бир овоздан қабул қилингани фикримизни тасдиқлаб турибди. Шунинг учун мусулмонлар бундай адаштирувчи анжуманлардан умид қилмаслиги керак. Қачон нажот топамиз? Қиёматгача ҳукмларининг тўғрилиги ва ўзгартирилмаслигига оламлар Робби кафил бўлган Ислом тузумини қабул қилганимизда ҳамда миллий давлатчилик, унинг чегаралари ва демократик куфр тузумидан воз кечганимизда.

وَأَلَّفَ بَيْنَ قُلُوبِهِمْ لَوْ أَنفَقْتَ مَا فِي الأَرْضِ جَمِيعاً مَّا أَلَّفَتْ بَيْنَ قُلُوبِهِمْ وَلَـكِنَّ اللّهَ أَلَّفَ بَيْنَهُمْ إِنَّهُ عَزِيزٌ حَكِيمٌ 

– “У сизни Ўз ёрдами ва мўминлар билан қувватлантирган ва уларнинг (мўминларнинг) дилларини бирлаштирган Зотдир. Агар (сиз) ердаги бор нарсани сарфласангиз ҳам, уларнинг дилларини бирлаштира олмаган бўлардингиз. Лекин Аллоҳ уларни бирлаштирди. Албатта У қудратли, ҳикматлидир!” (Анфол:63)

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Абдураҳмон

27.09.2023й

+1
0

Related posts:

No related posts.

TagsМарказий Осиё давлатлари нега бирлашмаяпти?
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Нега юртларимиз мустамлакачи талабларига ҳануз бўйсунмоқда?!

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Иордания режими жиноятларни олдини олиш ҳамда терроризмга қарши кураш қонунлари орқали Ҳизб ут-Таҳрирга зулмни кучайтирмоқда

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    «Шоҳ Нуроний» мақбарасидаги портлаш

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 04.12.2023

    Ўзбекистон зиндонидан навбатдаги шаҳид чиқиши муносабати билан таъзия

  • 04.12.2023

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 03.12.2023

    Таъзия

  • 01.12.2023

    Таъзия

  • 30.11.2023

    Оламни титратаётган Ғазо ноласи Ўзбекистон “диний уламолар”и қулоғига етиб бормаяптими?!

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ШАРҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/